Get Mystery Box with random crypto!

Бир куни америкадаги бир университет профессори хеч қачон тала | Девонайи Ҳақгўй

Бир куни америкадаги бир университет профессори хеч қачон талабаларни йиқитмаган бўлса-да, бир марта шундай холат кузатилганини тан олди.

Дарслардан бирида талабалар унга социализмни мақтай кетишди: "Социализм - ажойиб тузум, у инсонлар бой-камбағал эмас, тенг бўлишини таъминлайди.".

Буни эшитган профессор гурухда амалий машғулот ўтказиш таклифини ва натижалардан қатъи назар, ҳаммага уларнинг барчаси бажарган ишларнинг ўртача бахоси қўйилишини айтди.

Биринчи синовда хамма бир хилда "яхши" бахога сазовор бўлди. Назорат ишини "аъло"га бажарганини билган талабалар норози кайфиятда қолди. Унчалик ўзини қийнамаганлар эса баходан хурсанд эди.

Кейинги назорат иши бошланишида ўзлаштириши паст талабалар ўзини умуман уринтирмади. Аълочилар хам барибир олдингидек ўртача бахо қўйилишини хис қилгани учун яхши тайёрланмади.

Иккинчи назорат ишининг ўртача бахоси олдинги галгидан хам пастроқ чиқди - "қониқарли".

Хеч ким хурсанд бўлмади. Талабалар иштиёқи умуман пасайиб кетди ва учинчи назорат ишининг бахоси гурухнинг барча аъзолари учун энг паст бахога тўғри келди - "қониқарсиз".

Ушбу эксперимент натижаси бахс, жанжал ва гиналар бўлди холос.

Гурух атмосфераси социализм ваъда қилган бахтли хаётга мутлоқ тўғри келмас эди. Хеч ким бошқалар учун мехнат қилиб, яхши баҳо олишга харакат қилгиси келмасди.

Гавхар Насруллох таржимаси

@adolat_kuychisi