Get Mystery Box with random crypto!

​​ ПЕНСИЯ ТИЗИМИДА ҲАМ ЕНГИЛЛИКЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ. ПФ-6155-со | 🇺🇿Банкир кундалиги

​​ ПЕНСИЯ ТИЗИМИДА ҲАМ ЕНГИЛЛИКЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ.

ПФ-6155-сонли фармоннинг 10-бандига кўра:

Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб:

пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади;

уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларини текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;

ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади;

пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйҳатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади;

пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади.

Пенсияни пластик картага ўтказиш ҳақида таклифимиз шу ерда.

Пенсионерлар ва пенсияга чиқиш арафасида турган яқинларга юбориб қўямиз.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг