Get Mystery Box with random crypto!

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланмоқда Б | Prokuratura Departamenti

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши, Пахтаобод ва Бўстон тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, “F.J.”, “У.К.” ва “A.g.” МЧЖ раҳбарлари ичимлик суви иншоотини ҳамда турар-жой биносини қуришда электр тармоқларига тўғридан-тўғри уланиб, жами 271,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “Чўмичли” ва “Баҳор” маҳалласидаги кўча чироқларини ЭТК корхонаси билан шартнома тузмасдан 245,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган..

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz