Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 47.13K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Қадрдонимиз: @VafoMumin
Реклама хизмати: @baraka_ads_agency
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 158

2022-01-22 22:08:05
Ўзини Қозоғистондалигини иддао қилган Назарбаев "катта оға"никида қўноқ бўлаётган кўринади...

@adolat_kuychisi
15.9K views19:08
Ochish/sharhlash
2022-01-21 16:19:59
Бир биродаримиз Солихон домланинг баъзи фикрларига эътироз билдирибдилар. Менимча, фикрларида жон бор!

Бу мурожаатни тарқатишдан кимнидир ёмонотлиқ қилишни ёки фитна чиқаришни мақсад қилмадик. Ҳақиқатда, охирги пайтларлда бу домламиз томонидан ширкка етакловчи ишлар ва носахиҳ ҳадислар билдирилмоқда. Албатта, биз домлани тафтиш қилмоқчи эмасмиз, бироқ эслатиш мўминларга хосдир!

P.S.: Биз домлани ҳурмат қиламиз, лекин шариат домладан устун туради!

Хулоса ўзингиздан!

@adolat_kuychisi
13.2K viewsedited  13:19
Ochish/sharhlash
2022-01-21 15:33:28 Мавсум бошланмоқда...

Ҳар йили рамазон ойига 3-4 ой қолганида тармоқларда "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Бир инсон бошқа бир инсонга рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови бу инсон учун ҳаром қилинади” мазмунидаги уйдирма ҳадислар тарқалишни бошлайди.

Адашмасам, шу ёлғон 15 йилдан бери айланиб юрса керак. Ҳар йили Мусулмонлар идораси, аҳли илмлар бу ёлғонлигини ва буни тарқатиш катта гуноҳ эканлигини таъкидлашади, лекин бизнинг Сўтақўзи билганидан қолмайди!

Хуллас, биродарлар, Пайғамбаримизнинг муқаддас номлари билан боғлиқ бу каби ёлғон хабарларни тарқатиб, гуноҳга ботманг! Ҳар бир саҳиҳ ҳадис борки, албатта, унинг муснади бўлади. Бу каби хабарларда на муснад бор, на мантиқ! Кимларнингдир қора пиарига шерик берманг.

Биз сизга эслатдик, сиз ҳам биродарларимизга эслатинг!

@adolat_kuychisi
22.7K views12:33
Ochish/sharhlash
2022-01-21 14:07:29
Шу мақолни Алишер Усмонов ўқиса, роса хафа бўлса керак...

@adolat_kuychisi
15.4K viewsedited  11:07
Ochish/sharhlash
2022-01-21 09:58:46 Бизнинг одамларда принцип йўқ!

Ҳамма УзАМдан нолийди — автомобилларига навбатнинг эса адоғи йўқ...
Ҳамма порахўрликни қоралайди — иши тушгандан эса дарров таниш-билиш ахтариб юради...
Ҳамма амалдорларни ёмонлайди — қаршисидан чиққанида қучоқлаб қўлларини ўпгиси келиб қолади...

Хуллас, буни узун давом эттиришимиз мумкин. Қисқаси, катта кетманглар! Бизгамас! Биз қўрқоқ халқмиз! Аллоҳга таваккулимиз йўқ!

Бир-бирингни итааар, ўзбек!!!

@adolat_kuychisi
17.1K viewsedited  06:58
Ochish/sharhlash
2022-01-21 08:54:58 ​​— Дада, ўқимоқчиман.
— Қўй, болам, ўзи пул кам, укангнинг суннат тўйини қилишимиз керак!

— Дада, мусиқани ўрганмоқчиман.
— Қўй, болам, ўзи пул кам, опангни узатишимиз керак!

— Дада, спорт билан шуғулланмоқчиман.
— Қўй, болам, ўзи пул кам, акангнинг тўйини қилишимиз керак!

P.S.: Болага "қўй-қўй" деявериб, қўй қилиб қўйдик! Мана энди бутун дунё учун арзон мардикор бозор бўлиб қолдик!!!

@adolat_kuychisi
21.5K views05:54
Ochish/sharhlash
2022-01-20 17:15:56 АҚШ тарихидаги энг узун инаугурация нутқи 1841-йилда Уильям Гаррисон томонидан келтирилган. Унда қарийб 9 мингдан ортиқ сўз ишлатилган ва уч соатча вақт давом этган. Ушбу нутқ қаттиқ совуқ вақтида бўлиб ўтган, натижада Қўшма Штатларнинг янги президенти қаттиқ шамоллайди ва бир ойдан сўнг вафот этган.

P.S.: Жаноб каттаконлар, сизлар ҳам бир ойда кетиб қолишни истамасаларингиз, мажлисларни чўзиб ўтирманг!

@adolat_kuychisi
11.1K views14:15
Ochish/sharhlash
2022-01-20 13:42:48 Талабалардан бири шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳдан амир Абдулқодирнинг хиёнаткорликда айбланиши тўғрисида сўради.

У киши бунга шундай жавоб қилдилар:
"Ғарбда ўз шахсиятларини тарих ахлатхоналаридан олиб чиқиб, улардан қаҳрамонлар ясашмоқда. Сизлар бўлса қаҳрамонларингизни тарих ахлатхоналарига улоқтирмоқдасиз".

Манба

@adolat_kuychisi
13.0K views10:42
Ochish/sharhlash
2022-01-19 13:01:32 Бир бой одам бозор қурибди. Бозорга киришни пуллик қилиб қўйибди. Одамлар бозорга оқиб кела бошлабди. Даромад яхши бўлавергач, бозорга киришни икки баробар қилибди. Одамлар барибир оқиб кела бошлашибди. Бой қараса, одамлар ювош. “Қани, булар қачонгача индамай юрар экан?” деб, бозорга кириш нархини яна ошира бошлабди. Одамлар яна жим экан. Бойнинг жаҳли чиқибди ва бозорга кирган одамнинг пулини олиб, кетига битта тепиш учун барзанги йигитларни қўйибди. Одамлар барибир индамасдан, бозорга оқиб келаверишибди. Бир куни бой уйида ўтирса, бозор тарафда ғала-ғовур экан. Бой ичида “Ва, ниҳоят, одамлар ҳаққини талаб қилишни ўрганибди” деб хурсанд бўлиб, ташқарига қараса, одамлар бозор дарвозаси олдида навбат кўпайиб кетгани учун кетига тепадиганларни кўпайтиришни талаб қилишаётган экан!

P.S.: УзАМнинг машиналарига алоқаси йўқ!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
9.2K views10:01
Ochish/sharhlash
2022-01-19 12:31:28 Оҳириги воқеалар фонида амалдаги депутатлик фаолиятимни якунлаш ва партия сафидан чиқиб кетиш ва бошқа сиёсий жараёнларда иштирок этмаслик фикрига келдим.

Агар шундай қарор қабул қилсам, тушунингки етарли асослар бор. Президент талабларини ўз билганича ишлатадиган раҳбарлар бор экан, одам бўлишимиз қийин.

Депутат - халқ вакили экан, бу амалда шундай бўлиши керак қоғозда эмас.

“Сиёсий бюртма” билан менга қарши депутатлик фаолиятим учун провокациялар уюштирилаётгани ва менга босим ўтказилаётгани, мени обрўсизлантириш, номимни булғашга уринишлар менга ишонган ва мени сайлаган халқга нисбатан қилинган хиёнатдир.

Ўша ўзини халқ фикридан хам юқори қўядиганлар, ўз бошини ўзи ейди. Менга қандайдир тарзда босим ўтказиб хеч нарсага эришмаолишмайди ким бўлса ҳам.

Бу ишлар Янги Ўзбекистонимизда бўлмоқда...

Соғ-саломат бўлинглар!

Нуриддин Зайнитдинов,
Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашининг депутати

P.S.:
Акамиз вақтида англаб етибди! — олтин қоида!

@adolat_kuychisi
12.3K views09:31
Ochish/sharhlash