Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 47.13K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Қадрдонимиз: @VafoMumin
Реклама хизмати: @baraka_ads_agency
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 166

2022-01-02 09:20:05
Азизлар, шу кунларда ютубнинг ўзбек сигментида Профессор Притчард (атеист) ва биродар Суббоор Аҳмад (мусулмон) ўртасидаги ажойиб баҳс таржима қилинди ва биз бу жонкуярларга ташаккур изҳор қилиб, ҳақларига дуо қиламиз.

Юқоридаги видео эса баҳсдан бир қисм бўлиб, унда «Эволуция ва Одам ато» масаласида кучли тушунчага эга бўласиз.

Баҳсни тўлиқ ва сифатли ҳолда кўришни истаганлар учун линк қолдираман:



Ўртага ташланган асосий савол шу-ки, «эволуция Худони инкор қиладими?»
Сиз баҳс давомида, фаннинг ишлаши, атеизм ва дарвинизм, Дарвиннинг ҳаёти, ва яна жуда кўплаб бир-биридан қизиқ илмий савиядаги масалаларга дуч келасиз ва фойда оласиз!

Биродар Аҳмад Суббоорнинг, «Ислом, эволюция ва дарвинизм» мавзусидаги илмий марузасини ҳам тавсия қиламан!
Постларимизни имкон қадар тарқатинг, биродарлар.

Зеро, эволуция ҳақида нотўғри тушунчага эга бўлиб, алданиб ёки кулгуга қолманглар. Баҳс ва марузани, дарвинизмни факт дейдиган одамларга кўриш тавсия қилинмайди.

@adolat_kuychisi
36.9K views06:20
Ochish/sharhlash
2022-01-02 08:24:22Тасодиф? Ёки мўъжиза?

Британиялик математик олим жаноб Фред Ҳойл ва битирувчи талабалар супер компьютер ёрдамида Кимёвий эволюцияни ( ўз-ўзидан жонсиз материядан жонли материя пайдо бўлишини) ҳисоблаб чиқишган ва тадқиқодлар натижаси 10⁴⁰⁰⁰⁰ ни кўрсатган.
"Бу натижа Дарвин назариясини тўлалигича кўмиб ташлашга етади", дейди Жаноб Фред Ҳойл, ўзининг "Космосдан эволюция" китобида.

Изоҳ: 10⁴⁰⁰⁰⁰ бу 1 рақамидан кейин 40000 та нўл рақами бор сон баравар тадқиқод натижасида тириклик пайдо бўлиши эҳтимоли бўлиши мумкин, дегани.
Бу эса худди ҳар куни бир йўлакдан юрганда, бир хил вақтда, ҳар сафар миллион долларлик ютуқли лоторея топиб олиш дегани...
Тасодиф? Ёки мўъжиза?

Жамшид Акрамович

@Muslim_mind
14.4K views05:24
Ochish/sharhlash
2022-01-01 18:21:17 Мубашшир домла ўзидан неожадид ясаб олган бугунги баъзи тоифларга ўринли эътироз билдириб ўтибдилар. Дарҳақиқат, жадидлар кучли илм соҳиблари бўлишган, хусусан дин борасида ҳам унча-бунчаси олдиларига туша олмаган. Буни, уларнинг асарларида ҳам кузатиш мумкин. Ҳатто, Қодирийга "мутаассиб диндор" деган айбловлар ҳам қўйилган.

Шунингдек, бундан минг йил аввал ўтиб кетган Хоразмий, ибн Сино, Беруний каби буюк қомусий мутафаккирларнинг даҳрийлигини исботлашга уриниш эса ўз мақсадлари йўлидаги ўта кетган пасткашликдир!

Шунақа тоифаларга бир маслаҳатим: агар ҳақиқатда ниятларингиз жамиятда зиёли қатлам шакллантириш бўлса, ўтиб кетган одамларнинг эътиқодларини титкилайвермасдан ўшалар қилган ишларни амалга оширинг. Бироқ, сизларнинг ҳаракатингиздан ўзингизга ўхшаган даҳрий тоифани кўпайтириш ҳиди келяпти холос!

@adolat_kuychisi
9.2K views15:21
Ochish/sharhlash
2022-01-01 11:35:29
Уруш кўрмаган авлод кўнглини шундай хушлар экан...

Буни нима деб аташ мумкин, тинчликдан безишми ёки тўқликка шўхлик!? Мана шу тирранчаларнинг ҳаммаси йиғиб, жанг майдонига ташланг, қўлидаги милтиғи билан окопдан ҳам чиқолмайди.

Хуллас, тинчлик бўлаверсин!

@adolat_kuychisi
15.1K views08:35
Ochish/sharhlash
2022-01-01 07:52:47
Ҳаммага рақибларини мана шундай қаратиб қўйиш насиб қилсин)))

@adolat_kuychisi
15.4K views04:52
Ochish/sharhlash
2021-12-31 21:53:03 Президентимизнинг ўзбек халқига табрикларини эшитяпман. Нимагадир юртбошимиз рус тилидаги табрикни биринчи бошладилар... Ҳақиқатлар очиқ айтиладиган майдон: @adolat_kuychisi
6.4K views18:53
Ochish/sharhlash
2021-12-31 09:31:34 Қадр кечасида ухлаб, янги йил кечасида то тонга қадар бедор бўлган бу уммат, жудолигу-хорлиги сабабини сўрамай қўяверсин!

Азхари Шариф шайхи Ахмад Тоййиб

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi
8.2K views06:31
Ochish/sharhlash
2021-12-31 06:50:24 Буюк саҳобалар ҳаётига назар ташлар эканмиз, улар дунёдан беҳожат бўлганлиги ҳамда мунтазам равишда инфоқ-эҳсон қилиб турганларига гувоҳ бўламиз. Шунинг учун ҳам улар бу дунёда Аллоҳ рози бўлган зотлар даражасига кўтарилди.

Бугун бир синглимиз ҳам бизнинг ёрдамимизга муҳтож бўлиб қолибди. Ин шаа Аллоҳ, оз-оздан қилган эҳсонларимиз бир муслиманинг шифо топишига сабаб бўлса!

Қўлдан келганча хайрия қилинг. Ҳеч бўлмаса, саҳватпеша инсонларнинг қўлига ушбу хабаримиз етиб боришида ўз ҳиссангизни қўшинг! Ёки, ҳеч бўлмаса, Аллоҳдан шифо тилаб, дуо қилиб қўйинг. Илло, кўпчиликнинг дуоси ижобатдир!

P.S.: Хайрия ишончли манбалар томонидан ўрганилган!

Uzcard: 8600060266328229
Humo: 9860030351442071 (Rayhon Raimqulova)

@adolat_kuychisi
12.9K views03:50
Ochish/sharhlash
2021-12-31 05:34:39 Менга янги йил табриги юбораётган барчага Жума муборак!

Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

@adolat_kuychisi
15.2K views02:34
Ochish/sharhlash
2021-12-30 17:30:47
Сирдарё туман ҳокими мактаб ўқувчиларига иссиққина пайпоқ совға қилибди. Мен бу ишни қораламайман. Керак бўлса шуни ҳам беролмайдиганлар ҳам бор. Лекин буни тасвиргача олиб пиар қилишдан мантиқ кўрмаяпман.

Майдалашмайлик, акалар!

@adolat_kuychisi
10.2K views14:30
Ochish/sharhlash