Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Банкир кундалиги

Kanal manzili: @bankirkundaligi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.43K
Kanalning ta’rifi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon
Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 307

2021-05-20 21:19:11 ​​МАЖЛИСЛАР «ЯХШИЛИККА» ЕТАКЛАР

Бизда одатга айланиб қолди. Қайсидир ташкилотга янги раҳбар тайинланади. Унинг олдига миссия қўйилади, ёки ўзига-ўзи мақсад қиладики, раҳбарликка ўтирган ташкилотида катта ўзгаришлар қилмоқчи бўлади. Ходимларни саралашни бошлайди, кун тартибини ўзгартиришни бошлайди.

Бунинг энг зўр усули эса мажлисда ўзини кўрсатади, мажлисларни кўпайтиради, ходимларни бошқаларни олдида изза қилишда, улар эшитмаган сўкишлардан фойдаланиш пайидан бўлади. Кимнидир бошқалар олдида, аввал ишлатилмаган иборалар билан сўкса, бошқа ходимлар ундан қўрқишни бошлаши керак. Мультфильмда айтилганку, «Қўрқса ҳурмат қилади».

Наманган вилояти Микрокаредитбанкида ҳам раҳбар ўзгаради ва ҳар куни техника мўъжизаси - Zoom орқали мажлис қилиш бошланади.

Бугун ҳам Намангандаги 2 та БХМ ва 5 та филиал ходимлари (120 дан ортиқ ходим) иштирокида соат 21:00 га мажлис айтилади. 22:30 дан кейин мажлис бошланади. Ушбу мажлис айни пайтда (23:10) давом этмоқда.

Эртагалик масалаларни шу пайтда муҳокама қилинса ҳаммани эсида қолса керакда.

Иш вақти ҳақида чўпчакларга тупуришади. Меҳнат инспекцияси мутасаддилари, мазкур банкдаги видеокамераларни текшириб, ходимлар устидан бундай мажбурий меҳнат ташаббускорларига тегишли тартибда жавобгарлик белгилашса, қонун устуворлигини гувоҳи бўлармидик!

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
7.1K views18:19
Ochish/sharhlash
2021-05-20 16:26:13
Ўлик қонунлар кимга керак? Бизга одамларни рози қиладиган қонунлар керак. Қонун қабул қилиш амалиётини қайта кўриб чиқамиз!

Ш.М.Мирзиёев

Маълумот учун, lex.uz қонунчилик базасида жорий йил бошидан бугунги кунга қадар, 1923 та қонун ва қонуности ҳужжатлар рўйҳатдан ўтказилган.

Аввалги иқтибос.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
16.5K views13:26
Ochish/sharhlash
2021-05-20 07:19:53 ​​ОНЛАЙН МИКРОҚАРЗЛАР
(БУ КРЕДИТНИ ОЛИШ УЧУН БАНККА БОРИШ ШАРТ ЭМАС)



Ўзсаноатқурилишбанк

"JOYDA" иловаси орқали ҳар қандай мақсадлар учун тақдим этилади
Фоизи 26,9%
Миқдори 20 миллион сўмгача
Муддати 12 ойгача


Микрокредитбанк

"MKB Mobile" иловаси орқали ҳар қандай мақсадлар учун тақдим этилади
Фоизи 24%
Миқдори 1,5 миллион сўмгача
Муддати 3 ойгача


Ипак Йўли банки

"Ipak Yuli Mobile" иловаси орқали берилади
Фоизи 39,9%
Миқдори 22,3 млн. сўмгача
Муддати 12 ойгача


Кредитларнинг бошқа шартлари билан танишиш учун банк номи устига босинг.

Ушбу кредитларни олиш учун Сиз, ойлик маошингиз тушадиган пластик картага эга бўлишингиз керак.

Онлайн бўлмаган микроқарзлар ҳақида шу ерда ўқинг.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
20.8K views04:19
Ochish/sharhlash
2021-05-19 18:30:01
"Ledokol Grouр" таҳлилий департаменти 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВда Ўзбекистондаги энг кўп муҳокама қилинган банклар рейтингини тайёрлади.

Кучли бешликда:
1. Халқ банки 3409 марта
2. Агробанк 2841 марта
3. Ўзмиллийбанк 2728 марта
4. Hamkorbank 2466 марта
5. Ипотека банк 1957 марта


Активлари бўйича энг йирик бўлган Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки рейтингда 3-ўринни, Ўзсаноатқурилиш банки 8-ўринни эгаллади. Асака банк 10 талик рейтингга кирмади.

Манба.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
12.7K views15:30
Ochish/sharhlash
2021-05-19 17:00:20
#япончаджемпер

Таълим соҳасида шубҳасиз Япония юқори ўринларда туради. Нима учун дейсизми ? Чунки Японлар таълимни давлатни устуни сифатида кўради. Болалар 5 ёшга етганида ҳеч бўлмаса битта хорижий тилни ўрганиб олишади.

Бунинг сабаби улар Khancards каъби қўлланмаларни фарзандини келажаги учун сотиб олиб беради.

Сизчи? Фарзандингизга Японча джемпер муҳим деб ўйлайсизми ёки японча таълим.
Агар джемпер керак бўлса бозорга боришингиз мумкин агар таълим керак бўлса @Khanbookbot дан ҳозироқ рўйҳатдан ўтинг.

Тел: 78-777-77-11
Рўйхатдан ўтиш учун: @Khanbookbot
Малумот олиш учун: @Khanbook_Uz
14.0K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-05-19 07:20:38
Мамлакатларнинг фаровонлик даражаси бўйича рейтинги эълон қилинди (2020 йил якунлари бўйича)

Индекс иқтисодий, бизнес, менежмент, таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, шахсий эркинликлар, ижтимоий ҳимоя ва атроф-муҳит каби тўққиз тоифага бирлаштирилган турли кўрсаткичларга асосланган.

Энг юқори учликни Дания, Норвегия ва Швейцария эгаллаган. Собиқ СССРнинг айрим мамлакатлари рейтингидаги ўринлари:

21. ​​Эстония
32. Латвия
34. Литва
62. Қозоғистон
69. Белоруссия
76. Россия
80. Молдова
92. Украина
97. Ўзбекистон
109. Туркманистон
112. Тожикистон

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
19.7K views04:20
Ochish/sharhlash
2021-05-18 17:23:19 Халқ банки кредитлари билан барча истакларингизни рўёбга чиқаринг.

Автокредит
Муддати – 36 ойгача
Миқдори – шартнома суммасидан келиб чиққан ҳолда
Фоизи – 26,99 %
Бошланғич бадал миқдори – 30 %

Микроқарз
Муддати – 12 ой
Миқдори – 24 500 000 сўм
Фоизи – 26,99 %

Истеъмол кредити
Муддати – 36 ойгача
Миқдори – 24 500 000 сўм
Фоизи – 26,99 %

Баракали ҳамён
Муддати – 9 ой
Миқдори – 12 250 000 сўм
Фоизи – 22,99 %
Ушбу кредит ҳар ойнинг 20-санасидан кейинги ойнинг 5-санасигача ажратилади.

Кредит карта
Муддати – 13 ой
Миқдори – 12 250 000 сўм
Фоизи – 26,99 %
16.7K views14:23
Ochish/sharhlash
2021-05-18 12:02:09
Оддий ролик.

Энг қуйида янги ишчи. Ҳаммадан кам маош олади, ҳамма кўп энергия сарфлайди.

Ундан юқорида доимий ишловчи ходимлар. Ойлиги кўп бўлмаганлиги сабабли, ўзини қийнамай ишлайди.

Улардан юқорироқда эса бошлиқлар звеносининг бошланиши, менежерлар. Ойлик маоши ходимларникидан бир неча бор юқори, энергия сарфи уларникичалик эмас.

Энг тепада эса раҳбар. Изоҳсиз.


Бу ролик билан айримлар ҳам ишласин демоқчимиз. Ахир оддий ходимларнинг бир нечтасидан кўп маош оласизку.

️️ «Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
22.7K viewsedited  09:02
Ochish/sharhlash
2021-05-18 06:33:48
2021 йилда энг кўп имтиёзли кредит ажратган вилоят ва банк қайси?

Марказий банк таҳлилига кўра, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2021 йилнинг ўтган даври давомида 148 мингдан ортиқ лойиҳага жами 3,6 трлн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш фонида, банкларни эзғилаш ортидан имтиёзли кредит ажратиш ойдан-ойга кўпайиб бормоқда Январ ойида 157 млрд., февралда 504 млрд., мартда 1241 млрд., апрелда эса 1677 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.

Энг кўп имтиёзли кредит ажратган вилоятлар 5 талиги:
1. Наманган 433 млрд. сўм
2. Бухоро 429 млрд. сўм
3. Сурхондарё 419 млрд. сўм
4. Хоразм 334 млрд. сўм
5. Самарқанд 284 млрд. сўм.


Банклар кесимида қуйидагича:
1. Халқ банки 1343 млрд. сўм
2. Агро банк 1317 млрд. сўм
3. Микрокредитбанк 918 млрд. сўм


Имтиёзли кредитларни қандай олиш мумкинлиги ҳақида шу ерда ўқинг.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
22.0K views03:33
Ochish/sharhlash
2021-05-17 13:12:15
Global Banking & Finance Review 2021 йил учун жаҳон мамлакатларининг етакчи молия ташкилотлари рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган банк ва бошқа молия ташкилотларининг халқаро рейтингларда эришган натижалари билан танишинг.

Унга кўра, мамлакатимизда


Энг тез ўсаётган банк - Асакабанк

Энг яхши корпоратив банк - Алоқа банк

Энг яхши суғурта иловаси - Gross insurance

Энг яхши ҳаёт суғуртаси - New life insurance

Энг яхши қайта суғурталовчи - Кафолат суғурта

Энг яхши қимматли қоғозлар брокери - Freedom finance

Манба

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
18.3K views10:12
Ochish/sharhlash