Get Mystery Box with random crypto!

​​Жорий йилнинг 11 февраль куни АТ “Алоқабанк” Бошқарув Раиси | 🇺🇿Банкир кундалиги

​​Жорий йилнинг 11 февраль куни АТ “Алоқабанк” Бошқарув Раиси ўринбосари Фаррух Маҳкамов, банкнинг Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш маркази директори Азиз Раҳимов, АТ “Алоқабанк” Чакана бизнес департаменти директори Жўрабек Ўроқов иштирокида банк фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Алоқабанк” жамоаси томонидан Ўзбекистон бўйлаб турли хил тадбиркорлик субъектлари ва бошқа турдаги мижозларга сифатли банк хизматларини тақдим қилиш бўййича ўтган йиллар давомида амалга оширилган ишлар, келгусидаги речалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мутахассислар ҳозирда талаб ошиб бораётган янги турдаги рақамли банк хизматлари бўйича саволларга жавоб беришди, банк-мижоз тизимини янада оптималлаштириш борасидаги ишлар, шунингдек, йиғилганларга жорий йилда банк фаолиятида рўй берган ўзгаришлар, амалга оширилган ишлар, яратилган янги рақамли маҳсулот ва хизматлар таништиришди. Айниқса, яқинда банк томонидан яратилиб, ишга туширилган ZOOMRAD мобил иловаси, унинг имкониятлари, техник тавсифи ва яратилган қулайликлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган анжуман давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Банк вақиллари билан ташкил қилинган учрашув фойдали маълумотларга бой бўлди.