Get Mystery Box with random crypto!

Рўмолга қаршиликлар бўляпти, рўмоллиларнинг ҳуқуқлари топталяп | Девонайи Ҳақгўй

Рўмолга қаршиликлар бўляпти, рўмоллиларнинг ҳуқуқлари топталяпти.

Аммо «Аёллар ҳуқуқи» деб жар соладиган сизлар жим ўтирибсиз. Ҳимоя қилмаяпсиз. Ҳеч йўқ камситилишга учраган аёллар билан елкадош эканлигингизни билдирмаяпсиз.

Лекин плакат кўтарганларни, яъни минг йиллик қадриятларга қарши бош кўтарганларни ҳимоя қиласиз.

Сиз буткул «Аёллар ҳуқуқи»ни эмас, ўзингизга ўхшаган аёлларнинг «ҳуқуқи»ни ҳимоя қиласиз холос.

Адолатингиз фақат нафсингизга хизмат қилади.

Муҳаммад Темур Аъзам

Агар бирор қиз шим кийгани учун танқидга учраса, ичимиздаги псевдолиберал, псевдосекуляр ва псевдопрогрессивлар бирни ўнга қўшиб, жар солишар эди. Буни талаб қилганни эса радикал, эскичи деб талқин қилишар эди. Лекин муслиманинг рўмоли ҳақида гап кетса, геморройлари қисилиб қолади.

Буларга ҳеч қандай инсон ҳуқуқлари керак эмас. Шунчаки улар исломсиз ва қадритларсиз дунёни хоҳлашади! Мана шундайлардан кумир ясаб олиб эргашаётганлар фикр қилишсин!

@adolat_kuychisi