Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Банкир кундалиги

Kanal manzili: @bankirkundaligi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.43K
Kanalning ta’rifi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon
Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 314

2021-02-10 16:41:47 «ЮэСэМ Телеком» ва «МегаФон» Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

«ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Марказий Осиёдаги энг йирик телекоммуникация бозорининг технологик илғори бўлиши кутилган янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этди. Янги ҚК таркибидан мамлакатнинг телекоммуникация бозори илғори бўлган Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон ҳукумати Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) орқали ҚКга Ucell телеком-операторининг 100% улушини топширмоқда. Россия томони Digital Holding ривожланиши учун 100 млн доллар миқдорида инвестиция, шу билан бирга USM’нинг шўъба корхоналари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan’ни киритмоқда.

ҚК таркибига кириш учун «ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон «Диджитал Инвест» компаниясига асос солишди, унда икки компаниянинг улуши 50%дан тақсимланди. Янги ҚКда «Диджитал Инвест» улуши 51%, ДАБА улуши 49%га тенг.

Битим доирасидаги жараёнлар 2021−йил давомида якунига етади. Digital Holding эътиборини Ўзбекистон Республикасида алоқа хизматларидан фойдаланишни янада қулайроқ қилиш ҳамда сифатини ошириш учун халқаро стандартларга мос келувчи телекоммуникация инфраструктурасини шакллантиришга, ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни сақлаш, баъзи турдаги товарлар ҳаракатини маркировкалаш ва кузатиб бориш соҳаларидаги илғор технология ва тизимларни татбиқ этишга қаратади.

Маълумот учун, «ЮэСэМ Телеком» – USM холдингининг рақамли бўлинмаси. МегаФон телеком оператори ва «ИКС Холдинг» АТ гуруҳининг 100 фоизини назорат қилади. «ЮэСэМ Телеком»нинг асосий мулкдорлари − USM (80% акциялар), Иван Стрешинский (10%) ва Антон Черепенников (10%).

Ucell 2018 йилнинг 5 декабридан ООО «COSCOM» («Ucell» савдо белгиси) сифатида 100% давлат компаниясидир. Ўтган икки йил мобайнида 8 миллион абонентга эга Ucell Ўзбекистон уяли алоқа бозорида етакчига айланди. 2020 йил февраль ҳолатига аҳоли пунктларидаги қамрови 97,6% (GSM); 72,9% (UMTS); 60,8% (LTE)ни ташкил этмоқда. Ucell Ўзбекистонда 5G стандарти бўйича илк оператор саналади.
17.4K views13:41
Ochish/sharhlash
2021-02-10 15:42:25 НАМАНГАНДА ТАЙЁРГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ

Аввалги ташрифдан келиб чиқиб, Наманганда кутилаётган ташриф мутасаддилар учун аввалгисидан ҳам оғирроқ келиши кутилмоқда.

Наманганда тижорат банклари "Маҳаллабай" ишлаш бўйича қандай тартибда ишлаётганлигини, албатта, сўралади. Нечта хонадонда, нечта масала ўрганилди, қандай молиявий кўмак берилгани қаттиқ сўрови бўлади.

"Маҳаллабай" юрган ходимларга қўшимча иш ҳақи тўланиши ҳам жорий этилиши топширилган, бу масала ҳам тижорат банклари томонидан ҳал этилиши лозим. Бизнинг алоқа ботимизга ҳам "Маҳаллабай" юрган ходимлар ҳаражатлари ортиб кетаётгани юзасидан мурожаатлар юбормоқда.

Наманганда тижорат банкларига ва тўртта сектор раҳбарларига жуда оғир бўлади. Зудлик билан этагингизни йиғиштиринг.

Президент одамлар билан мутасаддиларга маълум қилмаган ҳолда учрашади. Қайси МФЙга боришини билмаганлик жиҳатидан, "Маҳаллабай" ишларни тизимли ташкил этиш керак. Президент учрашганда бириктирилган банкни билмайдиган аҳоли чиқиб қолса, ўша жойни ўзида бу тижорат банкига жавоб бериб юборилади. Шунингдек, бошқарув офислари аъзолари ҳам тайёргарлик кўраверинг.

Мингбулоқ ва Норин бўйича алоҳида тайёргарлик кўрилади.

ЯНА ТАКРОР ЭСЛАТАМИЗ, БУ САФАР ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА ОСОН БЎЛМАЙДИ, "МАҲАЛЛАБАЙ" ЮРИНГ, ХОНАДОНГА ОЁҒИНГИЗ БИЛАН КИРИНГ.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
26.4K viewsedited  12:42
Ochish/sharhlash
2021-02-10 09:01:18
Бектемир тумани ҳокимлиги ҳамда туман ишчи гуруҳига бириктирилган тижорат банклари томонидан маҳаллабай, хонадонма хонадон юриш натижасида аниқланган муаммолар доирасида банд бўлмаган аҳоли ўқув курсларига йўналтирилиб, 5 нафар оилага тикув дастгоҳлари топширилиб, уларнинг бандлиги таъминланибди.

Имконияти чекланган фуқароларга ҳам махсус аравачалар топширилиб, эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилибди.

"Маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича хусусий тижорат банклари ҳам қаттиқ бел боғлагани таҳсинга лойиқ. Қийналган оилаларга мана шундай саховат, кўмак кўрсатилиши, Президентимиз айтган ишларнинг бошланиши. Бундай савобли ишлар ҳали давом эттирилади.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
24.7K views06:01
Ochish/sharhlash
2021-02-09 21:50:04 ​​#Йиғилиш_челленж

Қўчқоров Президентнинг айтганини қилмайдими?

Бугун соат 22.00 да Бош вазир ўринбосари Ж.А.ҚЎЧҚОРОВ раҳбарлигида zoom орқали видеоселектор йиғилиши бўлмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосарлари иқтисодиёт комплекси ташкилотлари раҳбарлари билан тўлиқ қатнашмоқда. 14 та ҳудудий ва 205 та туман ва шаҳарда иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари биринчи ўринбосарлар билан битта студияда иштирок этмоқда.

Республика бўйича одам сонини ҳисоблаб кўриш қийин эмас. Барча туманларда Молия, Солиқ, Меҳнат тижорат банклари.....ва бошқа иқтисодий комплекс идоралари раҳбарлари мажлисда ўтиришибди. Айрим студияларда фақат раҳбарлар эмас, ўринбосарлар ва бошқа ходимлар ҳам иштирок этмоқда.

Масала эса, ўша-ўша. "Маҳаллабай" ишлаш. Мақсад бездиришми!

Бу мажлисдан қандай эффект кутиш мумкин! Бош вазир ўринбосари нега Президентнинг топшириғини менсимайди. Президентимиз "Мендан бошқа биронта раҳбар бир соатдан ортиқ мажлис ўтказмайди" - деган!

22:00 да бошланган мажлис 23:50 да айни авжида давом этмоқда.

Мажлисда ўтирганлар қўлларингни кўтариб ни босинглар. Мажлисга кирмаганлар эса ни босинг.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
27.1K views18:50
Ochish/sharhlash
2021-02-09 21:08:30
БАЙРАМДА УЧ КУН КЕТМА-КЕТ ДАМ ОЛИШ КУНИ БЎЛАДИ

Президент фармонига кўра:

Наврўз, Мустақиллик, Янги йил байрамлари ҳамда Рамазон ва Қурбон ҳайитлари диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
25.8K views18:08
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:01:20
#Йиғилиш_челленж

Йиғилишлардан тижорат банклари ҳам қолишгани йўқ.

Яна, иш вақти якунланганидан кейин, ачинарлиси, таклиф этилган лавозимларда аксариятида аёллар ишлайди.

Мурожаатчининг маълум қилишича, бундай йиғилишлар кўплаб ўтказилмоқда ва 1.5 - 2 соат давом этади. Бизга 29.01.2021 йил кунги хабарнома ҳам юборилди.

Бугунги йиғилиш бекор қилинмаса, 19:00 да банк номи кўрсатилган телефонограмма жойланади.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
8.3K views06:01
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:51:30
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан бош имом-хатиблар иштирокида тайёрланган "Ёшлар тарбиясига беэътибор бўлманг!" номли тарғибот ролиги.

Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла", "Ўзбекистон", "Ўзбекистон тарихи", "Оилавий", "Севимли", "Му5", "Узрепорт" телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
8.0K views05:51
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:38:08
Агробанкнинг картомат қурилмаси.

Пластик картани очтириш ҳам автоматлашар экан.

Кичик эслатма.

Ички назорат (Адлия вазирлигида 23.05.2017 йил кунги N2886-сон) қоидаларининг 26-бандига кўра,

Тижорат банки томонидан жисмоний шахс - мижозни идентификациялаш:


шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширилганда бундай ҳужжатнинг асли билан танишиб чиқиши;

биометрик маълумотлар асосида амалга оширилганда эса ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизими билан верификация қилиши лозим.


«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
12.1K views04:38
Ochish/sharhlash
2021-02-01 20:57:22
Президент Ш.Мирзиёев 1 февраль куни инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

10 та йирик тижорат банки томонидан жами қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган 136 та янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди.

Иқтисодий комплекс идоралари ишни маҳаллалар даражасида ташкил этиши, тижорат банклари жойларда юқори самарали лойиҳаларни амалга ошириб, айниқса, ёш тадбиркорларга кенг йўл бериши кераклиги қайд этилди.

Бунинг учун маҳаллаларда банкнинг янги бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ҳар бир туман ва маҳалланинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда аҳолига ундан даромад топишни ўргатиш муҳимлиги таъкидланди.

Расмда (чапдан ўнгга) Алоқабанк, Халқ банк, Ипотека банк, Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк раислари.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
17.8K views17:57
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:05:38
#Йиғилиш_челленж
#Бизга_ёзишмоқда

Мурожаатимиз бор, банк бошқарувчилари мана уч соатдан бери вилоят ҳокими йиғилишида ўтирибмиз.

Фарғона вилояти. Юртбошимиз 40 минутдан ошмасин дейишса ҳам, уч соатдан бери ўтирибмиз. Қачон чек қўйилади бунақа йиғилишвозликларга?


Банк бошқарувчисини филиалда завкасса - аёл киши кутиб ўтирибди. Йиғилиш қилаётганлар инобатга олиши керак эди.

Ҳурматли Президент Сизнинг топшириғингизни бажаришмаяпти!

Биз Президентимизнинг айтган гапларини эслатишдан чарчамаймиз.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
18.2K views16:05
Ochish/sharhlash