Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.98K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 271

2021-12-25 15:51:35 "Аи-80 бензинининг номи ва нархи бор, аммо ўзи йўқ"

Тош отиш қулай ва урф бўлган эски даврда арзон бензин фақат Тошкентда бўларди. Вилоятларда нархлар қимматлиги учун хусусий киракашлар Тошкентдан бензин ташиш билан ҳам машғул бўлишарди.

2021 йил эски даврнинг шу ажойиб анъанаси яна тикланди. Пешонамизга тамға бўлиб битган АИ-80 бензин фақат янги Ўзбекистоннинг ялтироқ прилавкасига айланган Тошкентда бор. Вилоятларда йўқ, бўлса ҳам нархи пойтахтдагидан анча қиммат.

Дарёўз монополист Ўзбекнефтегазнинг мазкур иккиюзламачи сиёсатини ўрганиш учун Қарши шаҳридан репортаж тайёрлапти.

"Аи-80 маркали бензин ҳатто тугаб қолган бўлса ҳам, унинг 6500 сўм экани, нархнинг тушгани ёзилиб туриши керак".

"Мазкур муаммони ёритмасликни маслаҳат берган Шароф Ғаниевнинг айтишича, Аи-80 бензини уларга айнан Тошкент шаҳридан олиб келинади".

"Нархни мажбуран арзон қилиш билан иш битмайди. Фалон сўмда сотасан дейишсаю, у нарх қопламаса. Яъни Тошкентдан шу маркали бензинни олиб келиш харажатлари ошиб кетса, қандай қилиб арзон нархда сотиш мумкин".
12.2K viewsedited  12:51
Ochish/sharhlash
2021-12-25 08:00:16 Йил якунларига қараб кредитлаш фаоллашмоқда

Ўзбек банк тизимининг ички анъаналарига кўра, йил якунлари яқинлашган сайин кредит фаоллиги ортиб бораверади.

Ноябрь ойида, ўзбек банкларининг кредит портфели 4,6 трлн сўмга ёки 1,5%га ўсган.

Давлат банкларида агрессив кредитлаш Миллий банк, Қишлоққурилишбанк ва Алоқабанкда кузатилган.

Хусусий банкларда, топ ўнталикда кредитлашнинг атипик фаоллиги Ҳамкорбанк, Капиталбанк ва ЎзКДБ банкда қайд этилган.

Онлайн банклар ҳам фаоллигини давом эттиришмоқда. Анорбанк (68 млрд.сўм) ва Тибиси банк (70 млрд.сўм) деярли тенг миқдорда миқдорий ўсишни таъминлашган бўлса-да, ноябрда туғилган Апельсин банк ҳали "онасидан" мустақил кредит фаоллигини бошламаган.

Банк тизимида муаммоли кредитлар қолдиғи бироз ўсган бўлсада (+375 млрд.сўм), унинг кредит портфелидаги улуши деярли ўзгармаган (5,7%).

Муаммоли кредитлар қолдиғи мутлақ ўсиши фақат давлат банклари, улар ичида эса асосан Туронбанк, Ипотекабанк ва Миллий банк ҳиссасига тўғри келган.
12.1K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-12-25 06:03:01 Янги иссиқлик электр станциясини ишга тушириш учун синов-созлаш ишлари олиб борилмоқда

Якин 7-8 кун ичида электр станция Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланиб, қувват узатишни бошлайди.

Электр станцияси ишга туширилиши натижасида йилига 3,9 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Манба
10.7K views03:03
Ochish/sharhlash
2021-12-24 17:30:00 2021 йил ўзбек банклари учун даромадлилик энг паст бўлган йил бўлиб қолади

Йил якунланишига бир ой қолганида, энди ишонч билан айтиш мумкинки, 2021 йил ўзбек банклари учун даромадлилик бўйича энг ёмон йил бўлиб қолади.

Соф фойданинг жами капиталга нисбати (ROE) 1 декабрь ҳолатига 9,9%ни ташкил этган, декабрь ойи энг харажатли ва қайта баҳолашлар, таснифлашлар амалга ошириладиган ой экани инобатга олинса, 1 январь ҳолатига бу кўрсаткичнинг яхшиланиши эҳтимоли жуда паст.

Солиштириш учун, ўзбек банк тизими 2019 йилни 16,73%, 2020 йилни эса 10,3% рентабеллик билан якунлаган.

Ўзбек банклари даромадлилиги пасайиши асосий омиллари учта.

Биринчиси, активлар сифатининг ёмонлашиб бораётгани ва сифатсиз активлар бўйича йўқотишларга қарши улкан захиралар яратилаётгани. Агар бутун 2020 йил давомида 7,2 трлн.сўм захира яратилган бўлса, 2021 йилнинг 11 ойида 9,7 трлн.сўм захирага йўналтирилган. Солиштириш учун: Ўзбекистон ва банклар учун охирги тўқ йил 2019 йилда қарийб 2,5 баробар кам - 4,1 трлн.сўм захира шакллантирилган.

Иккинчиси, маржиналликнинг тушиб бораётгани. 2021 йил давомида банкларнинг кредитлари бўйича фоиз даромадлари депозитлари бўйича фоиз харажатларидан секинроқ ўсди. Бошқача айтганда депозитлар бўйича фоиз ставкалар ўсиши тезроқ юз берди. Натижада соф фоизли даромадларнинг жами активларга нисбати ҳам, соф фоизли маржанинг жами активларга нисбати ҳам пасайиб бормоқда.

Учинчиси, банкларнинг фоизсиз ва операцион харажатлари мислсиз даражада ўсмоқда. Рақамлашиш ва янги технологиялар томон харажат, трансформация жараёнлари, ребрендинг, пиар, чуқур ҳисоб-китобларсиз чакана бозор томон муккасидан кетиш банкларнинг даромадлилик ҳолатига жуда жиддий таъсир ўтказмоқда. Хусусий ва хорижий банкларнинг мисолида уларнинг ўз риски бу. Лекин давлат банкларида дўппини бошдан олиб, бу йўналишдаги харажатлар ўзини қандай оқлади, оқладими ўзи, деган саволларни берадиган вақт ҳам келмоқда.

@the_bakiroo
6.8K views14:30
Ochish/sharhlash
2021-12-24 17:01:21
6.9K views14:01
Ochish/sharhlash
2021-12-24 15:34:16 Нотариус хизматлари онлайн кўрсатила бошланди: бу банклар ишини ҳам осонлаштиради

Яқин келажакда бутунлай йўқ бўлиб кетадиган ёки фаолияти фақат онлайнга ўтадиган соҳалардан бири нотариус хизматларидир.

Рақамлашиш ва идентификациялаш, ахборот алмашиш ва тасдиқлаш бўйича замонавий технологиялар бунга имкон очади.

Айтишларича, кеча биринчи марта нотариус хизмати Ўзбекистонда ҳам E-notarius порталида онлайн шаклда амалга оширилган.

Ўзбекистон фуқароси вояга етмаган фарзандининг чет элга чиқишига розилигини видеоконференция орқали тасдиқлаган.

Онлайн нотариус яна шуниси билан аҳамиятлики, бу жараён банк маҳсулотлари рақамлашишини янада осонлаштиради ва чуқурлаштиради. Масалан, ипотека ёки автокредит бериш бизнес жараёнларида айни дамда тўлиқ онлайн хизмат кўрсатиш имконсиз, банк ва мижоз қайсидир занжирда ўзаро контактга киришишга мажбур.

Яқин келажакда бунга асло ҳожат қолмайди.
8.5K views12:34
Ochish/sharhlash
2021-12-24 12:33:43 Ўзбек сўми бир кунда қарийб 0,4%га мустаҳкамланди. Бу кунлик сессиялар бўйича рекорд

Кеча Валюта биржасида 640 миллион доллардан ортиқ қийматдаги битимлар ўтган. Бу эркин конвертация йўлга қўйилгандан кейин ўтган сессиялардаги мутлақо янги рекорд.

Кечаги сессия вақтида ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 41,33 сўмга мустаҳкамланган. Битта сессия давомида миллий валютанинг мустаҳкамланиши кўрсаткичи бўйича ҳам бу янги рекорд.

Катта эҳтимол биржадаги колл-аукционларга жуда катта миқдорда валюта сотиш таклифи чиқарилган. Бу балки Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, балки Молия вазирлиги ёки қайсидир бошқа давлат фонди бўлиши мумкин.

Эътиборлиси, ўзбек сўмининг мустаҳкамланиши бугун ҳам, эрталабки савдоларда яна давом этган.

@the_bakiroo
9.4K viewsedited  09:33
Ochish/sharhlash
2021-12-24 12:31:24
"Asaxiy Books" йил бестселлерлари рейтингини эълон қилибди. Рейтингда бу йил машхур бўлган Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" романи бирични ўринни олибди. "Қўрқма" интернет-дўкон орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган.

Asaxiy 20ти китобдан иборат йил бестселлерлари тўпламини 15 %лик чегирма билан 709 000 Сўмдан харид қилишни таклиф қиляпти. Етказиб бериш хизмати тўплам учун ҳатто чекка қишлоқларга ҳам бепул!


Яна бир қулайлик, тўпламга 12 ойга муддатли тўлов хизмати ҳам бор экан.

Байрамга ажойиб совға!

Буюртма бериш: https://asaxiy.uz/s/lmuaJLcZLa

реклама
9.3K views09:31
Ochish/sharhlash
2021-12-23 17:08:11
«Ипак Йўли» банки дунёдаги энг нуфузли банклардан бири - «Deutsche Bank AG» (Германия) банкининг «Sustainable Client Excellence Award 2021» мукофоти билан тақдирланибди.

Бу мукофот банк фаолиятининг барқарор ривожланишига қўйилган ўзига хос баҳо бўлиб, унинг ESG стандартларига мувофиқ иш юритаётганини билдиради.

ESG стандартлари қуйидаги мезонларга асосланади:

- Экологик - компаниянинг табиатни муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятини аниқлайди;
- Ижтимоий - ходимлар, етказиб берувчилар, мижозлар ва жамият билан муносабатларни қандай бошқаришини тадқиқ қилади;
- Корпоратив бошқарув - компанияни бошқариш, раҳбарлар меҳнати учун ҳақ тўлаш, аудит, ички назорат ва акционерлар ҳуқуқларини ўз ичига олади.

Ушбу мукофот «Ипак Йўли» банкининг замонавий дунё кун тартибига мувофиқ инновацион фаолият олиб бораётганини тасдиқлайди.
Реклама
7.2K viewsedited  14:08
Ochish/sharhlash
2021-12-23 14:33:37 Ипотека имконияти рейтингида энг ёмон ўнталикдамиз

Numbeo тузган аналитикага кўра, ипотека кредитларига имкониятлар рейтингида Ўзбекистон 111 давлат орасида 103- ўринни эгаллаган.

Таҳлилларга кўра, ўзбекистонликлар ипотека тўловлари учун ўртача даромадининг 3,55 баробарини сарфлашлари керак бўлади. Ўзбекистон билан бир хил кўрсаткичга аксар рейтинглардаги қўшнимиз Венесуэла ҳам сазовор бўлган.

Уй-жой нархларининг жон бошига даромадларга нисбати 17,42ни ташкил этган. Яъни, аҳволимиз бу масалада сал яхшироқ: ўртача ўзбекистонлик ўртача уй-жойни сотиб олиши учун 17 йилликдан кўпроқ даромадларини сарфлашларига тўғри келади.

Мазкур рейтинг давлат ипотека дастури бўйича субсидияларни ва фоиз компенсацияларини инобатга олмаган бўлиши мумкин.

Ўзбекистон ва умуман ипотека имконлилигини таъминлашга уринаётган қашшоқ мамлакатлар учун энг катта муаммолардан бири аҳолининг ўта кам даромадлилиги ва ундан ҳам ёмони расмий даромадларга эга аҳоли улушининг паст кўрсаткичда қолаётганлиги ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ҳукуматнинг асосий ҳаракатларида аҳоли даромадларини оширишга эмас, уй-жой нархини пасайтиришга кўпроқ урғу қаратилади.
8.8K viewsedited  11:33
Ochish/sharhlash