Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Telegram kanalining logotibi department_uz — Prokuratura Departamenti
Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 18

2023-04-10 13:01:53
Электр тармоғига ноқонуний уланган умумий овқатланиш шохобчалари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор ва Хонобод туман бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқаролар Я.Т. ва Д.С. ўзларига тегишли умумий овқатланиш шохобчалари электр жиҳозларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 268,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
2.9K views10:01
Ochish/sharhlash
2023-04-10 10:01:54
Қўштепа туманидаги фермер хўжалиги ер майдонида ўзбошимчалик билан уй-жой қурилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўштепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Z.M.” фермер хўжалиги раҳбари М.А. туман кадастр бўлими собиқ мутахассиси З.М. орқали хўжаликнинг боғдорчилик йўналишидаги суғориладиган экин ер майдонининг 10,1 сотихига фуқаро Х.Ч.нинг номига уй-жой қуриш учун ажратилганлиги тўғрисида қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлашга эришиб, ушбу ер майдонида М.А. томонидан ўзбошимчалик билан турар-жой биноси қурилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.1K views07:01
Ochish/sharhlash
2023-04-10 08:32:07
Истеъмолга яроқсиз қорамол гўштининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ИИБ, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. “Nexia” русумли автомобили юк хонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 201 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини Гулистон шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.8K views05:32
Ochish/sharhlash
2023-04-08 14:18:18
Имтиҳонга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Яккасарой туман бўлимлари томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Ф.Х. фуқаро Ж.Т.нинг ишончига кириб, унга имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.3K views11:18
Ochish/sharhlash
2023-04-08 10:57:13
Оҳангарон туманида 8 гектарли ғишт заводини аукциондан арзон нархларда олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ИИВ коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Н.П ва С.Н. Оҳангарон туманида 8 гектар ер майдонида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш заводини фуқаро Ф.Ш.га танишлари ёрдамида 200 000 АҚШ доллари эвазига аукцион орқали арзон нархларда ютиб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
1.3K views07:57
Ochish/sharhlash
2023-04-07 16:36:49 Электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.C.” МЧЖ раҳбари М.О. ва бошқалар “Н.” МФЙдаги кўп қаватли уйга ўрнатилган сув насослари ва бошқа жиҳозларни ҳеч қандай ҳужжатсиз тармоққа улаб, 454,3 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ИИБ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, Беруний кўчасидаги хонадонда яшовчи Н.Ю. уйи ертўласида 4 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 63,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Оқдарё, Пастдарғом ва Ургут туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, Оқдарё туманидаги “A.S.” МЧЖга қарашли ошхонада корхона иш юритувчиси газ плита ва иситиш қозонини газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаганлиги, Пастдарғом туманидаги қурилиш ишларини олиб бораётган “Q.S.” МЧЖ ҳамда Ургут туманидаги “U.K.” МЧЖ томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 351,9 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
1.6K views13:36
Ochish/sharhlash
2023-04-07 16:36:46
1.5K views13:36
Ochish/sharhlash
2023-04-07 12:53:22 Бойсун ва Иштихон туманларида кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Г.Г.” МЧЖ раҳбари Б.М. ҳудудий тижорат банки филиалидан замонавий типдаги иссиқхона қуриш учун ажратилган 2 млрд сўм кредит маблағи эвазига иссиқхона ташкил этмасдан, ушбу маблағларни ўзи норасми бошқариб келган “С.Б.” ва бошқа МЧЖларга ўтказиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Каттақўрғон филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.S.” оилави корхонаси раҳбари Ғ.У. ва бошқалар спорт анжомлари ва жиҳозларини сотиб олиш учун банк филиалидан ажратилган 220 млн сўм имтиёзли кредитни “S.B.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, ушбу маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.2K views09:53
Ochish/sharhlash
2023-04-07 12:53:20
3.0K views09:53
Ochish/sharhlash
2023-04-07 10:20:37
Нукус шаҳарида ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Е.Д. Нукус шаҳридаги “Sh.B.” боғдорчилик ва узумчилик ширкатига қарашли 6 сотих ер майдонини фуқаро Ж.А.га танишлари ёрдамида расмийлаштириб олиб бериш эвазига 73 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.1K views07:20
Ochish/sharhlash