Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Telegram kanalining logotibi department_uz — Prokuratura Departamenti
Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 14

2023-04-20 15:20:58 Сирдарё вилоятида сохта Департамент ходими ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ҳеч қаерда ишламайдиган М.А. фуқаро Т.М.нинг ишончига кириб, унга ўзини гўёки Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими ходими сифатида таништириб, 1 000 АҚШ доллари эвазига уни ушбу бўлимга ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, шундан 600 АҚШ долларини 2023 йил 15 апрель куни олиб, қолган 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агарда Сизга ва яқинларингизга ўзини Департамент ёки бирон бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими деб таништириб, турли йўллар билан тамагирлик қилиб, пул ёки бошқа моддий қимматликлар талаб қилса, бу ҳақда зудлик билан Департамент шахсий хавфсизлик бўлимининг 71-202-86-67 (ички рақам 8088 ёки 8086) рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.

Мурожаатчилар ва уларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.      

@Department_uz
4.6K views12:20
Ochish/sharhlash
2023-04-20 15:20:58
3.1K views12:20
Ochish/sharhlash
2023-04-20 13:35:52
Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бувайда туман бўлими томонидан ИИБ ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Додҳо” МФЙ ҳудудида Х.А.нинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, ушбу автомашина юк хонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 206 кг истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган қорамол гўштини Қўқон шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.7K views10:35
Ochish/sharhlash
2023-04-20 12:02:21 Давлат хизматчиси фаолиятига қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказган браконьерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурслардан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан Табиат ресурслари вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими ходимлари билан ҳамкорликда “Арнасой” канали бўйида тунги вақтда ўтказилган тезкор тадбирда, Арнасой туманида яшовчи К.С. ва бошқалар электр қармоқларидан фойдаланган ҳолда ноқонуний балиқ овлаётганликлари аниқланган.

Ушбу тадбир давомида, К.С. хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатиб, ноқонуний овлаган балиқлари ва бошқа ашёвий далилларни йўқ қилиш мақсадида ўзининг “Nexia 3” русумли автотранспорт воситасини Департамент бўлим бошлиғи П.О.нинг устига ҳайдаб, унинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириш орқали тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.0K views09:02
Ochish/sharhlash
2023-04-20 12:02:21
3.8K views09:02
Ochish/sharhlash
2023-04-19 16:06:05
Мирзаобод туманида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.М. ва А.Ж. фуқаро Р.М.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 6 000 АҚШ доллари эвазига Гулистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилишиб, шундан 5 100 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
6.3K views13:06
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:05:44
Самарқанд туманида захирадаги ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.С. “Ў.Т.” МФЙ ҳудудидаги 6 сотих захирадаги ер майдонини фуқаролар М.Қ. ва О.Ҳ.га расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига уларнинг 10 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 2 000 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
6.4K views11:05
Ochish/sharhlash
2023-04-19 10:30:52
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушландилар
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.К. ва Д.Б. фуқаро Ф.Т.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонлардан ўтказиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Ф.С.” МЧЖга қарашли автомактаб амалий машғулот устаси А.С. фуқаро Н.Б.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
@Department_uz
6.1K views07:30
Ochish/sharhlash
2023-04-19 08:19:07
Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.С. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) валюта қимматликларини айирбошлаш фаолияти билан шуғулланиб келиб, фуқаро А.А.га 35 750 АҚШ долларини 409 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида 174 млн сўм, 6 302 АҚШ доллари, 521,5 минг Россия рубли, 270 Евро, 12 минг Қозоқ тенгеси ва 25 дирхам ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.3K views05:19
Ochish/sharhlash
2023-04-18 16:08:40
Янгиликлар 24 | Андижон вилоятида арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

@Department_uz
2.9K views13:08
Ochish/sharhlash