Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда оила қуришдан кўра, уни сақлаб қолиш - энг муҳим | Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда оила қуришдан кўра, уни сақлаб қолиш - энг муҳим миссия бўлиб қолмоқда. Ўтиш даври оилаларга ҳам таъсир қилмай қўймайди. Ёш оила эркинликни истаса-да, бу тарафда ўзбекчилик, урф-одат деган тушунчалар ҳам бор. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан "yoshoila.uz" электрон платформаси ишга туширилди.

Сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги гуруҳ, каналларида ёш оилалар учун ҳуқуқий, диний, психологик, молиявий ҳамда мотивацион маълумотлар бериб борилади. Шунингдек, ёш оилалар учун берилаётган кредит, имтиёзлар ҳақида, уларни олишнинг ҳуқуқий йўллари ҳақида биринчилардан бўлиб олиш мумкин. Савол ёзасиз. Эксперт жавоб қайтаради. Ҳаммаси ажойиб!

Телеграм саҳифаси: @yoshoila_uz