Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Банкир кундалиги

Kanal manzili: @bankirkundaligi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.43K
Kanalning ta’rifi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon
Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 312

2021-05-05 11:54:57 ​​ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БОР ЭКАН ЎЗЛАШТИРИШ ТЎХТАМАЙДИ. ЯНА ЎЗЛАШТИРИШ, ЯНА КРЕДИТ.

Пискент туманида 500 млн сўм кредит маблағини ноқонуний ўзлаштирган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан АТБ “Микрокредитбанк” Пискент филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.D.” МЧЖ раҳбари Б.Х. банк филиалидан ускуналар сотиб олиш учун ажратилган 500 млн сўм кредитни ноқонуний ўзлаштириб, ўтказилган мониторингда аввалдан мавжуд бўлган эски асбоб-ускуналарини гўёки кредит маблағи эвазига сотиб олганлигини кўрсатганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



32 нафар фуқаронинг номидан кредит олишга эришган МЧЖ ҳисобчиси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A” МЧЖ бош ҳисобчиси Ш.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, аслида МЧЖда ишламайдиган 32 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз, сохта маълумотларни тайёрлаб, тижорат банклари филиалларидан жами 1,2 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
28.9K views08:54
Ochish/sharhlash
2021-05-05 08:55:46
Бугун, мамлакатимизнинг нуфузли банкларидан ҳисобланган, тиниб-тинчимас, ўзининг самимий жамоасига эга бўлган Микрокредитбанк АТБ ташкил этилганига 15 йил бўлди.

Шу қутлуғ сана билан банкнинг барча ходимларини ва раҳбариятини самимий муборакбод этамиз.

Бу банкка битта тариф:
ХАЛҚ ИЧИГА КИРГАН БАНК.

Яна бир бор байрамингиз билан.


@bankirkundaligi
28.7K views05:55
Ochish/sharhlash
2021-05-04 20:40:39 ​​Президент мажлис қилинмасин деганмиди ё карантин дейилармиди?

N1
Bugun soat 21-00da MB Boshligi Turobaka ZOOM orqali selektor qilar ekan. SHAXSAN OZINGIZ QATNASHAR EKANSIZ.
ID: 871 973 0867
PAROL: 12345678
SMSDI OLGAN BUSEZ JAVOB YOZIB YUBORING.


N2
Илтимос сиздан Қишлоққурилишбанк Сирдарё минтақавий филиали ҳар куни 21-00 да йиғилиш қилмоқда. Ахир рўза ойи бўлса каналда ёритиб бир ёрдам беринг.

Жонжигарим биз қандай ёрдам берамиз. Ҳамдардмиз.


Фарғона Марказий банкнинг 21:00 да бошлангани маълум қилинган Зумдаги мажлиси айни пайтда ҳам давом этмоқда. Биз ҳам нима гаплар бўлаётганига қизиқиб, кирамиз десак, администратори Музаффар Йўлдошев рухсат бермади. Расмда аниқ кўриниб турибдики мажлис соат 22:37 да ҳам давом этмоқда.

Бир соатдан ортиқ давом этмасин деган гаплар ҳам қаердадир қолиб кетди.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
28.1K views17:40
Ochish/sharhlash
2021-02-14 17:48:56 Йиғилишсиз туролмаймиз...

Кеча, 13 феврал - шанба куни ҳам Бош вазир ўринбосарлари Ж.Қўчқоров Наманганда, Ш.Ғаниев республика бўйича йиғилишлар ўтказган.


Биз Президентимизни гапларини эслатишдан ҳеч қачон чарчамаймиз. Йиғилишни камайтиришни йўлини бизнинг раҳбарларимиз эплай олмаяпти. Президентимизнинг кўрсатмасини очиқчасига бузишмоқда. Яъни Президентимиз йиғилиш ўтказиш учун Бош вазир ҳамда Президент администрациясидан рухсат олиниши, шанба куни молия, солиқ, банкирларга йиғилиш қилмаслик, йиғилишни бир соатдан кўп вақт ўтказмасликни таъкидлаган. Кеча, шанба куни иккала раҳбарнинг йиғилиши ҳам бир соатдан узоқ давом этган ва банкирлар чақирилган. Шубҳаланганлар камераларни тилга киритиши мумкин.

Ҳар ҳолда Бош вазир ўринбосарлари йиғилишни тезроқ тугатишга ҳаракат қилган. Демак, танқидлар таъсир қилишни бошлаган.

Ж.Қўчқоров Намангандаги ишларни ҳар куни таъкидлашдан чарчамаяпти. Кечаги мажлисида сектор раҳбарларидан тижорат банкларининг айбларини сўраган. Демак, тижорат банклари "крайный" дея қаралишни бошланган, бу сигнал. Банкларнинг Бош офисларидан келганлар туманлардан селекторга қатнашмоқда. Душанба кунгача амалга ошириладиган топшириқлар берилган. Демак, Наманганда Якшанба куни ҳам тўлиқ таркибда ишланди.

Наманган бўйича келаётган мурожаатлар шуни кўрсатмоқдаки, Президент ташрифи кутилаётган вилоятда кредит ажратиш муаммолигича қолмоқда. Ҳайрон қолдиради ҳар қанақа одамни. Сабабини суриштирсак, вилоятдаги банкларга ресурслар етказилган. Ресурси мавжуд бўлмагани ҳам, уни маълум қилмай, минусга ҳам кредит ажратишга тайёр. Унда муаммо нимада! Муаммо ходимларда. Банк биносига кирсангиз, 7-8 та ходимни вазифасини битта ходим бажармоқда. Қолганлари "Маҳаллабай" ўрганишда.

Қош қўяман деб кўзни ўйишми! Банкларда мижозлар сарсон, кимга учрашни билмайди. Эртага Президентимиз келса, мана шу тизимни тақдим этаётганлар янги муаммоларни келтириб чиқараётганингизни ҳам айтиб ўтинг. Чунки, янги-тарқоқ мижозларни ўрганаман деб, эски-турғун мижозларни ишларини муаммога айлантирилмоқда. Тизимни яратишда ушбу омиллар ҳисобга олинмаган.

Муҳтарам Президент. Вазирлар пойтахтда ўтирмасин, вилоятларга борсин деган топшириғингизни эшитиб, барчамиз хурсанд бўлдик. Энди эса ўйлаб қолдик, булар топшириғингизни нотўғри тушунишган. Булар жойларга келса, ёрдам беришни хоҳламайди, мақсадлари ҳудудлардаги муаммони ҳал этиш эмас. Мақсадлари мавжуд муаммоларни турли йўллар билан аниқлаш. Турли жадваллар, слайдлар, тақдимотлар, ишчи гуруҳлар қилавериб, ҳаммани бездиришади.

Намангандаги масалаларни бизнинг @bankirmanbot га юборинг, умумий ҳолатни ёритиб борайлик.

Умуман "Маҳаллабай" тизим яратиш фикри жуда ажойиб. Муаммони пастдан олиб чиқилиши керак ҳақиқатдан ҳам. Лекин, бизнинг ижрочиларимиз топшириқни тўлиғича банк тизимига юклаб қўйишди. Ҳар бир МФЙга банк ходимини бириктириш талабини қайта кўриб чиқиш, банкдаги ишларни ҳам тизимли олиб бориш тизими ҳам инобатга олиниши керак деб ҳисоблаймиз.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
4.3K viewsedited  14:48
Ochish/sharhlash
2021-02-14 15:21:00 #Обуначи_минбари

Бугун якшанба. Бугунги кун - инсон иродасининг охирги қувватлари сарф бўлиб етиб келган жойимиз.

Ҳа, бугун якшанба. Чойхонада дам олиш ёки балиқ овига маршелло. Лекин, болалар билан биргаликда тайёрланадиган "дада шўрва" варианти ҳам ёмонмас.

Ичмайман, чекмайман. Китоб ўқийман. Ақллини ёқволиб, фейсбукда гулять қиламан. Кайфият миллион, маза-маза менга маза.

Оппоқ кўрпага ўраниб, шунақа хаёллар суриб ётганингда ишга чақириб қолишса борми? Вау, гбдш, бомба.

Хуллас, ишга кетаяпман, ишдаман хўмрайиб...


«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
11.1K viewsedited  12:21
Ochish/sharhlash
2021-02-14 14:21:42
САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ ҲАР КУН ҚИЛИШ КЕРАК

Сардобада Халқ банки ходимлари савобли ишларни бошлашибди. Тумандаги Файзлиобод, Наврўз, Бўстон, Равот, Бирлашган ва Пахтакор маҳаллаларидаги 7 та оила ҳолидан хабар олишибди.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
13.6K views11:21
Ochish/sharhlash
2021-02-14 11:30:10
Мижозларига қулайлик яратишдан тўхтамайдиган PAYNET навбатдаги акция бошлабди. Эндиликда 15 кун давомида Халқ банкининг карталари орқали UzCard’дан UzCard‘га ва HUMO‘дан HUMO‘га пул ўтказмалари мутлақо бепул бўлибди. Банк мижозлари 14 февралдан 28 февралгача бу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Халқ банки мижозлари учун уяли алоқа учун тўлов қилинганда 3 фоиз кешбэк берилар экан. Халқ банки мижозлариг бу имкониятдан фойдаланишни тавсия қиламиз. PAYNET иловасини ушбу ҳаволадан юклаб олишингиз мумкин.

Мурожаат учун: +99871 202 07 07

Web-sayt| Telegram| Instagram| Facebook|
16.0K views08:30
Ochish/sharhlash
2021-02-14 11:00:21


Biz O'zbekiston bo'yicha eng katta original krossovkalar assortimentni taklif qilamiz!

@saidovsoutlet
@saidovsoutlet
@saidovsoutlet

XIZMATLARIMIZ:
Faqat original
Faqat Germaniyadan
Bepul dostavka
Xaqiqiy chegirmalar
So'nggi modellar
Limited Edition modellar
Video obzorlar
4 yillik tajriba
Individual yondashuv
Chempionlar tanlovi

+4915777776778
+998903170503

SAIDOVSOUTLET
15.6K views08:00
Ochish/sharhlash
2021-02-14 08:30:44
Не хуш бўлғайки, бир кун уйқулуқ бахтимни уйғотсам...
Не хуш бўлғайки, бир кун уйқулуқ бахтимни уйғотсам,
Кечалар тори мўйидек белиға чирмашиб ётсам.


Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур. (1483-1530)

«Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир». 
Эдуард Холден 

Бугун, биз учун юқоридаги каби гўзал қочиримлар билан ижод қилган, ўз даврининг етук саркардаси, Андижон фарзанди, миллатимиз фахри, тарихий қаҳрамон Бобурнинг таваллуд топган куни. Валентин куни эмас.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
18.5K views05:30
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:00:56 ​​АВТОКРЕДИТЛАР
(13.02.2021 йил ҳолатига)

Hamkorbank
Муддати 36 ойгача
Миқдори БҲМнинг 1 000 баробаригача
Фоизи 26%

Asakabank
Муддати 3 йилгача
Дастлабки тўлов 30%
Фоиз ставкаси 24% дан бошлаб

Ипак Йўли банки
Фоизи 26,9%
Бошланғич тўлов 36%
Муддати 48 ойгача
Кредит суммаси 22.3 млндан - 300 млн. сўмгача.

Фоизи 26,9%
Бошланғич тўлов 36%
Муддати 60 ойгача
Кредит суммаси - 300 млндан -450 млнгача

Tenge Bank (15 февралдан)
Фоизи 22,5 - 23%
Бошланғич тўлов 50% 30%
Муддати 48 ой

Туронбанк
Муддати 3 йилгача;
Йиллик фоиз ставкалари:
Бошланғич бадални 30 фоиз тўланганда йиллик 26%
Бошланғич бадални 40 фоиз тўланганда йиллик 25%
Бошланғич бадални 50 фоиз тўланганда йиллик 24%

Трастбанк
Муддати 3 йилгача
Йиллик фоиз ставкалари:
Бошланғич бадални 30 фоиз тўланганда йиллик 26%
Бошланғич бадални 50 фоиз тўланганда йиллик 24%

Микрокредитбанк
Муддати 3 йилгача
Миқдори БҲМнинг 2 000 баробаригача
Фоизи йиллик 23-25 %

Халқ банки
12 oй муддатга 27%
24 oй муддатга 28%
36 oй муддатга 29%
Миқдори автомобил нархига мувофиқ
Бошланғич бадал 30%

ZIRAAT BANK UZBEKISTAN
1-12 oй муддатга 23%
13-24 oй муддатга 24%
25-36 oй муддатга 25%
Бошланғич бадал 30%

Автокредитларнинг бошқа шартлари билан рўйҳатдаги банк номи устига босиб, ушбу тижорат банкнинг сайтига ўтиб, батафсил ташишингиз мумкин.

Автокредитларни қандай кредит экани, расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар талаб этилиши ҳақида шу ерда ўқинг.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
29.6K views11:00
Ochish/sharhlash