Get Mystery Box with random crypto!

Янгиҳаёт туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муома | Prokuratura Departamenti

Янгиҳаёт туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.Ф. ва Р.Н. 4 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро К.М. сотаётган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан 278  дона “Зардекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

@Department_uz