Get Mystery Box with random crypto!

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага кирити | Prokuratura Departamenti

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Саноат” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб келаётган “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Л.М. қўлбола усулида тайёрланган “Қаратау” номли жами  720 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини Қўнғирот туманида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Шу каби, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Нукус туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.А. ва К.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Хўжайли тумани марказида қўлбола усулда тайёрланган “Қаратау” номли жами 552 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини фуқаро С.А.га 6 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Чимбой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро А.Т. “Чимбой деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро Б.А.га қалбаки акциз маркали 120 дона “Қаратаў” номли алкоголь маҳсулотларини 3,4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, жами 501 дона алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz