Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 47.13K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Қадрдонимиз: @VafoMumin
Реклама хизмати: @baraka_ads_agency
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 159

2022-01-18 22:47:55 “Ўзбекистон телевидениесини икки ой кўрмай туринг”.

“Гуанжо” Хитой тиббиёт марказининг рекламасини бир кунда турли каналларда 70 мартадан 120 мартабагача кўравериб-кўравериб, асаблар бутунлай тугаб, қон босимим фалакка чиқиб кетди, қўлим қалтирайдиган бўлиб қолди.

Ўзингиз ўйланг, мен кўрмоқчи бўлган кино, спектакл, кўрсатувларни кўролмасам, унинг ўрнига бир ёқимтойгина қизнинг: “Эркаклик кучингизни тикланг ва аёлингизни хурсанд қилинг” деган “насиҳати”ни эшитиб ўтирсам!

Теледастурлар – йўлига, аслида ит эгасини танимайди.
Дардимга ҳеч қанақа Лактавита, ҳеч қанақа Ламиналайфлару, седана ёғлари фойда бермади. Ўзимизнинг поликлиникага чиқдим. Врач рецепт ёзиб берди. У ерда мана шу сўзлар ёзилган экан: “Ўзбекистон телевидениесини икки ой кўрмай туринг, отдай бўп кетасиз.”

Айтганини қилган эдим, ёшим 70 дан ошган бўлса ҳам, ўзимни 25 ёшли йигитдай сезяпман. Соғлом бўлай десангиз, сиз ҳам мендан ўрнак олинг!

Шароф Бошбеков

@adolat_kuychisi
3.8K views19:47
Ochish/sharhlash
2022-01-18 15:58:32 ​​Андижондаги кесилган дарахтлар учун Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига жиноят иши қўзғатилибди.

Вей, нималар деяпсизлар, бошқарма бошлиғи ҳоким "дабро" бермаса нафас ололмайди-ку, қандай қилиб шунча дарахтни кесиши мумкин!?

Бўлди, бошқа гапим йўқ!

@adolat_kuychisi
11.8K views12:58
Ochish/sharhlash
2022-01-18 14:20:09
ПИН кодни яшириш...

Одамлардан ниманидир яшириш учун эътиборини бошқа воқеага қаратиш керак! Олтин қоида.

Аҳад Қаюм ва Насафийдайлар мана шу итга ўхшаб ўз ишини аъло даражада қилишяпти...

Хулоса ўзингиздан!

@adolat_kuychisi
14.6K viewsedited  11:20
Ochish/sharhlash
2022-01-18 11:33:54 ​​Қадрсиз кадрлар...

Энг ёмон ходим ишдан ҳайдалишдан қўрқадиган ходим!
Чунки бунақа ходим ишдан кетиб қолмаслик учун ҳар қанақа иш қилишга тайёр бўлади. Уни истаганча хўрлаш ва таҳқирлаш мумкин. Сизнингча, нимага бизда кадрларни ҳақоратлаш, ярим кечгача ишхонада ушлаб туриш одатий ҳолга айланган? Бунақа шароитда ишлаш учун ходим ё жойини йўқотишдан қўрқади, ёки ноқонуний манфаатлари бор. Иккала ҳолат ҳам яхшиликка эмас, ҳар ҳолда!

Бизда кадрлар шундай қадрсизки, жонини бериб йигирма йил ишлаган одамларни битта хатосини деб думини тугиб юбориш ҳеч гапмас. Бизда ота-оналар фарзанди давлат ишида ё бойлик, ё "дешевый авторитет" учун ишлашини хоҳлашади. Фақат кам сонли одамларгина ҳалол касбни мақсад қилишади. Отаси "ўғлим фалон жойда ишлайди" деб керилиб юради, ўғли эса амалда чой дамлашдан нарига ўтолмайди. Кўп ҳолларда фарзанд мана шундай шарафсиз ишдан кечмоқчи бўлганида ота-она тиш-тирноғи билан қарши бўлади ва фарзандини хор қилади. Шунчаки сохта обрў учун фарзандини қурбон қилади.

Бизда нимага раҳбарларнинг гапи қонундан ҳам устун туради? Эътибор беринг, бирорта қонун ёки фармон имзоланса, ходимлар ички идоравий ҳужжат чиқмаганча ҳаракат қилишмайди, юқорининг буйруғини кутади.

Мен давлат ишидагиларни камситмоқчи ёки ишламасликка даъват қилмоқчи ҳам эмасман. Шунчаки, ота-оналар фарзандига ҳунар, бизнес қилишни ҳам ўргатишсин. Токи, тирикчилигим давлат ишисиз бўлмайди, деган қўрқув билан яшамасин. Сиз фарзандингизни шундай тарбияланки, у ҳар қачон ҳам бақбақалари осилиб кетган сўконғич ва муттаҳам раҳбарнинг башарасига қараб, ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини улоқтиришдан ҳайиқмасин!

Фарзандингизни қадрсиз кадр қилманг!

@adolat_kuychisi
19.1K viewsedited  08:33
Ochish/sharhlash
2022-01-18 09:03:28 Бойлик мукофот эмас...
Камбағаллик жазо эмас...
Туғилиш байрам эмас...
Ўлим фожеа эмас...

Хулосага шошилманг. Хулоса имтиҳон куни қилинади...
Кимдир ўтади, кимдир ўтолмайди!
Барчага ўтиб олиш насиб этсин!

@adolat_kuychisi
16.4K viewsedited  06:03
Ochish/sharhlash
2022-01-18 06:49:00 У "Ким шу дуони эрталаб 7 марта ва кечқурун 7 марта ўқиса Аллоҳ таоло шу инсонни ризқини ўйламаган жойдан етказади" деган хабарни юзга яқин танишига юборди, лекин ўзи ўша дуони бирор марта ўқиб ҳам кўрмади...

Бугун аксариятимиз шунақа бўлганмиз. Дакки беришни яхши кўрамиз, лекин ўзимиздан бошламаймиз. Аҳли илмларнинг гапидан хато қидирамиз, лекин ўзимизнинг умримиз залолатга ботган...

Фикр қилинг!

@adolat_kuychisi
16.8K viewsedited  03:49
Ochish/sharhlash
2022-01-17 16:52:26
Овинглар бароридан келсин...

@adolat_kuychisi
10.7K views13:52
Ochish/sharhlash
2022-01-17 10:16:35
Ўзбекистонга таҳдид қилган Путиннинг югурдаги диктатор Пиёзашенконинг фаросати ҳақида қисқача...

@adolat_kuychisi
15.9K views07:16
Ochish/sharhlash
2022-01-17 09:16:00 ​​"Asaxiy Books” жаҳон адабиётининг энг машҳур асарларидан бири Теодор Драйзернинг «Сармоядор» романини қайта таржима қилибди.

АҚШ классик адабиётининг энг қизиқарли романларидан бири молиячи Фрэнк Каупервуд ҳаёти ҳақида. Банкир оиласида туғилган йигит қандай қилиб жуда тез бойиб кетиши ва ундан сўнг атрофидаги молия дунёси билан бошланадиган муаммолар ҳақида китоб сизга жуда ўзига хос тилда сўзлаб беради.

Сиз китобда Фрэнкнинг севги тарихи, ўйлари, фикрлари, бойликка эришиш йўлида қандай воситалардан фойдаланганлиги билан танишасиз. ХIХ аср ёввойи капиталистик муҳитини Теодор Драйзер Филадельфиядаги курашлар орқали маҳорат билан очиб беради. Унда шахслар ўртасида иқтисодий ва сиёсий қудрат учун кураш, коррупциянинг табиати ва услублари, ҳокимият учун яширин дипломатик ўйинлар бизга китоб орқали бугунги замонга назар солиш имконини беради.

Орамизда бугун ҳам Фрэнк Каупервудлар бор эмасми? ХIХ асрдаги АҚШдаги муҳит бугун дунёнинг қайсидир мамлакатларида амал қилмаяптимикин? Хуллас, сизни қизиқарли, ҳаяжонли, ўйлашга ва фикрлашга мажбур қиладиган ажойиб китоб мутолаасига таклиф қиламиз.
Ишонинг, бу китобни ўқигандан афсус қилмайсиз.

Китобни харид қилиш: https://asaxiy.uz/s/BPZoiWkNxg


Буюртмалар Ўзбекистоннинг барча шаҳар, туман ва қишлоқларига тезкор етказилади.
10.9K views06:16
Ochish/sharhlash
2022-01-17 07:52:36 — Сериални орасида эротика жойи бор экан.
— Эротика бўлса майли, соқол билан ҳижоб бўлмаса бўлди — ёшлар тарбиясини бузади.

@adolat_kuychisi
15.4K views04:52
Ochish/sharhlash