Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Telegram kanalining logotibi department_uz — Prokuratura Departamenti
Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 16

2023-04-14 13:34:26 Паркент ва Ўзбекистон туманларида ер майдонларининг ноқонуний сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Ш. (муқаддам судланган) “Самаробод” МФЙ ҳудудидаги ўзбошимчалик билан ўраб олинган 9 сотих ер майдони фуқаро Э.Б.га 270 млн сўмга сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини танишлар орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими ҳудуд ер тузувчиси М.М. (муқаддам судланган) фуқаро Г.Р.га 3 гектар ер майдонини аукцион орқали арзон нархларда ютиб бериш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.1K views10:34
Ochish/sharhlash
2023-04-14 13:34:26
3.7K views10:34
Ochish/sharhlash
2023-04-14 10:28:39
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Кўкдала тумани “Умакай” ЙПХ масканида Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Б. фуқаро Ж.С.нинг “Lacetti” русумли автомобилида тегишли ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 1 100 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Қарши шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.1K viewsedited  07:28
Ochish/sharhlash
2023-04-14 09:24:04 Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Х фуқаро М.М.га танишлари ёрдамида ўқув жараёнларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “И.А.” МЧЖ автомактаби амалиётчи ходими М.Ш. фуқаро С.Т.дан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига олган 300 АҚШ долларини қайтариб вақтида ушланган, шунингдек терговга қадар текширув давомида М.Ш. бошқа бир фуқаро Ж.Ж.нинг 3,4 млн сўм пулини қўлга киритиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни сохталаштириб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.4K views06:24
Ochish/sharhlash
2023-04-14 09:23:59
4.1K views06:23
Ochish/sharhlash
2023-04-13 16:36:07
Сирдарё туманида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ё.Т фуқаро М.Х.ни танишлари ёрдамида қўшни Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасасининг 1-босқичини тугатганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериб, ушбу ҳужжат асосида ўқишини Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига кўчириб бериши эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.3K views13:36
Ochish/sharhlash
2023-04-13 13:13:40
Гурлан туманида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гурлан туман бўлими томонидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “O’.S.” хусусий корхонасига қарашли савдо шохобчасида 14 турдаги жами 212 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.9K views10:13
Ochish/sharhlash
2023-04-13 09:59:08
Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор-тадбирда, фуқаро З.Н. (муқаддам судланган) фуқаро А.И.ни 30 000 АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишга келишиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Р. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар фуқаро А.С.ни 20 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига юборишга келишиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.2K views06:59
Ochish/sharhlash
2023-04-13 08:19:34
Истеъмолга яроқсиз мол гўштини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ИИБ ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. инсон соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 200 кг мол гўштини фуқаро Ж.Р.га 9 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 118 кг гўштни “Nexia” русумли автомобилида Гулистон шаҳридаги “Янги бозор” автотураргоҳига олиб келиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.2K views05:19
Ochish/sharhlash
2023-04-12 16:16:20
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Департаментнинг Наманган ва Андижон туман бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувларда, “B.F.” МЧЖ ва "N.k" оиловий корхонаси раҳбарлари ишлаб чиқариш биноси ҳамда савдо дўкони электр ҳисоблаш усукуналарига ташқаридан таъсир ўтказиб, жами 166,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Чиноз тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, фуқаро Ф.Х. ва К.Б. ўзларига тегишли иссиқхонани биноларини умумий фойдаланишдаги газ қувурига яширинча улаб олишиб, жами 186,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
2.9K views13:16
Ochish/sharhlash