Get Mystery Box with random crypto!

Болангни тергаса ёқасин тутма. Баъзи каслар каби тепкилаб, тур | Девонайи Ҳақгўй

Болангни тергаса ёқасин тутма.
Баъзи каслар каби тепкилаб, туртма.
Қачон нафақага чиқишин кутма.
Чин Озий борин айт, ичингга ютма.
Бугун устозларни улуғла миллат!

Ўзига етади ўзининг дарди,
Шунда ҳам ўзгага тегмайди гарди.
Ўзбекнинг ишончи, замона марди,
Буюклар азалдан билиб айтарди.
Бугун устозларни улуғла миллат!

Ўқитувчин улуғлар Ғарб-у Шарқ тараф.
Уларга муаллим - олмос ва садаф,
Минг доллардан аввал берайлик шараф
Савобидан тангрим қилсин мушарраф.
Бугун устозларни улуғла миллат!

Жасур Чин Озий

@adolat_kuychisi