Get Mystery Box with random crypto!

Янги Ўзбекистоннинг ваколатларининг аниқ чегараси бўлмаган ҳок | Девонайи Ҳақгўй

Янги Ўзбекистоннинг ваколатларининг аниқ чегараси бўлмаган ҳокимлари пул билан боғлиқ масалаларда хаёлига нима келса, тилида ошкор қилиб ётибди. Хусусан куни-кеча Фарғона вилояти ҳокими 1 кг вазн ташлаган одамга 500 минг сўм пул беришин маълум қилди. Андижон вилоят ҳокими эса пиёда юришни ташкил қилган раҳбарларни Дубайга юборишини билдириб ўтди.

Менда эса ўринли савол туғилаверади: қайси маблағлар ҳисобига? Яна тадбиркорларга қўйилган "груз" биланми? Ҳеч кимга сир эмаски, амалдаги ҳокимят тизими тадбиркорларга "груз" қўйиш ҳисобига ишлайди. Тошкентдан қўққисидан келадиган меҳмонлар, текширувчилар билан боғлиқ бўлган барча кутилмаган харажатлар тадбиркорлар ҳисобидан қопланади. Хўш, шунақа тизимдан ҳалол ишлашни талаб қилиш қанчалик ўринли!?

Тадбиркор ҳам аҳмоқ эмас. Бугун ёнидан бир сўм чиқарса, эртага ўн сўм қилиб киритмаганига қўймайди. Айланиб келиб, яна кимга жабр бўлади? 21 асрда уйида шам ёқиб, таппи тутатиб турган халққа қийин. Ҳақиқатда бугунги кадрлар тизими ислоҳотга муҳтож. Амални отаснинг чорбоғи ҳисоблайдиган корчалонлар токи бу юртнинг бошидан кетмас экан, ҳеч қандай тараққиёт деган тушунчага ўрин йўқ!

@adolat_kuychisi