Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Банкир кундалиги

Kanal manzili: @bankirkundaligi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.43K
Kanalning ta’rifi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon
Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 311

2021-05-08 12:16:37
Сизнингча энг яхши банк иловаси қайси?

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
28.4K views09:16
Ochish/sharhlash
2021-05-08 12:16:37
Ўтган 2020-йилнинг энг яхши банк иловалари

Пандемия даврида банклар ўз иловаларини такомиллаштирди. Мисол учун контактсиз тўловлар, автоматик тўловлар, онлайн қўллаб-қувватлаш хизмати, онлайн карта буюртма бериш каби янги функциялар қўшилди.

Қуйида 200 баллик системада энг яхши иловалар бешлиги келтириб ўтилган. Батафсил

Сизнингча энг яхши банк иловалари қайсилар?

«Банкир Кундалиги» каналига аъзо бўлинг
23.2K views09:16
Ochish/sharhlash
2021-05-08 08:41:48
Эълон!

Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази 8-9 май кунлари сервер ускуналарини янгилаши ҳисобига Мактабгача таълим вазирлиги ва Инновацион марказга қарашли барча хизмат ва сайтларнинг ўчирилиши ҳамда кун давомида ишламаслигини маълум қилди.

Шу муносабат билан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 8-9 май кунлари мактабгача таълим тизимидаги электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланиш имконияти бўлмайди.

Ноқулайликлар учун узр сўралади!

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
24.2K views05:41
Ochish/sharhlash
2021-05-07 22:05:09
Марказий банк 2021 йилнинг I чораги бўйича Статистик бюллетен шакллантирди.

Унга кўра, жорий 1 апрел ҳолатига мамлакатимизда 32 та тижорат банки мавжуд бўлиб, 13 таси давлат иштирокидаги, қолган 19 таси хусусий тижорат банкларидир.

Тижорат банклари филиаллари сони 861 тани ташкил этиб, ўтган йил 1 октябрдан 2 тага камайган. Мос равишда нобанк кредит ташкилотлари 5 тага кўпайган.

БХМ ва 24/7 шохобчалар сезиларли равишда кўпайган. Банк тизими халққа яқинлашиб бормоқда.

Шунингдек, банк депозитларининг ЯИМ га нисбати 19,8 фоизни ташкил этгани ҳолда, банк кредитлари нисбати 47,9 фоизни ташкил этган.

Депозитлар ва кредитлар ўртасидаги фарқ шунча катта бўлса ҳам аҳоли ва тадбиркорларнинг кредитларга талаби юқорилигича қолмоқда.

Бюллетендан яна кўплаб маълумотларни кўриб олишингиз мумкин. Хусусан, ажратилган имтиёзли ёки ипотека кредитларни ҳам кўриб олинг (айрим фуқаролар ушбу кредитлар ажратилмаётганини тинмай иддао қилишади).

@bankirkundaligi
25.3K views19:05
Ochish/sharhlash
2021-05-07 10:17:42
#Сўровнома

Тадбиркорларнинг банклардан кредит олишдаги муаммолари ва коррупциявий ҳолатларни ўрганиш бўйича Савдо-саноат палатаси томонидан навбатдаги сўров ўтказилмоқда.

Бефарқ бўлманг, Сизнинг иштирокингиз ҳам муҳим.

Сўровда ушбу ҳавола орқали иштирок этинг: https://bit.ly/3mRlTSd

Маълумот учун. Сўровнома Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан назоратга олинган.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
27.0K views07:17
Ochish/sharhlash
2021-05-07 09:14:37 ​​ЮҚОРИ ФОИЗЛИ ОМОНАТЛАР
Миллий валютада

HAMKORBANK
Yubiley 30 омонати
Муддати 18 ой
Фоизи 20%


Туронбанк
Омадли Бонус омонати
Муддати 1 йил
Фоизи 20%
Бошланғич бадал миқдори 10 млн. сўм
Қўшимча маблағ киритиш 500 минг сўмдан


Ипак Йўли банки
Yanada qulay омонати
Муддати 12 ой
Йиллик 20 %
Минимал миқдори 1 млн. сўм


Ziraat Bank Uzbekistan
Premium UZS-6 омонати
Омонат муддати 18 ой
Фоиз ставкаси 22%
Минимал миқдори 10 млн. сўм


Tenge Bank
Максимал омонати
Муддати 12 ой
Фоизи 20%


Ўзмиллийбанк
Фойдали омонати Муддати 24 ой
Фоизи 19%
Масофадан очилса 20%
Минимал миқдори 100 минг сўм


Халқ банки
Янада қулай омонати
Фоизи 21,6%
Муддати 13 ой


Микрокредитбанк
Максимум омонати
Муддати 13 ой
Фоизи 21%
Минимал миқдори 500 минг сўм

Poytaxt Bank
Poytaxt 24 омонати
Фоизи 17%
Муддати 24 ой


Универсалбанк
YUBILEY омонати
Муддати 22 ой
Йиллик 22%
Минимал миқдори 500 минг сўм


Қишлоқ қурилиш банк
Қалдирғоч омонати
Муддати 18 ой
Минимал миқдори 1 млн. сўм
1-6 ойгача 18%
7-12 ойгача 20%
13-18 ойгача 21%


Ўзсаноатқурилишбанк
Bahor tuhfasi омонати
Муддати 13 ой
Минимал миқдори 500 минг сўм
Йиллик фоиз ставкаси омонатни расмийлаштириш тартибига боғлиқ:
Банкда ёки БХМда очилса 21%
Мобил илова орқали очилса 22%


Омонатларнинг барча шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги банк номи устига босинг.

Эслатиб ўтамиз,
омонатдаги маблағларингиз давлат томонидан ҳимояланади, олган даромадларингиз солиқлардан озод қилинган.

Омонат расмийлаштириш учун паспорт ёки унга тенглаштирилган шахсни тасдиқловчи хужжатлар сўралади.

Омонатларни танлашда нималарни ҳисобга олиш ҳақида шу ерда ўқинг.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
25.9K viewsedited  06:14
Ochish/sharhlash
2021-05-06 19:06:17 #Банкир_ёзмоқда

Имтиëзли кредитлар бўйича душанбадан буëн мониторинг текширувларида юрибман.

Жисмоний шахсларга ажратилган кредитларнинг 70-80 фоизи мақсадсиз ишлатилган. Афсус, шунча ресурс, шунча мехнат, шунча Президентимизнинг ишончи.

Энди бу пулларни кайтариш учун қанча азоби шўрпешона биз банкирлар зиммамизда.

@bankirkundaligi
27.0K views16:06
Ochish/sharhlash
2021-05-06 15:25:22
Олмазор тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Банк тизимидан чиққан яна бир истиқболли кадр раҳбарлик лавозимига тайинланди.

Сарвар Исмаилов Олмазор тумани ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

Сарвар Исмаилов 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2015 йил Тошкент шаҳридаги Сингапур Менежментини ривожлантириш институтини ва 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати Банкларда мижозларга йўналтирилган хизмат кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб фаолият юритган.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
28.2K views12:25
Ochish/sharhlash
2021-05-06 12:01:35 ​​ ТЕМИР ДАФТАР, АЁЛЛАР ДАФТАРИ ЁКИ ЁШЛАР ДАФТАРИДА ТУРУВЧИЛАРГА ҚАНДАЙ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2021 йил 28 апрель, 250-сонли қарори тасдиқланди.

Унга кўра,

«Темир дафтар»нинг юритилиши бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги;

«Аёллар дафтари» юритилиши бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги;

«Ёшлар дафтари» юритилиши бўйича Ёшлар ишлари агентлиги масъул ҳисобланади.

«Темир дафтар»
«Темир дафтар»га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чоралари:

томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланишга кўмаклашиш — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, тижорат банклари кредитлари;


тадбиркорликни йўлга қўйиш ва кредит олишга кўмаклашиш — Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, тижорат банклари, халқаро молия институтларидан жалб этиладиган кредит ва грантлар ҳисобидан молиялаштирилади.

«Аёллар дафтари»
Халқ банки «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларга кредит олишда кўмаклашиш, бу масалада республикада ажратилган кредитларнинг статистик ҳисоботини юритиш ва кредит ажратилгандан сўнг уларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш учун доимий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишларни мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади.

Кредитлар «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.

Бунда кредитлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда ажратилади.

Кредитларнинг фоиз ставкаси бўйича, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси белгиланади.

Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Кредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.

Кредитлар Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан «Аёллар дафтари»да ҳисобда турган хотин-қизларнинг фамилияси, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.

«Ёшлар дафтари»
Президентнинг 2020 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига кўра, махсус сертификат олган ёшларга «Микрокредитбанк» томонидан микрокредит ажратилади:

тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги кредитлар таъминотсиз ажратилади;

микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Жамғарма кафиллиги ва бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

Кредитларнинг фоиз ставкаси МБнинг асосий ставкасида белгиланади.

Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Тижорат банклари томонидан ёшларга балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда фаолиятларини ташкил этиш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратилади.

Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда қонун ҳужжатлари ва Марказий банкнинг қоидаларига кўра тақиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
36.9K views09:01
Ochish/sharhlash
2021-05-05 18:15:03 ​​Бишкекда бировнинг номига кредит олган фирибгар ҳибсга олинган.

Бишкек Ички ишлари 39 ёшли фирибгарликда гумон қилинган шахсни қўлга олди. Тергов маълумотларига кўра, ҳибсга олинган шахс бошқаларнинг маълумотларини тақдим қилиб, банкдан кредит олган. Бу ҳақда Октябрь туман Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

“22 апрель куни пойтахтнинг 7-микрорайонида жойлашган банклардан бирининг вакили Ички ишларга мурожаат қилади. У ўтган йилнинг кузида ўзини ёлғон исм билан таништириб, ҳужжатларни тақдим этган бир фирибгар ҳақида хабар берган. У банк филиалидан 100 минг сўм миқдорида кредит“, - дея хабар қилди матбуот хизмати.

Фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумондор топилиб, ҳибсга олинган. Маълум бўлишича, у Ички ишлар вазирлигида уюшган жиноий гуруҳлардан бирининг аъзоси сифатида рўйхатдан ўтган фуқаро экани аниқланган.

P. S.: Ушбу маълумотни чоп этишимиздан мақсад, мазкур фирибгарнинг сурати матбуотда эълон қилинган. Бизда ҳам шу тартибни жорий қилиш керакмикин.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
27.6K viewsedited  15:15
Ochish/sharhlash