Get Mystery Box with random crypto!

#Тайинлов Ипотека–банк АТИБ Кузатув кенгаши қарори билан банк | 🇺🇿Банкир кундалиги

#Тайинлов

Ипотека–банк АТИБ Кузатув кенгаши қарори билан банкнинг Бошқарув Раиси лавозимига Иномжонов Элёр Исроилович тайинланди.

Э.Иномжонов 2019 йилдан бери Ипотека–банк Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жорий йил 3 феврал куни банк бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Ш.Атабаев Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Ш.Атабаев даврида банк бир қатор ютуқларга эришди.

Элёр Исроиловичга ҳам банкни янада янги марраларга бошлашида муваффақият тилаб қоламиз.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг