2024-05-09 10:06:59
Гарчи Каримов совет давлати парчаланишини бошида хоҳламаган бўлса-да, мустақилликдан кейин совет атрибутларидан воз кеча бошлади.
Хусусан, 9 майни ҳам Ғалаба куни эмас, Хотира ва қадрлар куни деб номланиши шулар жумласидан.
Одамларда яна совет носталгияси уйғониши давлатчилик учун катта хавф. Каримов Россиянинг империалистик мақсадларини англаган ҳолда совет даврига қарши нафрат мафкурасини шакллантира бошлади. Ҳатто, Россиядаги парадларда ҳам иштирок этганини эслолмайман. Ҳар ҳолда, бу ҳақида интернетдан топа олмадим. Топганим Каримов
2015 йилдаги парадда иштирок этишни рад этгани ҳақидаги хабар бўлди.
Россиянинг агрессивлиги ортиб бораётган бугунги даврда у билан муносабатларда масофа сақлаган мақул. Айниқса, ҳозирги одамлар иқтисодий қийинчиликларни бошидан ўтказаётган даврда совет носталгиясининг хавфи борган сари ортиб бораверади: гугурт бир тийин эди, нон икки тийин эди...
Охирги йилларда эса нимагадир Каримовнинг антисовет мафкураси унутилиб, Россия томонга оғишга гувоҳ бўляпмиз. Аввалги маъмуриятнинг баъзи хатоларини деб яхши ишларини ҳам унутиш яхши эмас, менимча. Украинага босқин бизга қаттиқ сигнал бўлиши керак...
@adolat_kuychisi
24.1K views07:06