Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 47.13K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Қадрдонимиз: @VafoMumin
Реклама хизмати: @baraka_ads_agency
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 161

2022-01-12 09:07:08
16 декабрь куни «Book.Uz» китоб дўконида «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан қайта нашр этилган «Лолазор» романи тақдимоти ва роман муаллифи Мурод Муҳаммад Дўст билан учрашув бўлиб ўтган эди. Учрашувда ўз вақтида президент Ислом Каримовнинг матбуот котиби сифатида ишлаган ёзувчи нега адабиётдан сиёсатга ўтгани-ю, сўнг сиёсатдан нега кетгани ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берганди.

Юқорида ўша учрашувдан бир видеопарча:

00:04 — Тахминан 1995—1996 йилларда, конвертация бекор қилиниб, 100 та оилага конвертацияга рухсат берилган даврларда сиёсатдан хафсалам пир бўлган;
00:31 — Биз бошида романтик эдик, тўғри йўлдан кетаётганимизга қаттиқ ишонардик, лекин кейин бизнинг керагимиз бўлмай қолди;
01:46 — Агар ўша вақтларни сўкадиган бўлсанглар, ўша сўкиладиган одамлардан бири бўлишим керак, менинг ҳам айбим бор-да, қўлимиздан ҳеч нарса келмади-ку;
02:24 — Масалан, Ислом ака сиёсатдан ҳеч бўлмаса 10 йил аввал ўз ихтиёри билан кетганида эди, сизларнинг хотирангизда ҳам жуда катта тарихий шахс бўлиб қоларди.
11.8K views06:07
Ochish/sharhlash
2022-01-11 20:22:36 АФСУСКИ ХАҚИҚАТ

Бир яҳудий инсон билан суҳбатлашиб қолдим. Юрагимни илма-тешик қилар гапларни айтдию, аммо ҳақиқат эди.

Бир даврада ёш болаларнинг яхши хулқлари ҳақида гапира туриб, "Исломий тарбия шундай бўлади" деб қўйдим. Бироздан сўнг кўчага, салқин ҳавога чиқдим. Ёнимга бир инсон келди:
— "Боя айтган гапингизга қўшилмайман. Агар ранжимасангиз ҳақиқатни айтай, — деди. — Сиз мусулмонлар фарзандингизга асло диний тарбия бера олмайсизлар.
Сизлар болаларингизга фақат ва фақат пул топиш, бой бўлиш, катта ҳовли ва машиналар олишни ўргатасиз. Бу Исломий тарбия эмас!

Болангиз доктор бўлгиси келса, сиз "Жуда яхши касб. Инсонларни дардига малҳам бўласан" демайсиз. Аксинча, "Жуда яхши касб. Халқ ҳурматида бўласан, ҳамма сени сўнчагингга пул солади. Докторни бир операцияси фалон пул туради" дейсиз. Натижада болани ёшликдан пора, кибр ва ҳаромхўрликка йўналтирасиз.

Уларга динни ўргатмагани учун шундай деманг. Чунки динни ўрганган руҳонийларингиз ҳам катта бизнес ва сармоя соҳиблари. Минбарга чиқиб олиб, фоиз яхши эмас, дея ўзлари машинасини фоизли ижарага беради. Гап диний билимда эмас, диннинг моҳиятини етказишда!

Мусулмонлар яшайдиган ўлкаларга Аллоҳ барака берган. Энг бой юртлар мусулмонларники. Аммо энг қашшоқи ҳам улар! Нима учун? Чунки фақат бойлик кетидан қувасизлар. Натижада бир-бирингизга гапингиз ўтмайди.

Сизга бир гапни айтаман. Болаларга тарбия беришни биз мусулмонлардан ўргандик. Биз болани ёшлигидан унга хавфли нарсаларни оддий қилиб кўрсатиб, ундан қандай сақланишни ўргатамиз. Масалан, 2-3 яшар бола ҳар нарсага қизиқади. Агар у пулга қизиқса, биз уйни ҳар ерига пул қўямиз. Ўзимиз эса пулга бефарқ бўлиб, қўлларимизга китоб оламиз. Бола пулни ушлаб, бизга қарайди. Бизни диққатимиз китобдалигини билгач, пулни ташлаб, у ҳам қандайдир китобга қараб эмаклайди.

Сизлар болаларингизнинг оғзига топганингизни тиқасизлар. Биз эса кераклисини. Масалан, бола шоколадга қизиқса, унга шоколад берамиз, аммо ўзимиз емаймиз. Шунинг учун бола ҳам уни емайди. Аммо мусулмоннинг боласига қарасангиз: қўлига нима тушса, оғзига солиб кўради.

Биз боламизга касбни ўзимиз танлаймиз. Сизлар эса "Ким бўлсанг бўлавер!" дейсиз, натижада бола жуда кеч улғаяди. Биз ҳар кеча уйда китобхонлик соати қиламиз. Ишдан чарчаб келамиз, мутолаага куч қолмайди. Аммо шу соатда биз китобни очиб, унга термулиб ўтираверамиз. Болаларимиз ҳам бунинг муҳимлигини ҳис қилиб, китобга қизиқа бошлайди.

Агар мен уни инжинер қилмоқчи бўлсам, атайин унинг атрофига шу соҳага оид турли расмдаги китобларни қўяман. Бола нимани билса, шуни касб қилади. Диний ва дунёвий таълимни ёшликдан шундай берсак, келажакда унинг учун қайғуришга ҳожат қолмайди.

Мен яҳудий бўла туриб, Исломни айрим мусулмонлардан яхши биламан. Истасангиз, уйга кирамиз. Ўша даврадагиларга диндан савол бераман. Барчаси жавоб бера олишига ишонасизми? Йўқ! Чунки уларни бефаҳм қилиб тарбиялашган.

Ҳозир болам 9 ёшда. Инглиз, рус ва иброний тилни билади. Ҳар кеча онлайн тарзда Исроил олимларидан Тавротни ўрганмоқда. Хонасидаги жавони китобга тўла. Ядровий физикага қизиқади. Мактабни битириб, Қуддамга кетмоқчи.

Уни зеҳнли қилиб тарбия қилганимиз учун Исроил давлати ҳар ой менга катта маош тўлайди. Мен ҳар ой унга озроқдан маош бераман. Пул билан муомала қилишни ўрганиши учун. Пулни нимага сарфлашига диққат қиламан. Агар ёш болаларча сарфласа, демак тарбияда бироз оғишлик бор. Тўғрилайман.

Мусулмон боласи пулни қандга ишлатса, "Болани пулга ўргатибсан!" дея, онасига дакки беради. Ўзи эса "Ўқисанг — бой бўласан!" деб, уқтиради"...

Унинг гапларини чуқур ўйладим. Аслида у ҳақиқатни гапирган эди. Энг бой ўлкада яшаб туриб, энг камбағал ва маданиятсиз эдик. Демак, айб ўзимизда бўлган экан. "Нобель" олганларнинг кўпи яҳудий. Энг катта бизнесмен, олим, доктор ва ихтирочилар ҳам улар. Энг кўп китоб чоп этиб, таълимга кўп пул сарфлаб, ёшларга кучли таълим берувчилар ҳам улар. Барча соҳани эгаллаб, ўз мақсадлари йўлида фойдаланувчилар ҳам улар! Афсуски шундай!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
10.7K views17:22
Ochish/sharhlash
2022-01-11 18:19:12
Биродарлар, биз доим ишончли манбалар томонидан ўрганилган ҳақиқатда ёрдам муҳтожларнинг хайрияларини эълон қилиб борамиз. Ҳозир эътиборингизга мана шундай бизнинг ёрдамимизга муҳтож бўлган бир қизалоғимизнинг шифо топиши учун хайриямизни ҳавола этамиз. Зора, қизимиз Одинахон сиз сабаб юриб кетса!

Қўлдан келганча хайрия қилинг. Ҳеч бўлмаса, саҳватпеша инсонларнинг қўлига ушбу хабаримиз етиб боришида ўз ҳиссангизни қўшинг! Ёки, ҳеч бўлмаса, Аллоҳдан шифо тилаб, дуо қилиб қўйинг. Илло, кўпчиликнинг дуоси ижобатдир!

UzCard: 8600120473163536
Humo: 9860030165956217
Онаси Исмоилова Ҳуснигул номида.

Онасининг телефон рақами:
+998932560359

@adolat_kuychisi
15.3K viewsedited  15:19
Ochish/sharhlash
2022-01-11 12:58:53
Ажабланмаган бўлар эдим...

Photo by Дониёр Рўзметов

@adolat_kuychisi
16.2K views09:58
Ochish/sharhlash
2022-01-11 12:11:54 ЁНАЁТГАН ДИПЛОМЛАР ТАФТИ

Мен тақдир тақозоси билан, бирор бир институт ёки университетда ўқиш бахтидан мосуво қолдим. Ёшлигим, қайсидир дўкондорнинг юмушини қилишу, кимнингдир хизматини бажариб, иш берувчиларнинг дўқ-пўписаларидан эзилиш билан ўтди.
Ўттиз ёшларимда, оғир меҳнатдан чарчаб, пасткаш иш берувчилар азобларидан эзилиб, узун тунлари Осмонга термулиб, Худога нола қилардим. Аянчли қисматимдан зерикиб, ўзимга-ўзим гапириб қўярдим: "Биттагина дипломим бўлганда эди..."

Баъзан ёзганларим кўзимга балодек кўриниб, улоқтириб ташлаган чоғларим кўп бўлса ҳам, ёзишдан, мутолаа қилишдан, изланишдан, ўқишдан бир зум тинган эмасман. Гарчи дипломсиз кўча мардикори бўлсам-да, илмим, ўша мен учун орзу саналган, лаънати Университетлар профессорларини доғда қолдирарли даражада сайқалланиб бораётганлиги менга ҳамиша таскин берган. Юрагимнинг бир четида бир буюк орзу ҳамиша уйғоқ яшаган. Куну-тун, телбалардек Худо билан гаплашардим. Мен ёзиш учун яралган эдим. У кўнглимга соларди, мен эса тинимсиз ёзардим. Фақат тақдирнинг аянчли, аччиқ кунларида мени хўрлатадиган, юрагимни унсиз эзадиган ўша оғир бир сўз, миямда тинимсиз айланаверарди: "Биттагина дипломим бўлганда эди..."

Қирқ ёшга етганимда мен шу қадар машҳур бўлиб кетдимки, ўзим ишонмай қолдим. Ёзганларим, менинг юрак қоним билан ёзганларим, шу қадар қўлма-қўл бўп кетдики, асти қўяверасиз. Бугун менинг романларимсиз Америка адабиётини тасаввур қилиш қийин. Энди нима ёзсам, ҳали сиёҳи қуримай туриб, нашр этишади ва табиийки, қўлма – қўл қилиб юборишади. Биласизми, – мен ҳамиша, мени ёзувчи қилиб яратгани учун, шу масъулиятли, шарафли ишни зиммамга юклагани, истеъдод аталган улуғ неъматни кўксимга жойлагани учун, Худодан миннатдорман. У ҳамиша мен билан ва ишонаманки, илтижо қиламанки, мени бир лаҳза ёлғизлатиб қўймайди.
Диплом... Дарвоқе, – диплом масаласида...

Мени ҳар куни, бутун Дунёнинг энг нуфузли, энг донгдор Университетларига учрашувларга, мастер классларга таклиф қилишади. Мен камида энг кўп оладиган гонорарим эвазига, бу таклифни жон деб қабул қиламан. Университетларда мени энг олий нуфузли меҳмон сифатида кутиб олишади, ардоқлашади. Мен бу даргоҳлардан, жуда кўп пул, бир олам таассурот ва камида, "Университет Фахрий доктори" унвони, шу унвонни тасдиқловчи усти жимжимадор, ҳар қандай талабанинг ҳавасини келтиргулик даражадаги, диплом билан, ҳа, тўғри эшитдингиз, диплом билан қайтаман. Тасаввур қилинг, бир кунда, камида уч диплом. Бир йилда эса...

Учрашувлардан қайтгач, уйимга келгандаёқ биринчи қиладиган ишим, дипломларни катта камин печимда ёқиш ва ёнаётган дипломларни севиниб томоша қилиш. Ишонаверинг, дўстларим, улар ёнганда шу қадар маза қиласизки, асти қўяверинг. Ҳа, айтганча, Дунёда, ёнаётган дипломларнинг ҳароратидек қайноқ ва эҳтиросли ҳароратни топиш қийин...

Жон СТЕЙНБЕК (Америка ёзувчиси. Адабиёт йўналишидаги Нобель мукофоти совриндори)

Инглиз тилидан Альберт Ҳазратов таржимаси

Манба

@adolat_kuychisi
19.3K views09:11
Ochish/sharhlash
2022-01-11 10:18:55 Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу Бадр ғазотида қатнаша олмадилар. Бунинг ўзига яраша сабаби бор эди. Бу сабабни Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳунинг ўзлари Имом Муслим кетирган ривоятда қуйидагича тушунтирадилар:
"Мени Бадрда ҳозир бўлишдан ҳеч нарса ман қилгани йўқ. Илло мен отам билан сафарга чиккан эдим. Қурайш кофирлари бизни тутиб олдилар. Улар бизга: "Сизлар Муҳаммаднинг олдига кетаётибсизлар", дедилар. "Биз Мадийнага кетмоқдамиз", дедик.

Улар биздан Аллоҳнинг номи ила, фақат Мадийнага кетмоқдамиз, унинг ёнида туриб қитол қилмаймиз, деган аҳдни олдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб хабарни айтдик. Шунда у зот алайҳиссалом: "Уларга берилган аҳдга вафо қиламиз. Уларга қарши Аллоҳдан ёрдам сўраймиз", дедилар".
Бу ишни қилиш учун Ислом бўлиши керак.
Бу ишни қилиш учун Иймон бўлиши керак.
Бу ишни қилиш учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиши керак.

Манба

P.S.: Баъзи бир Ислом душманлари томонидан "Ислом ғайридинларни ўлдиришга, молларини тортиб олишга буюради" деган мазмундаги туҳматлар тарқатилади. Ваҳоланки, Исломда мусулмонлар зарарига бўлса ҳам, ҳатто, мушрикка берилган ваъдани бузиш мумкин эмас! Энди бошқа сўзга ўрин ҳам йўқ!

@adolat_kuychisi
15.7K views07:18
Ochish/sharhlash
2022-01-11 09:31:01 #девонанинг_шахсий_тавсияси

Бахтли яшаш қоидалари

1.
Ҳеч қачон бировларнинг сиз ҳақингиздаги фикрларига эътибор берманг!
2. Ҳеч қачон ўзингизни бировсиз яшолмайдигандек тасаввур қилманг!
3. Ҳеч қачон ҳаммани рози қилиш учун яшаманг!
4. Ҳеч қачон ўзингизни борингиздан яхши кўрсатишга уринманг!
5. Ҳеч қачон ўзингизни бошқалардан устун деб тасаввур қилманг!
6. Ҳеч қачон бировларнинг хоҳишлари билан яшаманг!
7. Ҳеч қачон ўзингизни одамларнинг диққат марказида деб тасаввур қилманг!
8. Баъзида кимгадир жавоб қайтармаслик жавоб қайтаришдан кучли жавоб бўлади!
9. Кундалик тартибингизда китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш, биродарларни йўқлаш, албатта, бўлсин!
10. Энг асосийси, ўзингизни девонага солиб олинг)))

Девона Карнеги

@adolat_kuychisi
19.8K views06:31
Ochish/sharhlash
2022-01-10 16:14:20
Гап буёғда экан-да...

Манов чала шоир ҳоким бўлишни мақсад қилибди-ку)))

Туришидан кетмонга соп бўлмайди-ку бу бола...

@adolat_kuychisi
26.2K views13:14
Ochish/sharhlash
2022-01-10 14:34:54 ЮҚОРИДАГИ ШЕЪРГА ПАРОДИЯ

Тилимизнинг янги сўзими,
Ё нодонга ишнинг кўзими.
Сал оқласа ўлсин ўзини,
“Маҳаллабай” ишлаш тизими.

Ходимлардан асаблар кетар,
Ёлғон ваъда, умид бахш этар.
Қоғозларни кўп увол этар,
“Маҳаллабай” ишлаш тизими.

Дардинг тинглаб, безиб кетади,
Блокнотга ёзиб кетади,
Лағмонларни осиб кетади.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими.

Йўлга, газга светга қара,
Лоақал интернетга қара.
Ўзинга ва бир “четга” қара,
“Маҳаллабай” ишлаш тизими.

Халқни шунча манглайи шўрми,
Ишондими, нима у ғўрми.
Холин қара, ё кўзинг кўрми,
“Маҳаллабай” ишлаш тизими.

Бақай ТОҒА

@adolat_kuychisi
21.8K views11:34
Ochish/sharhlash
2022-01-10 14:11:08
Илоҳий илҳом маҳсули бўлса керак...

Шу болага халқ шоири бермасак, тинчимайдиганга ўхшайди...

@adolat_kuychisi
25.5K views11:11
Ochish/sharhlash