Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 47.06K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Реклама хизмати: @xayrli_reklama_xizmati
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 163

2021-12-21 14:15:27 Ctrl+Q

Давлат ишида ишлайдиган учун энг керакли тугмалар. Айниқса қўққисидан бошлиқ кириб қолса, роса асқотади)))

@adolat_kuychisi
14.6K viewsedited  11:15
Ochish/sharhlash
2021-12-21 13:29:58 Бир куни америкадаги бир университет профессори хеч қачон талабаларни йиқитмаган бўлса-да, бир марта шундай холат кузатилганини тан олди.

Дарслардан бирида талабалар унга социализмни мақтай кетишди: "Социализм - ажойиб тузум, у инсонлар бой-камбағал эмас, тенг бўлишини таъминлайди.".

Буни эшитган профессор гурухда амалий машғулот ўтказиш таклифини ва натижалардан қатъи назар, ҳаммага уларнинг барчаси бажарган ишларнинг ўртача бахоси қўйилишини айтди.

Биринчи синовда хамма бир хилда "яхши" бахога сазовор бўлди. Назорат ишини "аъло"га бажарганини билган талабалар норози кайфиятда қолди. Унчалик ўзини қийнамаганлар эса баходан хурсанд эди.

Кейинги назорат иши бошланишида ўзлаштириши паст талабалар ўзини умуман уринтирмади. Аълочилар хам барибир олдингидек ўртача бахо қўйилишини хис қилгани учун яхши тайёрланмади.

Иккинчи назорат ишининг ўртача бахоси олдинги галгидан хам пастроқ чиқди - "қониқарли".

Хеч ким хурсанд бўлмади. Талабалар иштиёқи умуман пасайиб кетди ва учинчи назорат ишининг бахоси гурухнинг барча аъзолари учун энг паст бахога тўғри келди - "қониқарсиз".

Ушбу эксперимент натижаси бахс, жанжал ва гиналар бўлди холос.

Гурух атмосфераси социализм ваъда қилган бахтли хаётга мутлоқ тўғри келмас эди. Хеч ким бошқалар учун мехнат қилиб, яхши баҳо олишга харакат қилгиси келмасди.

Гавхар Насруллох таржимаси

@adolat_kuychisi
17.4K views10:29
Ochish/sharhlash
2021-12-21 11:10:04
Дунё мана бундан ижодий ишларни қилмоқда. Бизникилар эса "бижир-бижир"дан нарига ўтолмаяпти...

Очиғи жуда майдалашиб кетдик!

@adolat_kuychisi
17.2K viewsedited  08:10
Ochish/sharhlash
2021-12-21 08:22:43 Рўмолга қаршиликлар бўляпти, рўмоллиларнинг ҳуқуқлари топталяпти.

Аммо «Аёллар ҳуқуқи» деб жар соладиган сизлар жим ўтирибсиз. Ҳимоя қилмаяпсиз. Ҳеч йўқ камситилишга учраган аёллар билан елкадош эканлигингизни билдирмаяпсиз.

Лекин плакат кўтарганларни, яъни минг йиллик қадриятларга қарши бош кўтарганларни ҳимоя қиласиз.

Сиз буткул «Аёллар ҳуқуқи»ни эмас, ўзингизга ўхшаган аёлларнинг «ҳуқуқи»ни ҳимоя қиласиз холос.

Адолатингиз фақат нафсингизга хизмат қилади.

Муҳаммад Темур Аъзам

Агар бирор қиз шим кийгани учун танқидга учраса, ичимиздаги псевдолиберал, псевдосекуляр ва псевдопрогрессивлар бирни ўнга қўшиб, жар солишар эди. Буни талаб қилганни эса радикал, эскичи деб талқин қилишар эди. Лекин муслиманинг рўмоли ҳақида гап кетса, геморройлари қисилиб қолади.

Буларга ҳеч қандай инсон ҳуқуқлари керак эмас. Шунчаки улар исломсиз ва қадритларсиз дунёни хоҳлашади! Мана шундайлардан кумир ясаб олиб эргашаётганлар фикр қилишсин!

@adolat_kuychisi
16.1K viewsedited  05:22
Ochish/sharhlash
2021-12-21 08:02:47 Янги Ўзбекистоннинг ваколатларининг аниқ чегараси бўлмаган ҳокимлари пул билан боғлиқ масалаларда хаёлига нима келса, тилида ошкор қилиб ётибди. Хусусан куни-кеча Фарғона вилояти ҳокими 1 кг вазн ташлаган одамга 500 минг сўм пул беришин маълум қилди. Андижон вилоят ҳокими эса пиёда юришни ташкил қилган раҳбарларни Дубайга юборишини билдириб ўтди.

Менда эса ўринли савол туғилаверади: қайси маблағлар ҳисобига? Яна тадбиркорларга қўйилган "груз" биланми? Ҳеч кимга сир эмаски, амалдаги ҳокимят тизими тадбиркорларга "груз" қўйиш ҳисобига ишлайди. Тошкентдан қўққисидан келадиган меҳмонлар, текширувчилар билан боғлиқ бўлган барча кутилмаган харажатлар тадбиркорлар ҳисобидан қопланади. Хўш, шунақа тизимдан ҳалол ишлашни талаб қилиш қанчалик ўринли!?

Тадбиркор ҳам аҳмоқ эмас. Бугун ёнидан бир сўм чиқарса, эртага ўн сўм қилиб киритмаганига қўймайди. Айланиб келиб, яна кимга жабр бўлади? 21 асрда уйида шам ёқиб, таппи тутатиб турган халққа қийин. Ҳақиқатда бугунги кадрлар тизими ислоҳотга муҳтож. Амални отаснинг чорбоғи ҳисоблайдиган корчалонлар токи бу юртнинг бошидан кетмас экан, ҳеч қандай тараққиёт деган тушунчага ўрин йўқ!

@adolat_kuychisi
16.1K views05:02
Ochish/sharhlash
2021-12-20 09:34:09 ​​Шу кунларда канал принципларига зид бўлган рекламалар тарқатилаётганлиги бўйича бизга кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Шуни таъкидлашимиз керакки, бу каби рекламаларда канал маъмуриятининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Сабаби Телеграм ижтимоий тармоғининг асосчиси Павел Дуровнинг маълум қилишича, каналларда Телеграм маъмурияти томонидан рекламалар жойлаштирилади ва бу бўйича ҳеч қайси канал маъмурияти билан келишилмайди.

Шунинг учун қарашларимизга зид бўлган бу каби рекламаларнинг пайдо бўлишида бизни айбламайсиз, деган умиддамиз!

@adolat_kuychisi
11.0K views06:34
Ochish/sharhlash
2021-12-20 09:22:28 ​​Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" романи 2021 йилда нафақат энг машҳур асар бўлди, балки кўпчиликка ҳалиям адабиёт, китоб деган нарсалар борлигини эслатиб қўйди. Ушбу асар "Asaxiy Books"нинг йил бестселлери бўлибди.

"Asaxiy Books бестселлерлари 2021" рейтинги эьлон қилинди. Унда "Қўрқма" 20та энг кўп сотилган китоб рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Asaxiy Books бестселлерлари 2021:
1. Жавлон Жовлиев: Қўрқма
2. Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари
3. Марк Мэнсон: Бепарволикнинг нозик санъати
4. Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар
5. Уолтер Айзексон: Стив Жобс
6. Лариса Буракова: Грузия муваффақиятга қандай эришди
7. Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли
8. Жорж Оруэлл: Молхона
9. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
10. Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар
11. Жорж Оруэлл: 1984
12. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим
13. Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри
14. Жон Г. Миллер: COC! Савол ортидаги савол
15. Павел Аннеков: Миллион долларлик хатолар
16. Дэн Браун: Ибтидо
17. Йона Бергер: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади
18. Пауло Коэльо: Алиф
19. Мич Элбом: Моррининг сешанба дарслари
20. Олдос Ҳаксли: Ажиб янги дунё

Asaxiy Uz интернет-дўкони бестселлерлар тўпламини 15 %лик чегирма билан 709 000 Сўмга харид қилишни таклиф қиляпти: https://asaxiy.uz/s/1tmxTsrakH

Қизиқ томони китобларни муддатли тўловга ҳам олcа бўларкан.
9.0K views06:22
Ochish/sharhlash
2021-12-19 19:26:44
Зўр тв ўзига келибди)))

Жамоатчилик назоратига респект

P.S.: Масъулларнинг эътиборидан четда қолган бўлиши ҳам мумкин. Лекин биз яхши гумонга борамиз.

@adolat_kuychisi
8.5K views16:26
Ochish/sharhlash
2021-12-19 17:02:29 Болангни тергаса ёқасин тутма.
Баъзи каслар каби тепкилаб, туртма.
Қачон нафақага чиқишин кутма.
Чин Озий борин айт, ичингга ютма.
Бугун устозларни улуғла миллат!

Ўзига етади ўзининг дарди,
Шунда ҳам ўзгага тегмайди гарди.
Ўзбекнинг ишончи, замона марди,
Буюклар азалдан билиб айтарди.
Бугун устозларни улуғла миллат!

Ўқитувчин улуғлар Ғарб-у Шарқ тараф.
Уларга муаллим - олмос ва садаф,
Минг доллардан аввал берайлик шараф
Савобидан тангрим қилсин мушарраф.
Бугун устозларни улуғла миллат!

Жасур Чин Озий

@adolat_kuychisi
16.6K views14:02
Ochish/sharhlash
2021-12-19 11:59:08
Мана шу қоғозларда жон-жон деб артган бўлар эдим)))

@adolat_kuychisi
13.0K views08:59
Ochish/sharhlash