Get Mystery Box with random crypto!

Бизда кўрлар сони кескин кўпайиб кетди. Қаҳрамон бўлиш учун би | Zafarbek Solijonov

Бизда кўрлар сони кескин кўпайиб кетди. Қаҳрамон бўлиш учун бир кўз ҳам кифоя

Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ердан фойдаланишдаги бошбошдоқликлар оқибатида вилоятда 2021 йилда 1409 та ҳолатда 263 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани, ноқонуний қурилишларга йўл қўйилганини маълум қилди.

"Хатловда шунақанги нарсалар чиқяптики, тадбиркорлик субъекти аукционда ер майдонини ютиб олганидан кейин ерга оид ҳужжатлар сохта бўлиб чиқяпти. Очиқ айтаман: вилоят раҳбарларининг имзосигача сохталаштирилган. Битта йўналишга сотволяпти. Бошқа нарса қуряпти. Маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил қиламан, деб сотволиб уй қуриб олган", - демоқда.

Муаммо нимада? Жазо муқаррар эмаслигида. Тепадан лой сув оқса, пастда фақат лойқа сув бўлади. Камига ҳоким кўр. Унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари кўр. Муҳр қўядиганлар кўр. Ўртада турган кўр. Манфаатдор кўр. Текширувчи органлар кўр. Даврий текширадиган марказий аппаратлар кўр. Текшириши лозимлар кўр. Кўрларнинг яқинлари ҳам кўр. Ҳамма кўр. Ҳамма "доля"да.

Ўртоқлар, уюшган ва ҳақиқий кўрлар тизимидан нима кутгандингиз? Бизга камида бир кўзи кўрадиганлар керак.

@Zafarbek_Solijonov