Get Mystery Box with random crypto!

​​Мамлакатимиз ривожига тўсиқ бўлаётган омиллар. (Шахсий фикр) | 🇺🇿Банкир кундалиги

​​Мамлакатимиз ривожига тўсиқ бўлаётган омиллар.
(Шахсий фикр)

1. Президентни топшириғини Бош вазир ўринбосари бажармаса, қолганлардан нимани кутиш мумкин. 9 феврал куни мажлис қилган Бош вазир ўринбосари, кеча, 11 феврал куни ҳам 2 соатдан ортиқ мажлис қилган. Қуйида хабарномаси қолдирамиз, бугун,12 феврал куни ҳам мажлис қилмоқчи. Уч кунда 500 дан ортиқ раҳбарнинг (ходимларни ҳисобга қўшмадик. Ходимлар билан 1000 дан ортади) 2 соатдан вақти олинса, жами 6 соат бўлади. Бу атиги 10-11-12 феврал кунлари холос!

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ташкилий тузилмасини кўздан кечирсангиз республика бўйича 2000 дан ортиқ ходими мавжудлигини кўриш мумкин. Туманда 5 дона штат ажратилган вазирликда Тошкентда 410 дан ортиқ ходим ишлайди. Шунча ходим республика бўйича ҳар бир туманга 2 тадан сафарбар қилинса бўлмайдими? 205 та ҳудудга роппа-роса 2 тадан қамраб олиш мумкин. Йўқ, бизда битта вазир келиб, барча масаласини бир четга отиб, ўзининг масаласига бутун иқтисодий блокни сафарбар этади.

2. Ҳокимият ўз вазифасини бажармаса, қолганлардан нимани кутиш мумкин. Камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этилиб, вилоят ва туманларда штатлар берилиб, улар банкирларга осилиб олмай, маҳалладаги камбағаллик билан нега йил давомида шуғулланмайди! Хўп, туманда 5 та ходим бор. Ўртача ҳудудда 40 та МФЙ бор, дейлик. 365 кун давомида 5 та ходим 40 та МФЙга неча марта бориши мумкин эди! (365х5/40=45!) Ҳар борганда 20 тадан хонадонга кирса, йил давомида нечта хонадонни кўрар эди! (20х5х365=36500 та).

Нега ишлаш деганда мажлис қилишни тушунаверамиз! Нега ишлаш деганда оммавий сафарбарликни тушунаверамиз! Нега ишламайдиган тизим қолиб, ишлайдиган тизимларга юкни ортаверамиз! Қачон бошқани масаласини бошқаларга юклашни тўхтатамиз!

3. Банк тизими ўз йўналишидан чиқиб бораверса, бошқа тизимлардан нимани кутиш мумкин. Ана энди, энг оғриқли нуқтага келдик. Бугун, энг эгасиз тизим банк тизими бўлиб бормоқда. Биронта ҳимоячиси йўқ! Барча масаланинг ечими маблағ билан боғлиқ бўлгани учун шундай. Ҳатто, одамлар кўзига кредит олган бўлиш фонида юришни бошлаган коррупционерлар, ноқонуний даромадларини кредит орқали легаллаштираётганлар замонига айланиб бормоқда.

Оддий аҳоли 15 млн. сўмлик чорва кредитини ололмайдиган тизим, уялмай халқ олдига чиқиб триллионлар ҳақида бонг урмоқда. Банк тизими шунга мажбур, пиар қилишга мажбур, ўша 15 млн. сўмлик халққа фойда келтирадиган кредитни ажрата олмайди-ю, 15 млрд. сўмни ҳужжатини яхшилаб ўрганиб олишга, тўлиқ ҳужжат талаб қила олмайди. Борган сари ботқоққа кириб бормоқда.

Шунинг учун ҳам, минг афсуски, банкларда ҳам аксарият раҳбарлар ўз чўнтагини ўйлайди, ўзини ўйлайди. Энг қуйи ходими 800 минг сўм ойлик олади-ю, Бош банкда уялмай 100 млн.лаб мукофот олади. Бош банкдаги ходими профилига ҳар ой қайси чет элга борганини расмини қўяди, филиалида эса моддий ёрдамга ариза ёзиб ололмайди. Маҳаллага ёнидан пул сарфлаб боради. Ойлигига қўштира олмайди, дардини ичига ютади. Туманда иш қалашиб ётган бўлса экан, "Аризангни ёз" деган гапдан қўрқмаса!

4. Мажлислар. Бу сўзни шундай сийқаси чиқдики, одамларни шундай бездирдики, асабни бузгани етмагандай, одамларни қимматли вақтини кушандасига айланди. Оддий "Маҳаллабай" юришни бир ҳафта Тошкентда ўқитилди. Ҳа, энди пойтахтда бўлди, "ўсиш нуқталари" каби жимжимадор сўзлар пайдо қилинди. Маҳаллада уйма-уй юриш шунчалик қийин ишми. Бир бошидан кириб, қўлидаги қоғозни тўлдириб чиқишга намунча кўп ўқитилмаса, намунча кўп мажлис қилинмаса. Тошкентдан кейин вилоятларда ҳам ўқитилди, кейин банклар ўз тизимида ўқитилди, туманларга бориб ўқитилди, аёллар масаласида алоҳида ўқитилди, маҳаллага чиқадиганлар алоҳида ўқитилди, савол-жавоблар қилинди... Бўлдида энди, амалий ишга қачон ўтилади. Ҳали ўқитиш жараёнида камчиликлар аниқланиб, айбдорлар ишдан олинди. Ўта кулгили эмасми! Кимни алдаяпмиз, қаёққа кетяпмиз! Халқ қараб турибди.

(Тугамади)

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг