Get Mystery Box with random crypto!

Ўрмон хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушанди Б | Prokuratura Departamenti

Ўрмон хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушанди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят  бошқармаси томонидан ИИБ коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. Оқдарё туманидаги ўрмон хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонини фуқаро Р.Т.га 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz