Get Mystery Box with random crypto!

​​#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot) #Наманган Ассалому алайку | 🇺🇿Банкир кундалиги

​​#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

#Наманган

Ассалому алайкум муҳтарам Президент, мен Наманган вилояти Чуст тумани Олмос қишлоғида туғилганман. Агар сиз айтган гапларингиз амалда бўлганда биз Америкадан ҳам ривожланиб кетардик, ҳаммаси қоғозда бўлмоқда, амалдорларни кўпчилиги виждонини ютиб юборган. Виждони борлар ишлолмаяпти.

Муҳтарам Президент сиз бераётган имкониятларга биз 24 соат ишласак ҳам кам, бунақа имконият ҳеч қайси давлатда йўқ. Менинг мақсадим шуки, маҳаллабай, хонадонбай ишлаш бўйича, яна камбағал оилаларни камбағалчиликдан чиқариш, темир дафтардаги оилаларни темир дафтардан чиқариш буйича таклифларим бор.

Масалан, биринчиси, бир дона МФЙни олсак. Шу МФЙни ўзида ҳамма ташкилотларни қабул вақтини соатини кўрсатиб қабул ўтқазилса. Мисол учун банк ходими ҳар куни 2 соатдан қабул ўтқазиб, қабулдаги фуқароларни 50 таси билан кўришиб муаммосини ярмини ҳал қилса, 1 ойда қанчадан-қанча фуқаролар муаммоси ҳал бўларди. Буни назоратини ДХХ ходимлари назорат қилса иш юради.

Иккинчиси, кредит олиш учун фуқаролар 6 сотих иссиқхона учун 30 млн. сўм кредит олиб битқазиб берилмоқда таъминотчи томонидан. Агар ўзи шуни нақд пулга битқазса 15 млн. сўмга битади. Банкдан 30 млн. сўм эмас 15 млн. сўм кредит олади. Қайтаришда ҳам қийналмайди. Таъминотчида 15 млн. сўми қолиб кетяпти. Битта туманда кўпи билан 10 дона таъминотчи бор. 10 дона таъминотчи минглаб тадбиркор бўламан деган тадбиркорларни кўкармайдиган, яъни ўсмайдиган қилиб ташлаяпти. Улар қандай қилиб ривожланиб кетади, кредити чиққан захоти 15 млн. сўм минусга кирмоқда.

Бу битта иссиқхона йўналишини айтдим. Бошқа йўналишларда хам шундай Муҳтарам Президент. Ёниб ишлайман деганимда шунақа ҳолатлардан қийналиб кетяпман. Бу мени мисолимда бошқалада хам шундай ҳолатлар бор.

Агар сиз билан, Наманган вилоятига ташрифингиз давомида кўришиш насиб қилса, яна жуда ҳам кўп таклифларим бор, таклифларимни ҳар биттаси бўйича Сизга тахлил қилиб берардим.


#Самарқанд

Дам олиш кунлари мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда. Маҳаллабай ишлаш керак деган ҳолда ҳар куни соат 20:00 -21:00 гача маҳаллада юришимиз керак.

Ҳаражатлар ўзимиздан, шанба ва якшанба кунлари ҳам шу аҳвол. Олаётган ойлигимиз етмай қарз олиб, бўйнимизгача қарзга кирдик. Бугун ҳам маҳалладамиз. Қўшимча иш ҳақи тўлангани йўқ. Тўланмаса ҳам иш куни деб эълон қилинса ёрдам булар эди. 12 та ходим. Борадиган МФЙ банкдан узоғи 20 км.

Ҳар ҳафта махаллани якунлаймиз. Лекин ҳар ҳафта маҳаллада янги ўзгаришлар, янги сўровномалар маҳалла раислари ва фуқаролар ҳам бизлардан безор бўлди, "бекорчи гапларинг нима керак, қилинган сўровномалардан натижа йўқ" дейишмоқда.

Самарқанд шаҳар.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг