Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Банкир кундалиги

Kanal manzili: @bankirkundaligi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.43K
Kanalning ta’rifi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon
Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 308

2021-05-16 22:40:22 ​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

Марказий банк
2021 йил январь-апрель ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" тайёрланди.
2021 йилнинг январь-апрель ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 1,99 млрд. долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 663 млн. долларга ёки 50 фоизга ошган бўлса, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан эса 34 фоизга ошди.

Ипак йўли банк мижозлари учун Россиядан «Сбербанк онлайн» иловаси орқали саноқли сониялар ичида пул ўтказмасини юборишни йўлга қўйди.

Агробанк картоматларда чиқарилган Ҳумо карталарини активлаштириш учун Агробанк Mobile иловаси ёрдам беради.

Давр банк KIA автомашиналари учун автокредит таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 26%, дастлабки тўлов 20%.

Hamkorbank ​​«Hamkor Sug‘urta» орқали автомобилни масофадан туриб суғурта қилиш имкониятини тақдим этди.

Ўзсаноатқурилишбанк ҳам KIA автомашиналари учун автокредит таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 25%, дастлабки тўлов 30%.

Ziraat bank Uzbekistan микроқарз тақдим этди. Муддати 3 йилгача автокредит тақдим этди. Фоизи 12 ойга 23.9%, 24 ойга 24.9%, 36 ойга 25.9%

Туронбанк МИР кобейджинг карталарини тақдим этди. У иккита тўлов тизими билан ишлайди, сўмда ҳам, рублда ҳам тўлаш мумкин. Карта нарҳи 30 минг сўм.

Трастбанк чет эл валютасида омонат таклиф этди. Муддати 24 ой, фоизи 5%, минимал миқдори 100$.

Poytaxt bank «Call markaz»ни ишга туширди. Рақами +99871-214-2000.

Ўзмиллийбанк мижозларига «Сбербанк» орқали жўнатилган маблағлар, тўғридан-тўғри Миллий банкнинг HUMO ва UzCard карталарига ўтказиш имкониятини тақдим этди.

Алоқабанк тўрт турдаги тезкор автокредитларни тақдим этди. Муддати 4 йилгача.

Бирламчи бозорга ипотека кредитлари ажратувчи банклар ва кредитларнинг шартларини эълон қилдик.

Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

Давр банк ишга таклиф этди.

Қуйидаги видеода Марказий банк матбуот котиби А.Назаров «Фирибгарлар қўнғироғидан сўнг қаерга мурожаат қилиш керак: ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларигами, Марказий банк ёки хизмат кўрсатувчи банкками?» - каби саволларга жавоб беради.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
9.1K views19:40
Ochish/sharhlash
2021-05-16 17:00:35
Бугун, 2021 йил 16 май куни кеч соат 19:30 да Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркаев Нодир Худойбердиевич раҳбарлигида йиғилиш ўтказмоқда.

Хабарномадан ҳисобланса вилоят ташкилотларидан 13 та, ҳудудлардан эса 60 та, жами 73 та раҳбар битта (Вилоят ҳокимлигининг янги кичик мажлислар залида) залда йиғилиш бўлади.

Ахир:
Бугун ЯКШАНБА, дам олиш куни ҳисобланади.

Йиғилиш вақти мутасаддиларнинг иш вақтига тўғри келмайди - 19:30.

Карантин.

Президентимиз топшириғидан келиб чиқиб, мазкур йиғилишга Президент администрацияси ва Бош вазирдан рухсат олинганми?

Президентимиздан иқтибос:
Ким хоҳласа, ҳар куни соатлаб мажлис ўтказади. Туман ва вилоят ҳокимлари мажлис қиладиган бўлса, бош вазир ва администрация раҳбаридан рухсат олиб, узоғи бир соатлик мажлис ўтказиши мумкин. Аммо уларнинг рухсатисиз мажлис ўтказган амалдорлар ишдан кетади.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
16.5K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-05-15 15:01:00 ​​ МАМЛАКАТИМИЗДА ЁШЛАРГА ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛГАН?

​​"Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.

Унга кўра,

2021 йил 1 июндан бошлаб:
АТ “Халқ банки”, АТ “Алоқа банк” ва “Микрокредитбанк” АТБ томонидан “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади. Бунда, истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловлари Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан компенсация қилинади;

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ умумий ҳисобда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача бўлган миқдори ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари Ёшлар ишлари агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан компенсация қилинади;

“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади;

хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ҳамда фаолият бошлаганига олти ойдан ошмаган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми мазкур хусусий корхона ва ташкилотларга Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан компенсация қилинади.

Ёшларга берилган яна бошқа имкониятлар ҳақида шу ерда ҳам тўхталиб ўтганмиз.

«Ёшлар дафтарида»ги фуқаролар қандай шартларда ва қайси банкдан кредит олиши мумкинлиги ҳақида шу ерда ўқинг.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
14.8K views12:01
Ochish/sharhlash
2021-05-15 13:30:51
Misli ko'rilmagan foydali taklif!

Seoul Mun
qirg'og'ida joylashgan 13 dan 45 m² gacha bo'lgan tijorat binolari sotuvga chiqdi. Avtoturargoh yaqinida joylashgan kichik do'konlar poytaxt markazidagi yaxshi daromad keltiradigan joy bo'ladi. Shoshiling, taklif mavjud.

+998712022222
www.seoulmun.uz

Reklama
12.4K views10:30
Ochish/sharhlash
2021-05-15 12:01:18
ТЕЗКОР ХАБАРНОМА

Бугун ҳам мажлис. Буниси Республика бўйича.


Бугун, 2021 йил 15 май куни соат 17:30 да Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров Zoom орқали селектор йиғилиши ўтказади.

Маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги ПФ-6222-сон Фармонида «15 май — шанба куни барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади» - деб белгиланган.

Ушбу йиғилишга раҳбарлар иштирок этгани билан бутун ҳокимлик ходимлари, мутасадди ташкилот ишчилари эрталабдан тайёргарликни бошлаган, кечгача ишда бўлади. Дам олиш кунлари икки ҳисса ҳақ тўланиши ҳақида ҳам ўйлаб кўришармикан, бу йиғилиш ташкилотчилари.

(Расмдаги хабарнома битта вилоятга тегишли бўлгани билан йиғилиш республика бўйича ўтказилмоқда. Бошланиш вақти бошқа вилоятларникида 17:30 кўрсатилган).

Дам олиш кунларингиз мароқли ўтсин.

U.P.D.: Ушбу мажлис бекор қилинди. ОАВни ҳурматини сақлаган раҳбариятга, бутун мамлакатимиз хизматчилари номидан раҳмат айтамиз.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
16.9K viewsedited  09:01
Ochish/sharhlash
2021-05-15 08:01:00 ​​ЯНГИ УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР УЧУН БИРЛАМЧИ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ

ZIRAAT BANK UZBEKISTAN
Фоизи:
37-60 oй 24%
61-84 oй 25%
85-120 oй 26,25%. Бошланғич бадал 25%


Қишлоқ қурилиш банк
Фоизи 17%
Муддати 20 йил
Бошланғич тўлов 15 %


Ўзсаноатқурилишбанк
Фоизи 18%
Муддати 20 йилгача
Бошланғич бадал 15%
Миқдори қишлоқларда 238 млн. сўм
Шаҳарларда 309,4 млн сўм
Тошкент шаҳрида 339,2 млн. сўм.


Ипак Йўли банки
N1
Фоизи 26%
Муддати 1 - 5 йилгача
Миқдори 80 - 200 млн. сўмгача

N2
Фоизи Тошкент шаҳрида 18%
Шаҳар ва қишлоқ жойларда 17%
Муддати 20 йил
Кредит суммаси 339 млн. сўмгача

N3
Кредит тури - NRG турар-жой мажмуаси учун
Фоизи 19,9%
Муддати 10 йилгача
Бошланғич тўлов 25%


Микрокредитбанк
Фоизи Тошкент шахрида 18%
Вилоятларда 17%
Муддати 20 йил
Бошланғич бадал 15%
Миқдори қишлоқларда 238 млн. сўмдан
Тошкент шаҳрида 339,15 млн. сўмгача

Hamkorbank
N1
Кредит миқдори 323 млн. сўмгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлови 25%
Муддати 20 йилгача

N2
Давлат дастури доирасида
Кредит миқдори 339 млн. сўмгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлови 15%
Муддати 20 йилгача


Халқ банки
Миқдори 339 млн. сўмгача
Фоизи 17-19%
Бошланғич тўлови 15%
Муддати 20 йилгача

Tenge Bank
N1
Фоизи 22%
Муддати 15 йил
Бошланғич тўлови 25%

N2
Ипотека-50
Фоизи 21%
Муддати 15 йил
Бошланғич тўлови 50%

Агробанк
Фоизи шаҳарларда 18%, қишлоқларда 17%
Муддати 20 йил
Миқдори қишлоқларда 238 млн. сўмгача, шаҳарларда 309,4 млн. сўмгача, Тошкент шаҳрида 339,15 млн. сўмгача
Бошланғич тўлов 15%


Ўзмиллийбанк
Муддати 20 йил
Фоизи:
Қишлоқларда 18%
Шаҳарларда 18%
Тошкент шаҳрида 19%
Бошланғич тўлови қишлоқларда 10%, шаҳарларда 20%


Poytaxt Bank
Фоизи 23%
Муддати 10 йил
Бошланғич тўлови 25%


Алоқабанк
Фоизи шаҳарларда 19%, қишлоқларда 18%
Муддати 20 йилгача
Бошланғич бадал миқдори:
Кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олишда:
- шаҳарларда ва қишлоқ жойларда – сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 15 фоизи

Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (реконструксия қилиш)да:
- якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструксия қилиш) ишлари қийматининг камида 15 фоизи миқдорида.


Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа шартлар билан танишиш учун, банк номи устига босинг.

Маълумот учун, бирламчи уй-жой учун ипотека дейилганда, тўғридан-тўғри қурувчи ташкилотдан олинадиган, аввал фойдаланилмаган янги турар-жой учун олинадиган кредит тушунилади.

Ипотека кредитлари доимий даромад манбаига эга бўлган, аввалги кредитларни ўз вақтида тўлаган фуқароларга ажратилади.


Иккиламчи (аввал фойдаланилган уй-жой учун) ипотека кредитлари ҳақида шу ерда ўқинг.

Кредитларга оид бошқа саволларингизга шу ердан жавоб топишингиз мумкин.

Фойдали постни яқинларга ҳам юбориб қўямиз.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
20.3K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-05-14 14:00:54
Юридик шахслар учун ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛИШДА электрон платформа орқали онлайн ариза юбориш ва кредит расмийлаштириш тартиби ҳамда кредит мониторинги бўйича сайтнинг функциялари ҳақида ролик.

Манба: finlit.uz

Агар жисмоний шахс сифатида имтиёзли кредит олмоқчи бўлсангиз бу ерни ўқинг.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
15.3K views11:00
Ochish/sharhlash
2021-05-14 11:37:27
Жисмоний шахслар учун ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛИШДА электрон платформа орқали онлайн ариза юбориш ва кредит расмийлаштириш тартиби ҳамда кредит мониторинги бўйича сайтнинг функциялари ҳақида ролик.

Манба: finlit.uz

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
18.7K viewsedited  08:37
Ochish/sharhlash
2021-05-14 09:16:38
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Президентимиз фармон билан 14-15 май кунларини дам олиш деб эълон қилса, айрим раҳбарлар, буни мажлис ўтказиш куни деб тушунмоқда.

Бугун, 14 май куни, Асакабанк бошқаруви Раиси ўринбосари Б.Шарипов раҳбарлигида йиғилиш ташкилланган.

Масала - чақирилганлардан маълумки, муаммоли кредитларни ундирилишини муҳокама қилиш.

Маълумот учун, Меҳнат кодексининг 157-моддасига кўра, "Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади" - дейилган. Яъни, 2 соат ишлатилса, 4 соатга иш ҳақи тўланиши лозим.

Йўқ, йиғилишсиз туролмаймиз.
Байрам муносабати билан ҳам ходимлар одамга ўхшаб дам олмаслиги керак. Ходимлар дам олиб қолса, айрим раҳбарларимиз бир нимасини йўқотиб қўйгандек бўлади.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
17.8K views06:16
Ochish/sharhlash
2021-05-13 17:00:30
Президентимизнинг видеоселектор йиғилишидан иқтибос.

Тўлиқ қўшиламиз Сизга, жаноб Президент. Сиз 100% ҳақсиз.

Вазирларда ташаббускорлик йўқ, ҳокимлар йиғилиш қилиб расмга тушишдан бошқа иш қилгани йўқ!

Айрим тармоқларда «Вертикал тизим»нинг ўзи йўқ. Аксарият идора ва ташкилотлар топшириқларни етказиб турувчи холос. Муаммо ва масалани ечишни, «аравани тортишни» ўйлаб ҳам кўргани йўқ.

Фақат Сиз танқид қилсангизгина ишлашга ўтиб олишди.


️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
13.7K views14:00
Ochish/sharhlash