Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Банкир кундалиги

Kanal manzili: @bankirkundaligi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.43K
Kanalning ta’rifi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon
Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 313

2021-02-13 08:30:00 ​​#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

#Наманган

Ассалому алайкум муҳтарам Президент, мен Наманган вилояти Чуст тумани Олмос қишлоғида туғилганман. Агар сиз айтган гапларингиз амалда бўлганда биз Америкадан ҳам ривожланиб кетардик, ҳаммаси қоғозда бўлмоқда, амалдорларни кўпчилиги виждонини ютиб юборган. Виждони борлар ишлолмаяпти.

Муҳтарам Президент сиз бераётган имкониятларга биз 24 соат ишласак ҳам кам, бунақа имконият ҳеч қайси давлатда йўқ. Менинг мақсадим шуки, маҳаллабай, хонадонбай ишлаш бўйича, яна камбағал оилаларни камбағалчиликдан чиқариш, темир дафтардаги оилаларни темир дафтардан чиқариш буйича таклифларим бор.

Масалан, биринчиси, бир дона МФЙни олсак. Шу МФЙни ўзида ҳамма ташкилотларни қабул вақтини соатини кўрсатиб қабул ўтқазилса. Мисол учун банк ходими ҳар куни 2 соатдан қабул ўтқазиб, қабулдаги фуқароларни 50 таси билан кўришиб муаммосини ярмини ҳал қилса, 1 ойда қанчадан-қанча фуқаролар муаммоси ҳал бўларди. Буни назоратини ДХХ ходимлари назорат қилса иш юради.

Иккинчиси, кредит олиш учун фуқаролар 6 сотих иссиқхона учун 30 млн. сўм кредит олиб битқазиб берилмоқда таъминотчи томонидан. Агар ўзи шуни нақд пулга битқазса 15 млн. сўмга битади. Банкдан 30 млн. сўм эмас 15 млн. сўм кредит олади. Қайтаришда ҳам қийналмайди. Таъминотчида 15 млн. сўми қолиб кетяпти. Битта туманда кўпи билан 10 дона таъминотчи бор. 10 дона таъминотчи минглаб тадбиркор бўламан деган тадбиркорларни кўкармайдиган, яъни ўсмайдиган қилиб ташлаяпти. Улар қандай қилиб ривожланиб кетади, кредити чиққан захоти 15 млн. сўм минусга кирмоқда.

Бу битта иссиқхона йўналишини айтдим. Бошқа йўналишларда хам шундай Муҳтарам Президент. Ёниб ишлайман деганимда шунақа ҳолатлардан қийналиб кетяпман. Бу мени мисолимда бошқалада хам шундай ҳолатлар бор.

Агар сиз билан, Наманган вилоятига ташрифингиз давомида кўришиш насиб қилса, яна жуда ҳам кўп таклифларим бор, таклифларимни ҳар биттаси бўйича Сизга тахлил қилиб берардим.


#Самарқанд

Дам олиш кунлари мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда. Маҳаллабай ишлаш керак деган ҳолда ҳар куни соат 20:00 -21:00 гача маҳаллада юришимиз керак.

Ҳаражатлар ўзимиздан, шанба ва якшанба кунлари ҳам шу аҳвол. Олаётган ойлигимиз етмай қарз олиб, бўйнимизгача қарзга кирдик. Бугун ҳам маҳалладамиз. Қўшимча иш ҳақи тўлангани йўқ. Тўланмаса ҳам иш куни деб эълон қилинса ёрдам булар эди. 12 та ходим. Борадиган МФЙ банкдан узоғи 20 км.

Ҳар ҳафта махаллани якунлаймиз. Лекин ҳар ҳафта маҳаллада янги ўзгаришлар, янги сўровномалар маҳалла раислари ва фуқаролар ҳам бизлардан безор бўлди, "бекорчи гапларинг нима керак, қилинган сўровномалардан натижа йўқ" дейишмоқда.

Самарқанд шаҳар.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
24.5K viewsedited  05:30
Ochish/sharhlash
2021-02-12 20:08:15
Микрокредитбанк ходимлари ўз банкига миннатдорчилик билдиради.

"Маҳаллабай" ишларга жалб қилинган ходимларга бир марталик мукофот пуллари ажратиладиган бўлибди.

Яшасин, мана шундай ходимларини қўллаб-қувватлайдиган банклар кўпайсин.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
31.1K views17:08
Ochish/sharhlash
2021-02-12 18:26:05
#Тайинлов

Ипотека–банк АТИБ Кузатув кенгаши қарори билан банкнинг Бошқарув Раиси лавозимига Иномжонов Элёр Исроилович тайинланди.

Э.Иномжонов 2019 йилдан бери Ипотека–банк Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жорий йил 3 феврал куни банк бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Ш.Атабаев Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Ш.Атабаев даврида банк бир қатор ютуқларга эришди.

Элёр Исроиловичга ҳам банкни янада янги марраларга бошлашида муваффақият тилаб қоламиз.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
23.6K views15:26
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:05:24 ​​Жорий йилнинг 11 февраль куни АТ “Алоқабанк” Бошқарув Раиси ўринбосари Фаррух Маҳкамов, банкнинг Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш маркази директори Азиз Раҳимов, АТ “Алоқабанк” Чакана бизнес департаменти директори Жўрабек Ўроқов иштирокида банк фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Алоқабанк” жамоаси томонидан Ўзбекистон бўйлаб турли хил тадбиркорлик субъектлари ва бошқа турдаги мижозларга сифатли банк хизматларини тақдим қилиш бўййича ўтган йиллар давомида амалга оширилган ишлар, келгусидаги речалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мутахассислар ҳозирда талаб ошиб бораётган янги турдаги рақамли банк хизматлари бўйича саволларга жавоб беришди, банк-мижоз тизимини янада оптималлаштириш борасидаги ишлар, шунингдек, йиғилганларга жорий йилда банк фаолиятида рўй берган ўзгаришлар, амалга оширилган ишлар, яратилган янги рақамли маҳсулот ва хизматлар таништиришди. Айниқса, яқинда банк томонидан яратилиб, ишга туширилган ZOOMRAD мобил иловаси, унинг имкониятлари, техник тавсифи ва яратилган қулайликлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган анжуман давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Банк вақиллари билан ташкил қилинган учрашув фойдали маълумотларга бой бўлди.
24.1K views11:05
Ochish/sharhlash
2021-02-12 06:11:06 ​​Мамлакатимиз ривожига тўсиқ бўлаётган омиллар.
(Шахсий фикр)

1. Президентни топшириғини Бош вазир ўринбосари бажармаса, қолганлардан нимани кутиш мумкин. 9 феврал куни мажлис қилган Бош вазир ўринбосари, кеча, 11 феврал куни ҳам 2 соатдан ортиқ мажлис қилган. Қуйида хабарномаси қолдирамиз, бугун,12 феврал куни ҳам мажлис қилмоқчи. Уч кунда 500 дан ортиқ раҳбарнинг (ходимларни ҳисобга қўшмадик. Ходимлар билан 1000 дан ортади) 2 соатдан вақти олинса, жами 6 соат бўлади. Бу атиги 10-11-12 феврал кунлари холос!

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ташкилий тузилмасини кўздан кечирсангиз республика бўйича 2000 дан ортиқ ходими мавжудлигини кўриш мумкин. Туманда 5 дона штат ажратилган вазирликда Тошкентда 410 дан ортиқ ходим ишлайди. Шунча ходим республика бўйича ҳар бир туманга 2 тадан сафарбар қилинса бўлмайдими? 205 та ҳудудга роппа-роса 2 тадан қамраб олиш мумкин. Йўқ, бизда битта вазир келиб, барча масаласини бир четга отиб, ўзининг масаласига бутун иқтисодий блокни сафарбар этади.

2. Ҳокимият ўз вазифасини бажармаса, қолганлардан нимани кутиш мумкин. Камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этилиб, вилоят ва туманларда штатлар берилиб, улар банкирларга осилиб олмай, маҳалладаги камбағаллик билан нега йил давомида шуғулланмайди! Хўп, туманда 5 та ходим бор. Ўртача ҳудудда 40 та МФЙ бор, дейлик. 365 кун давомида 5 та ходим 40 та МФЙга неча марта бориши мумкин эди! (365х5/40=45!) Ҳар борганда 20 тадан хонадонга кирса, йил давомида нечта хонадонни кўрар эди! (20х5х365=36500 та).

Нега ишлаш деганда мажлис қилишни тушунаверамиз! Нега ишлаш деганда оммавий сафарбарликни тушунаверамиз! Нега ишламайдиган тизим қолиб, ишлайдиган тизимларга юкни ортаверамиз! Қачон бошқани масаласини бошқаларга юклашни тўхтатамиз!

3. Банк тизими ўз йўналишидан чиқиб бораверса, бошқа тизимлардан нимани кутиш мумкин. Ана энди, энг оғриқли нуқтага келдик. Бугун, энг эгасиз тизим банк тизими бўлиб бормоқда. Биронта ҳимоячиси йўқ! Барча масаланинг ечими маблағ билан боғлиқ бўлгани учун шундай. Ҳатто, одамлар кўзига кредит олган бўлиш фонида юришни бошлаган коррупционерлар, ноқонуний даромадларини кредит орқали легаллаштираётганлар замонига айланиб бормоқда.

Оддий аҳоли 15 млн. сўмлик чорва кредитини ололмайдиган тизим, уялмай халқ олдига чиқиб триллионлар ҳақида бонг урмоқда. Банк тизими шунга мажбур, пиар қилишга мажбур, ўша 15 млн. сўмлик халққа фойда келтирадиган кредитни ажрата олмайди-ю, 15 млрд. сўмни ҳужжатини яхшилаб ўрганиб олишга, тўлиқ ҳужжат талаб қила олмайди. Борган сари ботқоққа кириб бормоқда.

Шунинг учун ҳам, минг афсуски, банкларда ҳам аксарият раҳбарлар ўз чўнтагини ўйлайди, ўзини ўйлайди. Энг қуйи ходими 800 минг сўм ойлик олади-ю, Бош банкда уялмай 100 млн.лаб мукофот олади. Бош банкдаги ходими профилига ҳар ой қайси чет элга борганини расмини қўяди, филиалида эса моддий ёрдамга ариза ёзиб ололмайди. Маҳаллага ёнидан пул сарфлаб боради. Ойлигига қўштира олмайди, дардини ичига ютади. Туманда иш қалашиб ётган бўлса экан, "Аризангни ёз" деган гапдан қўрқмаса!

4. Мажлислар. Бу сўзни шундай сийқаси чиқдики, одамларни шундай бездирдики, асабни бузгани етмагандай, одамларни қимматли вақтини кушандасига айланди. Оддий "Маҳаллабай" юришни бир ҳафта Тошкентда ўқитилди. Ҳа, энди пойтахтда бўлди, "ўсиш нуқталари" каби жимжимадор сўзлар пайдо қилинди. Маҳаллада уйма-уй юриш шунчалик қийин ишми. Бир бошидан кириб, қўлидаги қоғозни тўлдириб чиқишга намунча кўп ўқитилмаса, намунча кўп мажлис қилинмаса. Тошкентдан кейин вилоятларда ҳам ўқитилди, кейин банклар ўз тизимида ўқитилди, туманларга бориб ўқитилди, аёллар масаласида алоҳида ўқитилди, маҳаллага чиқадиганлар алоҳида ўқитилди, савол-жавоблар қилинди... Бўлдида энди, амалий ишга қачон ўтилади. Ҳали ўқитиш жараёнида камчиликлар аниқланиб, айбдорлар ишдан олинди. Ўта кулгили эмасми! Кимни алдаяпмиз, қаёққа кетяпмиз! Халқ қараб турибди.

(Тугамади)

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
28.2K viewsedited  03:11
Ochish/sharhlash
2021-02-11 17:43:08 ​​ ПЕНСИЯ ТИЗИМИДА ҲАМ ЕНГИЛЛИКЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ.

ПФ-6155-сонли фармоннинг 10-бандига кўра:

Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб:

пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади;

уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларини текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;

ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади;

пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйҳатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади;

пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади.

Пенсияни пластик картага ўтказиш ҳақида таклифимиз шу ерда.

Пенсионерлар ва пенсияга чиқиш арафасида турган яқинларга юбориб қўямиз.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
28.7K views14:43
Ochish/sharhlash
2021-02-11 12:42:29
Президент янги фармонни имзолади.

Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида.

Янги фармон ва қарорлар шу даражада кўпки, йўналишга оид янгиликларни ўзини ўқиб, танишиб бориш ҳам мутасаддиларга осон бўлмаяпти. Энди янгиликлардан хабардор бўлиб, ижросини таъминлаб бормасангиз, Сизга нисбатан чора кўрилади.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
25.1K views09:42
Ochish/sharhlash
2021-02-10 21:16:33
Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Президентимизнинг ёниб-куйиб гапиришидан, ўз олдига бу йил катта мақсадларни қўйганини кўриш мумкин. Бошқа мутасадди раҳбарларимизга ҳам осон бўлмайди.

Бу йил тозалов йили бўлиши аниқ. Ишлайдиган, халқни ичига кирадиган раҳбарлар қолади, ишламайдиган, кабинетдан чиқмайдиган, "галстук ечмайдиган", "оёғига этик киймайдиган" раҳбарлар битта-битта тўкилиб қолаверади.

Жаноб Президент биз Сизга ишонамиз, Халқ Сизга ишонади. Ортингизда Сизга ишонадиган, инонадиган Халқ бор.


«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
27.2K views18:16
Ochish/sharhlash
2021-02-10 20:23:47
Президент Ш.Мирзиёев:

Раҳбар кўп, масъуллар кўп, лекин халқнинг дарди билан шуғулланадиган одам йўқ. Ҳамма қарорларни бажарса бўлади. Энг катта камчилик – назорат йўқ, вазирлар, ҳокимлар ўзини қийнамайди;

Оилавий тадбиркорлик учун ажратиладиган 6 триллион сўмлик кредит маблағларини самарали йўналтириш, ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, тадбиркорлик салоҳиятини ошириш муҳим;

Давлат дастуридан асосий мақсад қоғоз ёки ҳисобот эмас, балки амалий натижаларга эришиш, одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар қилиш. Бунинг учун ҳар бир раҳбар ўз фаолиятида натижа кўрсатиши зарур ва шарт;

Намангандаги ҳар бир соҳа қайта кўриб чиқилиши керак. Энди қоғозда ура-ура қилиш даври ўтди. Ҳар бир соҳа бўйича алоҳида ўрганинглар. Энди мен вилоятларга ташриф буюрганимда қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
25.5K viewsedited  17:23
Ochish/sharhlash
2021-02-10 17:30:01 ​​«Давлат дастурини бажармаган раҳбарлар ишдан бўшатилади» — президент.

Президент Давлат дастури бўйича йиғилишда бош вазирга топшириқ бериб, «ҳар ой давлат дастурини бажармаган раҳбарларни ишдан бўшатишини» айтди.

Президент раислигида «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

«Газета.uz» хабарига кўра, президент Фарғонадан тушкун кайфиятда қайтганлигини айтди.

«У маҳаллада („Шодиёна“) раҳбар йўқ, ҳоким йўқ. Маҳаллага кирасан, 80-йиллардагидай… Кўчаларга, уйларга қараб бўлмайди, 1 кв.м. ҳам ободонлаштирилмаган…».

«Миллий банкнинг Фарғона филиалида 80 дан ортиқ ходим ишлайди, ҳокимиятда 50дан кам. Лекин банк ходимлари икки баравар ойлик олади».

«Бизда назорат қилиш тизими йўқ. Бош вазирга топшириқ. Ҳар ой давлат дастурини бажармаган раҳбарларни ишдан бўшатади. Одамлар бизнинг қоғозбозлигимиздан чарчади, „ура-ура“ лардан чарчади…», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари бош вазир вазиятни таҳлил қилиб, кимни ишдан олиш кераклигини, қуйи поғонани қандай ишлашга мажбур қилиш кераклигини айтишини таъкидлади. «Биз Тошкент вилояти ҳокимини, спорт вазирини ишдан олдик. Бу ҳали бошланиши».

У раҳбарларнинг аҳоли билан тўғридан-тўғри ишлаши лозимлигини қайд этди. «Нега Кудбиев (ДСҚ раҳбари), Бобожонов (ИИВ раҳбари) пастга тушмайди. Нега сизлар Худайбергеновга (президент маслаҳатчиси) ўхшаб қоғозда эмас амалда натижа кўрсатмайсизлар?», — деди президент.

«Раҳбарлар, масъул шахслар кўп, лекин одамлар муаммоларини ҳал қиладиганлар деярли йўқ», деди Шавкат Мирзиёев.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
27.7K views14:30
Ochish/sharhlash