Get Mystery Box with random crypto!

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда | Prokuratura Departamenti

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон, Давлатобод, Касби ва Чироқчи туман бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқаролар С.Н ва У.Я. ўзларига тегишли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ҳамда “K.c.” МЧЖ раҳбари Ж.Ш. ва фуқаро О.Х. экин ер майдонларини суғоришда электр насосларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига уланиб, жами 336,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz