Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Telegram kanalining logotibi department_uz — Prokuratura Departamenti
Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 15

2023-04-18 14:00:53
Янгиҳаёт туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.Ф. ва Р.Н. 4 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро К.М. сотаётган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан 278  дона “Зардекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

@Department_uz
3.7K views11:00
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:51:51
Ўрмон хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушанди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят  бошқармаси томонидан ИИБ коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. Оқдарё туманидаги ўрмон хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонини фуқаро Р.Т.га 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.4K views06:51
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:23:40 Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши, Пахтаобод ва Бўстон тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, “F.J.”, “У.К.” ва “A.g.” МЧЖ раҳбарлари ичимлик суви иншоотини ҳамда турар-жой биносини қуришда электр тармоқларига тўғридан-тўғри уланиб, жами 271,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “Чўмичли” ва “Баҳор” маҳалласидаги кўча чироқларини ЭТК корхонаси билан шартнома тузмасдан 245,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган..

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
2.0K views05:23
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:23:40
2.0K views05:23
Ochish/sharhlash
2023-04-17 13:22:33
Касби ва Кармана туманларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.М. фуқаро Н.Х.ни танишлари ёрдамида қўшни Қирғизистон Республикасидаги Ўш давлат университетининг юридик йўналишига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “E.С.” МЧЖ раҳбари М.Б. фуқаро М.Т.нинг Россия Федерацияси Москва шаҳридаги Синергия университетидаги ўқишини 1 500 АҚШ доллари эвазига Наманган давлат университетига кўчириб бериш ва имтиҳонлардан ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.3K views10:22
Ochish/sharhlash
2023-04-17 09:31:33
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан “Оқтош” ЙПХ масканида Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Водий-Хоразм” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “ISUZU” русумли автотранспорт воситасида фуқаро Ж.А. тегишли ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 2 440 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Ҳазорасп туманида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.1K views06:31
Ochish/sharhlash
2023-04-15 13:56:29
Янгиликлар 24 | Кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

@Department_uz
2.3K views10:56
Ochish/sharhlash
2023-04-15 11:01:21
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон, Давлатобод, Касби ва Чироқчи туман бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқаролар С.Н ва У.Я. ўзларига тегишли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ҳамда “K.c.” МЧЖ раҳбари Ж.Ш. ва фуқаро О.Х. экин ер майдонларини суғоришда электр насосларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига уланиб, жами 336,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.3K views08:01
Ochish/sharhlash
2023-04-15 10:11:29
Яшнобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда “Шастри” чорраҳасида ўтказилган тезкор тадбирларда, фуқаро И.Н. 14 дона "Регапен" нолми дори воситасини, фуқаро Ж.Т. эса ўзининг бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомобилида 103 дона “Регапен”, 12 дона “Селофен”, 9 дона “Микрозим” ва 7 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтларида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.3K views07:11
Ochish/sharhlash
2023-04-14 16:26:06
1876 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангаларни сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.А. ва М.У. 1876 йилда ишлаб чиқарилган “ГОСУДАРЬIНЯ ИМПЕРАТРИЦА МАРIЯ ФЕОДОРОВНА” ва "25 рублей" ёзувлари туширилган умумий оғирлиги 76,2 грамм бўлган 2 дона олтин тангаларни 145 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.5K views13:26
Ochish/sharhlash