Get Mystery Box with random crypto!

Яшнобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муом | Prokuratura Departamenti

Яшнобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда “Шастри” чорраҳасида ўтказилган тезкор тадбирларда, фуқаро И.Н. 14 дона "Регапен" нолми дори воситасини, фуқаро Ж.Т. эса ўзининг бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомобилида 103 дона “Регапен”, 12 дона “Селофен”, 9 дона “Микрозим” ва 7 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтларида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz