Get Mystery Box with random crypto!

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишинин | Prokuratura Departamenti

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан “Оқтош” ЙПХ масканида Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Водий-Хоразм” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “ISUZU” русумли автотранспорт воситасида фуқаро Ж.А. тегишли ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 2 440 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Ҳазорасп туманида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz