Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.37K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 258

2021-12-24 12:31:24
"Asaxiy Books" йил бестселлерлари рейтингини эълон қилибди. Рейтингда бу йил машхур бўлган Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" романи бирични ўринни олибди. "Қўрқма" интернет-дўкон орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган.

Asaxiy 20ти китобдан иборат йил бестселлерлари тўпламини 15 %лик чегирма билан 709 000 Сўмдан харид қилишни таклиф қиляпти. Етказиб бериш хизмати тўплам учун ҳатто чекка қишлоқларга ҳам бепул!


Яна бир қулайлик, тўпламга 12 ойга муддатли тўлов хизмати ҳам бор экан.

Байрамга ажойиб совға!

Буюртма бериш: https://asaxiy.uz/s/lmuaJLcZLa

реклама
9.3K views09:31
Ochish/sharhlash
2021-12-23 17:08:11
«Ипак Йўли» банки дунёдаги энг нуфузли банклардан бири - «Deutsche Bank AG» (Германия) банкининг «Sustainable Client Excellence Award 2021» мукофоти билан тақдирланибди.

Бу мукофот банк фаолиятининг барқарор ривожланишига қўйилган ўзига хос баҳо бўлиб, унинг ESG стандартларига мувофиқ иш юритаётганини билдиради.

ESG стандартлари қуйидаги мезонларга асосланади:

- Экологик - компаниянинг табиатни муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятини аниқлайди;
- Ижтимоий - ходимлар, етказиб берувчилар, мижозлар ва жамият билан муносабатларни қандай бошқаришини тадқиқ қилади;
- Корпоратив бошқарув - компанияни бошқариш, раҳбарлар меҳнати учун ҳақ тўлаш, аудит, ички назорат ва акционерлар ҳуқуқларини ўз ичига олади.

Ушбу мукофот «Ипак Йўли» банкининг замонавий дунё кун тартибига мувофиқ инновацион фаолият олиб бораётганини тасдиқлайди.
Реклама
7.2K viewsedited  14:08
Ochish/sharhlash
2021-12-23 14:33:37 Ипотека имконияти рейтингида энг ёмон ўнталикдамиз

Numbeo тузган аналитикага кўра, ипотека кредитларига имкониятлар рейтингида Ўзбекистон 111 давлат орасида 103- ўринни эгаллаган.

Таҳлилларга кўра, ўзбекистонликлар ипотека тўловлари учун ўртача даромадининг 3,55 баробарини сарфлашлари керак бўлади. Ўзбекистон билан бир хил кўрсаткичга аксар рейтинглардаги қўшнимиз Венесуэла ҳам сазовор бўлган.

Уй-жой нархларининг жон бошига даромадларга нисбати 17,42ни ташкил этган. Яъни, аҳволимиз бу масалада сал яхшироқ: ўртача ўзбекистонлик ўртача уй-жойни сотиб олиши учун 17 йилликдан кўпроқ даромадларини сарфлашларига тўғри келади.

Мазкур рейтинг давлат ипотека дастури бўйича субсидияларни ва фоиз компенсацияларини инобатга олмаган бўлиши мумкин.

Ўзбекистон ва умуман ипотека имконлилигини таъминлашга уринаётган қашшоқ мамлакатлар учун энг катта муаммолардан бири аҳолининг ўта кам даромадлилиги ва ундан ҳам ёмони расмий даромадларга эга аҳоли улушининг паст кўрсаткичда қолаётганлиги ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ҳукуматнинг асосий ҳаракатларида аҳоли даромадларини оширишга эмас, уй-жой нархини пасайтиришга кўпроқ урғу қаратилади.
8.8K viewsedited  11:33
Ochish/sharhlash
2021-12-23 12:29:51 Кўринг ва ўрнак олманг. Узоқ бўлинг!

Мустақил ОАВ ўлдирилган, қувилган, қамалган ёки бурчакка қисилган Россияда Путин 17- бор матбуот анжуманини ўтказмоқда.

Ҳаммаси олдиндан тайёрланган сценарий ва фильтрдан ўтган саволлардан иборат бўлади. Лакейлар ўз хўжасини фақат олқишлаши ёки ундан ҳайратланиши мумкин холос.

Анжуманга бош муҳаррири бу йил Нобель мукофоти соҳиби бўлган Дмитий Муратовнинг "Новая газета"си таклиф этилмаган.
9.5K views09:29
Ochish/sharhlash
2021-12-23 11:07:02 Муҳрим доим маладес!

Адашмасам, 2004 йил охири ё 2005 йил бошларида LiveJournal'да ёзишни бошлаганимда илк блог-платформа ҳисобланган мазкур тармоқда ўзбекча ёзадиган Муҳрим аллақачон бор эди. Шу маънода Муҳримни биринчи ўзбек блогери, деб ҳисоблайман ва бу борада исталганча баҳслашишим мумкин (хафа бўлмасин, телеграмда Замбарақнинг ўқи каналини юритадиган Фарҳод Файзуллаев ҳам бор эди).

Ўшанда Муҳримни 30 ё 40 ёшли амаки деб ўйлардим, кейин билсам, мактабда ё коллежда ўқирдийкан ўша вақтда.

Ўша йиллари LiveJournal'нинг ўзбек аудиторияси нари борса 200-300 киши эди. Лекин, бугун мени энг катта қизиқишларимни шу тармоқ шакллантирган, масалан, айнан шу тармоқ орқали мен менинг севимли театрим Илҳом ҳақида билганман, тармоқдаги Анток Носик, кейин Навальнийнинг таъсири жуда катта бўлган.

Ҳа, айтганча, твиттер деган тармоқ очилгани ҳақида ҳам Муҳримнинг постидан ўқиганман.

Муҳрим бугунги ўзбек медиаси кун тартибини яратаётган кун.ўзнинг отаси эканини, сокин, бир ўзанли дарёни эса шовқин, тийиқсиз дарё.ўзга айлантира олганини ҳамма билади.

Орада кўп талантли ёшлар пайдо бўлди. Бирига Муҳрим иккинчи, иккинчисига Муҳрим учинчи деб умидлар қилдик. Лекин Муҳрим иккинчиям, Муҳрим учинчиям пайдо бўлмади ҳозирча.

Муҳрим эса ўсишда, қийноқли савол беришда, яратишда тўхтамайди. Журналист қанақа бўлиши керак деб сўрашса, Муҳримдақа бўлиши керак дейман.

Чунки Муҳрим доим маладес!
10.2K viewsedited  08:07
Ochish/sharhlash
2021-12-23 07:35:03 Олтин яна 1800+ долларлик, мис эса 9600+ долларлик коридорга қайтди

Бир ойлик танаффусдан кейин олтин билан боғлиқ битимлар яна 1800 доллардан қиммат нархларда ўтмоқда.

Омикрон штамми ўта фаол тарқалаётганлиги ва босилмаётган хавотирлар инвесторлар ва спекулянтларни яна ҳимоя активларига мурожаат қилишларига ундамоқда.

Олтинга қўшилиб бошқа рангли металлар, масалан мис ҳам қимматламоқда.

Кеча кўп ёзилган Ёшлик 1 конида 5000 тонналик олтин, 45 миллион тонналик мис захиралари аниқланган.

Ўзингизга тасаввур қилиш учун кондаги олтин захираларининг қиймати бугунги котировкада 289 миллиард доллар, мисники эса 432 миллиард доллар, жами 721 миллиард доллар бўлади.

Бу ҳозирги Ўзбекистоннинг 12 йиллик ЯИМи, ёки жон бошига 20600 доллардан дегани.

@the_bakiroo
13.6K viewsedited  04:35
Ochish/sharhlash
2021-12-22 14:57:48 Табиий бойликлар мамлакат фаровонлигига хизмат қилиши мумкин

Афсуски, табиий бойликлар миллат ва мамлакат фаровонлиги ва эркинлигини яратиши мисол бўлган намуналар жуда кам. Яқин тарихда ва бугунимизда Норвегия ва Канаданигина мисол кўрсатиш мумкин.

Фанда "ресурс лаънати" деб ном олган парадоксга кўра, одатда мислсиз табиий бойликлар ва ресурсларга эга мамлакатлар қашшоқлик ва тирания сиртмоғидан чиқиб кета олишмайди. Бойликлар ва улардан яратиладиган самара тор доирада тақсимланади ва ўзлаштирилади.

Бежизга давлат раҳбари Жанубий Кореяни мисол келтириб, уларда табиий бойликлар йўқ экани, лекин иқтисод бўйича кучли ўнликка кириши таъкидлагани йўқ. Чунки ресурси бор мамлакатлардан кўра ресурси йўқ мамлакатларнинг муваффақият йўли осонроқ кечади.

Шу маънода кўлами ва мундарижаси бўйича аналоги йўқ бўлган Ёшлик-1 кони бизга, ўзбекистонликларга фаровонлик ва эркин тараққиёт йўлига чиқиб олиш учун тақдим этилаётган яна бир, балки охирги имконият.

Лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд.доллар атрофида, лекин биринчи босқичнинг ўзидаёқ у сарфланган маблағларни тўлиқ оқлайди ва иккинчи босқичдан бошлаб фақат фойда оқимини яратади. Содда қилиб айтган, ўзбек клондайки.

Умид шуки, Ёшлик-1 биз орзу қилган очиқ ва замонавий иқтисодиётни яратишга, эркин фуқаролик жамиятига етиб боришимизга жуда катта пойдевор бўлади.
7.5K viewsedited  11:57
Ochish/sharhlash
2021-12-22 14:45:06
“Трастбанк” банкоматларидан фойдаланинг ва совғага эга бўлинг” акциясининг биринчи босқичи бўлиб ўтди
Трастбанк Республика тижорат банклари томонидан эмиссия қилинган банк пластик карталари (Uzcard, Humo) эгалари учун “Трастбанк” банкоматларидан фойдаланинг ва совғага эга бўлинг” акциясини эълон қилганди.
Акция жорий йилнинг 1 декабридан 2022 йилнинг 15 февралига қадар, уч босқичда ўтказилади. Унинг иштирокчисига айланиш учун “Трастбанк” банкоматларининг биридан камида 500 000 сўм ва ундан кўп миқдорда нақд пул ечиб олиш керак. Соврин эгалари транзакциялар орасидан тасодифий тарзда аниқланади.
Акцияда 3 донадан “Samsung” 32 дюмли телевизори, “Samsung TAB А7” планшети ва “Samsung А22” мобил телефони ютуққа қўйилган.
21 декабрь куни Акциянинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда жорий йил 1–15 декабрь кунлари амалга оширилган транзакциялар қатнашди. Улар орасидан соврин эгалари тасодифий тарзда аниқланди ва 3 нафар юртдошимиз ғолиб деб топилиб, совғаларни қўлга киритди.
Каналга уланинг: @trastbank_press
5.0K views11:45
Ochish/sharhlash
2021-12-22 13:14:27 Соя, каучук ва шафран қани?

Янги давр бошлангач ташрифлар давомида қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришни диверсификациялаш борасида жуда кўп топшириқлар берила бошланди.

Афсуски, ҳозир бу топшириқларни аксарининг ижроси-ю, натижасини ҳам биров билмайди. Эсдан чиққан.

Масалан, 2017 йилда Ўзбекистоннинг тоғ олди туманларида шафран (заъфарон) етиштириш бўйича топшириқлар бўлган. Бир нечта туманда айнан шафран етиштириш учун плантациялар ташкил этилган. Миллиард миллиард кредитлар ажратилган.

Янги давр бошида яна Ўзбекистонни буюк Каучук етиштирувчи мамлакатга айлантириш режалари бор эди. Ангрен шина заводи деган аср лойиҳалари чизилган (карантиндан силласи қуриётганганда халққа эмас. айнан мана шуларга давлат томонидан субсидия берилгани эсингиздадур). Миллиардлаб пул сарфлаб каучук дарахтлари келтирилган. Лекин қани ўзбек каучуги? Пуллар, миллиардлар қаёққа кетди?

Кейин, охирги йилларда соя экиш кампанияси бошланди. Катталарга шоу томоша кўрсатиш борасида етакчи бўлган Андижонда "Андижон тажрибаси" яратилди. Соя етиштирмаган фермерлар сўкилди, ҳақоратланди. Лекин соянинг ўзи йўқ.

Балки адашаётгандурман, дея статистикани титдим. Билиб бўладими, Ўзбекистон балки аллақачон буюк каучук, буюк соя ва буюк шафран давлатига айланиб бўлгандир, биз билмагандирмиз?

Лекин афсуски, расмий статистика бўйича 2017 йилдан токи 2021 йил 9 ойи якуни бўйича 1 килоям соя, бир грамм ҳам шафран ва бир тоннаям каучук етиштирилмаган.

Афанди айтганидек, агар бу мушук бўлса, гўшт қани, агар бу гўшт бўлса, мушук қани?
10.5K views10:14
Ochish/sharhlash
2021-12-22 11:01:02 Биз нега камбағалмиз?

Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров ўзбек жамиятининг камбағаллиги сабабларига тўхталган. Мақола икки қисмдан иборат.

Биринчи қисм.

Иккинчи қисм.

Муаллиф ўз позициясини далиллаш учун тўртта тезизга суянади:

Тараққиёт учун нотўғри танланган ижтимоий-иқтисодий модель.

Хусусий мулкка ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинмаслиги ва маъмурчиликка ундов.

Хато танловлар.

Жамиятда ишончнинг йўқлиги.
9.6K views08:01
Ochish/sharhlash