Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 47.13K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Қадрдонимиз: @VafoMumin
Реклама хизмати: @baraka_ads_agency
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 164

2022-01-05 05:35:47 Парадокс

Нима учун радикализмга қарши курашиш ниқоби остида Ўзбекистондаги аҳли илмларни танқид қилаётганлар светафорга амал қилиш ҳаром, Ўзбекистон куфр давлати, ўзбеклар дайюс деб иддао қилаётган ва сохта жиҳодга чорлаётган "домла"чаларни кўриб, кўзлари кўр, қулоқлари кар, тиллари соқов бўлиб қолмоқда!? Балки, иккаласини ҳам ўйнатаётган қўллар биттадир!?

Нима учун бизга лгбтни олиб киришмоқчи бўлишганда Ўзбекистонни куфр давлатга, ўзбекларни эса дайюсга чиқараётган четдаги "домла"чалар жим бўлиб қолишяпти!? Балки, иккаласини ҳам ўйнатаётган қўллар биттадир!?

Биродарлар, бугун тармоқлардагиларнинг турфа қиёфаси бор. Биттасига қараб, хулоса қилманг. Илло, хоин бўлиш учун пулга сотилиш шарт эмас, шунчаки нодон бўлишнинг ўзи етарли!!!

@adolat_kuychisi
18.9K viewsedited  02:35
Ochish/sharhlash
2022-01-04 17:30:58 ​​Самарқанд вилояти ҳокимлигининг телеграм канали ҳаволаси Турдимов фамилияси билан аталар экан (@e_turdimov). Бу Самарқанд деганда Турдимов жанобларини тушинаверасиз, дегани...

Тўғри, сизга жуда майдалашаётгандек кўринишим мумкин. Бироқ, гап битта каналнинг ҳаволасида эмас, гап — шахсиятпарастликда! Қачонгача биз ҳамма нарсани биринчи шахс атрофига боғлаймиз: президент совғаси, президент стипендияси, президент мактаби, президент уйлари...

Албатта, ҳеч бир раҳбар ёнидан совға бермайди ёки мактаб қурдирмайди. Буларнинг бари мана шу халқнинг пешона терисидан бунёд бўлган пуллар эвазига бўлади. Шунинг учун бу номларни халқ сўзи билан алмаштириш адолатдан бўлади.

Эсингизда бўлса, Каримов давридан "Ўзбекистонни Каримовдан бошқаси бошқара олмайди", "Каримов бўлмаса, бизни босиб олишади" қабилида гаплар юрар эди. Мана Каримов ҳам раҳматли бўлиб кетди, лекин ҳаёт давом этяпти.

Аслида ҳеч ким диктатор бўлмайди. Одамларнинг ўзи раҳбарларни диктатор қилади: тўрга чиқинг, тўрга чиқинг; сиз учун алоҳида жой ҳозирлаб қўйдик ва ҳ.к..

Ҳатто, фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, у зотнинг саҳобалари ҳам халқдан ўзларини алоҳида тутмаганлар. Шунинг учун бу давр тарихда САОДАТ АСРИ бўлиб қолди.

Раҳбарлардан алоҳида шахс тимсолини ясаб олишни бас қилайлик! Улар ҳам оддий одам, фақат баъзилари буни билишмайди...

@adolat_kuychisi
24.4K viewsedited  14:30
Ochish/sharhlash
2022-01-04 12:09:14 Қизиққанлар учун: яхши суҳбат бўляпти. Эволютцион назария бўйича @Muslim_Mind жамоаси йигитлари томонидан илмий суҳбат.
18.5K viewsedited  09:09
Ochish/sharhlash
2022-01-04 11:20:00
Мусулмонларни радикал, деб атайдиганлар мана шу маймунга ўхшашади: аввалига сизга тегишли бўлган нарсага ташланишади, сиз қаршилик кўрсатсангиз, ҳужум қилишади!

P.S.:
Зотан, улар маймундан тарқаганликларини тан олишади!

@adolat_kuychisi
19.6K viewsedited  08:20
Ochish/sharhlash
2022-01-04 10:44:48 ​​Очиқ суҳбатларда макиллаб, айтган гапидан тониб, бошидаги фикрини охирида инкор қиладиган провокаторлар шунча тавсияларимизга қарамасдан, фикр кесиб олинган монтаж видеоларни тарқатиш орқали фитна ва ихтилоф чиқаришдан қайтишмаяпти.

Биз ҳар қанча жамиятдаги агрессия, радикализмнинг олдини олишга уринмайлик турфа эътиқод қатлам вакилларини бир бирига уриштириш давом этяпти. Албатта, хавфсизлик идоралари бунга қаттиқ эътибор бериши керак. Бу каби провокаторлар ўзини тентакка солиб олиб, жамиятни турфа фирқаларга бўлишга ҳаракат қилишяпти. Эртага фитнасини баҳсда юзига солсангиз, "мен динни севаман", деб ўзига туйнук излаб қолишади.

Мусулмон, атеист, агностик ва ҳ.к. — буларнинг бари менинг ватандошим, мен уларни Аллоҳ таоло одам қилиб яратгани учун ҳам ҳурмат қиламан! Биз бу жамиятда эътиқодидан қатъи назар ҳамма бирлашиб, ривожланишни хоҳлаймиз. Бироқ, орамизда провокаторлар бор экан, ихтилофлардан бошимиз чиқмайди!

Ўйлайманки, қуйидаги лавҳа монтаж видеоларга жавоб бўлиб хизмат қилади.

@adolat_kuychisi
18.5K viewsedited  07:44
Ochish/sharhlash
2022-01-03 18:26:19 Дарвин назарияси атрофидаги можаролар: ютган йўқ, ютқазган ҳамма

Бир неча кундан бери иккита тоифа: диндорлар ва динсизлар ўртасида баҳс ва даҳанаки жанг кетмоқда. Бу ўта ачинарли ҳолат. Шахсан мен иккала тарафнинг ҳам қилмишини оқламайман. Сўнгги воқеалар ҳақида нейтрал инсон сифатида ўз фикримни билдирмоқчиман.

Бу тортишувнинг сабаби Тентакмайндс бир домланинг Дарвин таълимотининг бир бўлаги бўлмиш одамнинг келиб чиқиши ҳақидаги расмни ўчиришса яхши бўлар эди, деган таклифининг устидан кулишидир, ва домланинг тарафини оладиганларни кўрмуридлар деб аташидир (шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, бу канал админи аввал ҳам домлалар устидан шунақанги постлар ёзган эди). Қисқача шундай.

Аввало, Тентакмайндснинг қилган иши — бировни масхаралаш нодонлик: чунки домла ўз эътиқодидан келиб чиқиб таклиф билдирган. Бундан ташқари жамиятдаги одамлар агрессивлигини билган ҳолда уларнинг эътиқоди билан ўйнашиш ҳам хато. Тентак домлаларнинг айтганларига ишонмаса ҳам биз ишонамиз ва бу ихлос деб аталади. Дарахтлар-у, тошлар салом бериб, калима қайтариши ҳам, ғор оғзини ўргимчак қоплаши ҳам, барча ақлга сиғмайдиган мўжизалар биз учун шак-шубҳасиз қабул қилинади. Шундай экан, одамларнинг нозик ҳислари билан ўйнашиш каби онгсизликни бас қилишни сўраб қоламан.

Иккинчи томонга айтадиган гапларим эса, бизнинг давлат демократик давлатдир. Ва дин борасида нейтрал. Дарсликларда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг исмлари ёзилганида ёнида саловат қўшиляптими, демак Дарвин назариясиниям, Зевс-у, Посейдонларниям нормал қабул қилишимиз керак. Истаймизми-йўқми, бизнинг эътиқодимизга тўғри келадими-келмайдими, бу — фан. Бундан ташқари, Дарвиннинг фикрлари шунчаки назария, у конкрет исботга эга эмас ва шунчаки эҳтимолий таҳмин, шундай бўлиши мумкин деган маънода ўқитилади. Дарсликларда теологик, Опарин ва бошқа назариялар ҳам киритиб кетилган. Буни ҳақиқат деб эмас, шунчаки илмнинг бир бўлаги деб қабул қилишимиз керак. Ҳатто, Беруний ҳам асаларилар ўсимликлардан,
қуртлар гўштдан, чаёнлар анжирдан пайдо бўлади деб ҳисоблаган. Шу хато фарази учун уни даҳрий ҳисоблаб, дарсликлардан чиқариб ташламаяпмизку. Биз бир нарсани тушунишимиз керак: фанни одамлар ўйлаб топади ва у ўша одамларнинг турли хато ёки тўғри назарияларининг, қарашларининг исботланиши натижасида юксалади. Дин эса ҳеч қандай исбот талаб қилмайди, шундоқ ҳам у юксак ва бенуқсон. Шундай экан, биз ўзимизга керакли фанни ривожлантиришимиз учун ҳар қандай гипотезани аниқ факт деб эмас, таҳмин деб қабул қилишимиз ва ўрганишимиз лозим. Гарчи бу эътиқодимизга тўғри келмаса ҳам. Дунё яралиши бўйича эса ягона акциома бор — дунёнинг ўз Яратувчиси бор ва бу шаксиз!

Мен сўзим охирида ҳар икки томондан ҳам ихтилофларни тўхтатиб, бир-бирига тош отишни бас қилишларини сўрайман. Жанжал ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Тентак диндорларнинг устидан кулмасин, диндорлар эса ўзларининг фикрларига қаршиларга тош отмасин. Биз барчамиз вагони бошқа битта поезддамиз. Ўзаро жанжалларимиз эса фақат ва фақат поезднинг манзилга етишига тўсқинлик қилади холос. Ҳеч ким бундан манфаат топмайди. Қайтанга бу можаролар кенг аудиторияга тарқалиши, жамиятда резонанс келтириб чиқариши, натижада, репрессиялар яна авж олиши мумкин. Шундай экан, ҳар икки томондан ўз айбини билиб, узр сўраган ҳолда тортишувга шу ерда барҳам беришларини илтимос қилган бўлар эдим.

@ManaUyat
9.1K views15:26
Ochish/sharhlash
2022-01-03 17:38:10 МАЙМУНИЯТ

Туриб-туриб маймун бир кун бошин қашлади
Ва маймуний режаларни туза бошлади.
Деди: - Шукр, ўлиб кетмиш Гулханий бобо
Демак бизнинг давримиз ҳам келмиш мутлақо.
Крилов ҳам марҳум эмиш аллақачонлар,
Ўзимизга қолган демак энди замонлар.
Не қилсак ҳам қўлимизда инон-ихтиёр,
Бизнинг йўлни тўсолгувчи энди ким ҳам бор
Шундоқ дея маймун ширин ўйларга борди,
Сўнг таваккал... шоирликни бошлаб юборди
Маймунона фикрлардан назм тизди у,
Ўрмон бўйлаб кеча-кундуз изғиб кезди у.
Қарасаки ишлар тузук, илҳомлар равон,
Мушугини .пишт. демайди, бирорта ҳайвон
Маданият соҳасида керак бўлар дер,
Уни бир кун қабул қилди ҳатто жаноб шер.
Сийланди у, ибрат учун унвон берилди,
Маймун эса керилгандан энди керилди.
Ҳайвон зотин менсимайин қўйди у буткул,
Биз маймунлар, деб бошларди нутқини нуқул
Лабларида камтарона бир мамнуният,
Дерди: - Олам гултожимиз биз маймуният,
Оҳ, инсонлар. Қилолмасман уларга тоқат.
Шу борада маймун чора изларди фақат.
Охир ўйлаб маймун топди шундоқ нақлни:
Инсонларнинг орасида Дарвин, ақлли,
Топинг уни. Улуғ олим бизни алқаган,
Гулханий ҳам, Крилов ҳам биздан тарқаган.

Абдулла Орипов

@adolat_kuychisi
11.5K views14:38
Ochish/sharhlash
2022-01-03 13:28:27Холивар

Холивар
сўзи инглизча holy war ("илоҳий уруш") жумласидан ҳосил бўлган. Турли ақидалар, мафкуралар, парадигмалар ёки брендлар тарафдорлари ўртасида бўлиб ўтадиган қайноқ ва доимий баҳслар интерент оламида холивар деган номни олган.

Бундай баҳсларда ҳақиқат туғилмайди ва ғолиб аниқланмайди, чунки ҳар бир тараф ўз фикрида қолади ва қарши тарафнинг фикрларини қабул қилмайди.

Масалан, болаларни эмлаш ёки эмлаш керак эмаслиги ҳақидаги баҳслар йиллар давомида ўз якунини топмаган. Бундай турдаги баҳслар ниҳоятда кўп:
— Китоб ёки кино?
— Android ёки iOS?
— Photoshop ёки Illustrator?
— Coca-Cola ёки Pepsi-Cola?
— Материя (моддият) ёки онг (маънавият)?
— Совет Иттифоқи даври ёки ҳозирги замон?

Ҳар икки тараф ўз аргументларини келтиради, лекин аргументларнинг ишончлилиги шубҳа остига олингани ёки қарши аргументнинг мавжудлиги баҳснинг якун топишига йўл қўймайди.

Холивар ҳиссиётларга бой бўлади, шу боис кўпинча оппонентнинг шахсиятига ўтиб кетилади ва ҳақоратлар бошланади. Бундай холивар флейм ёки флейминг (flame — "олов") деб аталади.

Диний мавзуга алоқадор баҳслар доим бўлган ва бўлаверади. Атеист (даҳрий)лар ва теист (диндор)лар, креационистлар ва эволюционистлар, агностиклар ва гностиклар, субъективистлар ва объективистлар, рационалистлар ва иррационалистлар ҳеч қачон мутлақ муросага кела олмайди.

Диний холиварларнинг сабабчилари — провокаторлар ёки троллар. Улар диний эътиқод объектларини ҳақорат қилиш, динга эътиқод қилувчиларнинг ҳис-туйғуларини таҳқирлаш, қадриятларини оёқости қилиш орқали провокация қиладилар. Бундай ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунга асосан жавобгарликни келтириб чиқаради.

@xatoliklar
12.0K views10:28
Ochish/sharhlash
2022-01-03 09:52:57 ​​Мен болаларимни мактабгача таълим муассасаларига бермайман. Мен учун энг яхши тарбия — илмли онадан олинган тарбия. МТМда эса қандай шахслар боламга тарбия беришини билмайман ва мен учун боланинг келажаги МТМда ўқиш ёки ўқимаслигига боғлиқ эмас.

Хуллас, бу фикрлар шунчаки шахсий. Ҳеч кимга тавсия ҳам, даъват ҳам эмас. Танлов эса ҳар кимнинг ихтиёрида!

@adolat_kuychisi
16.8K views06:52
Ochish/sharhlash
2022-01-03 07:26:56 Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғиллари энг катта даъватчининг уйида бўлатуриб, ўзгаришни ҳоҳламади.
Фиръавннинг аёли энг катта золимнинг уйида бўлатуриб, ўзгаришни ҳоҳлади.
Шароитни баҳона қилма!
Ўз йўлингни ўзинг танлайсан.

Шайх Мутавалли Шаъровий

@adolat_kuychisi
15.4K views04:26
Ochish/sharhlash