Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.20K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-05-24 09:50:54 Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан “Бухоро сув таъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда тумандаги “D.G.” МЧЖга қарашли савдо комплекси ҳамда “E.b.” НТМ масъул шахслари ўзбошимчалик билан ичимлик суви тармоғига уланиб, жами 1,2 млрд сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.b.” фермер хўжалиги масъул шахслари 2 дона сув насосини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 229,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.Д. “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги гўшт дўконини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 118 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Хонқа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.H.” МЧЖ раҳбари Т.И. тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 114,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
6.0K views06:50
Ochish/sharhlash
2024-05-23 18:34:51
Сурхондарёда дипломни нострификация қилиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

@Department_uz
5.4K views15:34
Ochish/sharhlash
2024-05-23 17:17:15
Самарқанд туманида қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “X.G.” МЧЖ масъул шахслари 9,3 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 448,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
7.6K views14:17
Ochish/sharhlash
2024-05-23 10:29:44 Бугун, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида АҚШ Давлат департаментининг Наркотик моддалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бошқармаси ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида яширин иқтисодиётга қарши курашишда АҚШ тажрибасини ўрганиш, миллий тизимга АҚШнинг мазкур соҳадаги етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, тадбирда жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг ўзаро баҳолаш ҳисоботида қайд этилган тавсияларни кўриб чиқиш ҳамда уларни биргаликда амалга ошириш вазифалари муҳокама қилинди.

Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда қайд этилган масалалар бўйича билдирилган таклифларни тегишли тартибда кўриб чиқишга келишиб олинди.

@Department_uz
5.2K views07:29
Ochish/sharhlash
2024-05-23 08:25:08
Сирдарё туманида тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.К. “I.R.M.” МЧЖнинг ўзига ишониб топширилган “BELARUS 80X” русумли тракторини бошқа бир фуқаро Х.Н.нинг номидаги “BELARUS 80X” русумли тракторининг завод ишлаб чиқариш рақамлари ёзилган биркани кўчириб ўтказиш орқали фуқаро М.А.га 240 млн сўмга сотиб юбориб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.2K views05:25
Ochish/sharhlash
2024-05-18 14:26:53
Урганч туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда туманда фаолият юритувчи “J.T.O.” хусусий корхонаси масъул шахслари автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига ўрнатилган 1 дона электр қувватлаш ускунасини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 220,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.2K views11:26
Ochish/sharhlash
2024-05-18 10:30:21
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.А. ва У.Ф. 2 нафар фуқарони Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 5 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. фуқаро И.С.нинг ишончига кириб, уни қўшни Қирғизистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишни Наманган давлат университетига кўчириб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
7.0K viewsedited  07:30
Ochish/sharhlash
2024-05-17 17:58:30 Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари Ш.Алиризаев Наманган вилоятида яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш, тадбиркорлар учун соғлом рақобат шароитлари яратилганлиги аҳволи билан танишмоқда.

Хусусан, Чуст туманида ишлаб чиқариш корхоналарида ишчилар учун шароит яратилганлиги, яширин иқтисодиётни шаклланишини олдини олиш борасидаги мутасадди идоралар зиммасига юклатилган вазифалар ижроси аҳволи ўрганилди.

Масъул идора ва ташкилотлар раҳбарларига корхоналарда норасмий бандликни бартараф этиш, савдо тушумларини яширишни олдини олиш ва солиқларни тўлаш маданиятини шакллантириш, ишчи ходимлар учун белгиланган меҳнат ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш ҳамда қўшимча ижтимоий хизматлар кўрсатиш мақсадида ҳар 6 ойда тиббий кўрикдан ўтказиш, туман касаба уюшмаси орқали 1 йилда бир маротаба дам олиш масканларига юборишни ташкил этиш борасида кўрсатмалар берилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу манзилли чоралар кўрилиши натижасида, биргина тумандаги 2 та корхонанинг ўзида ишчиларнинг ойлик иш ҳақи фонди 60 млн сўмдан 180 млн сўмга, товар айланмаси 800 млн сўмдан 2,6 млрд сўмгача оширилиб, йиллик солиқ тушуми миқдори 3 млрд сўмгача ошиши, асосийси эса яширин айланмалар қисқаришига эришилиши кутилмоқда.

Вилоятда “соя”да қолаётган соҳаларни соғлом иқтисодиёт муҳитига ўтказиш ҳамда рақобатни таъминлашга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда.

@Department_uz
5.4K views14:58
Ochish/sharhlash
2024-05-17 17:58:30
5.1K views14:58
Ochish/sharhlash
2024-05-17 16:41:40
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

@Department_uz
5.2K views13:41
Ochish/sharhlash