Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.57K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 177

2021-12-25 18:02:56
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти яхши тадбир ўтказди

Соҳадаги бир қатор фаоллар, олимлар мукофотланди. Уларга "Келажак учун мерос" мукофоти ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Ҳаммасидан кўра менга ўша ердаги Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркумидаги 50 томдан иборат ноёб китоб-альбом ёқди. Роса меҳнат қилишди.

Лойиҳа бош ҳомийси Eriell Group

@Zafarbek_Solijonov
7.2K views15:02
Ochish/sharhlash
2021-12-25 17:30:59 Қаттиқ гапирмасам бўлмади. Лекин одамларнинг ичидагини гапираман

Бухоро вилояти ХТБ
ўқитувчи ва ўқувчилардан ноқонуний тарзда 1,2 млрд сўм ундирмоқчи бўлибди. “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятига мажбурий аъзоликни буйруғига асос қилган. Бухоро прокуратураси бунинг олдини олибди. Маладес. Ўзбекистондаги ХТБ тизимни бутунлай йўқ қилиш керак. Бу тизим ҳеч қачон ўзини оқламаган, оқламайди. Бу масалада истаган инсонингиз, амалдорингиз билан муҳокама қилишимиз мумкин.

Ҳозирги аҳволимизнинг ўзи бу ташкилотлар нимага хизмат қилганини кўрсатиб турибди. ХТБ деса, қоғозбозлик, маҳаллий бошлиқларнинг ҳарам оғаси, мирохўрлари ўтирадиган, "катталар"нинг кайфига пул йиғиб бериб турадиган "жизя"чилар йиғилган, мактаблар ўртасидаги ҳар қандай мусобақадаги соғлом рақобатни бузиб турадиган, бир тийинга қиммат, ҳамманинг вақтини оладиган ташкилот кўз олдимга келади. Ҳақиқат шу.

Бирор мактабга текширувга бориб қолса кўринг, буларнинг бурнини. Ширин ҳид бўлмаса, бу бурун пастга тушмайди. Эскитдан йиға-йиғларнинг аксари шу бошқарма, бўлимларнинг оёғи тагидан чиққан. Ўзини солиқ йиғувчи сифатида тутадиганлари ҳам бисёр. Ҳозир ҳам бир вақтлари Бош вазир бўлган Мирзиёевнинг қарорини асос қилиб, соққа йиғиб беришни мақсад қилган бўлса ажабланмайман. Уят.

Ўқитувчиларнинг пулига осиладиган ҳаммангга уят! Биттанг чиқиб у дейсан. Бошқанг чиқиб ўқитувчиларга ажратиладиган пулни камайтирайлик дейсан. Халқ вакили бўлсанг, мард бўлиб орган, мудофаага ундан кўп ажратиляпти, шулардан қисқартирайлик дегин. Эркак бўл сал. Айт. Айтолмайсан. Духинг йўқ, латтасан. Ўшаларнинг қўлидаги қўғирчоқсан!

Қайси ўқитувчи костюмда, қиммат машинада юрганини кўрдинг. Дам олиш учун четга чиққаниничи? Хизмат сафари билан четга чиққанингда ўша ривожланган давлатлардаги ўқитувчиларнинг шароитига қара! Миллатни шулар тарбиялайдику. Яна уларнинг арзимаган пулига осилишингга ўлайми?! Ҳаммангга уят!

@Zafarbek_Solijonov
12.4K views14:30
Ochish/sharhlash
2021-12-24 18:36:16
Янги йилда қадрдонларга совға излаяпсизми?

Янги йил деса кўз олдимда арча, мандарин, "Один дома" фильми ва совғалар гавдаланди. Шунча йиллар давомида шу нарса шаклланган. Айниқса, яқинлар учун совға улашиш ажойиб қадрият. Эрталабда арча ёнидаги пайпоқчалардан совға олиш кайфиятни кўтаради. Эндиликда совға излаш ҳам олдингидек муаммо эмас.

Менда 2GIS иловаси бор. 2GIS - бу Тошкент харитаси ва каталоги. Иловада 42 мингдан ортиқ ташкилот, биноларнинг манзиллари, контактлари ва уларга етиб бориш йўналишлари жамланган - ҳаммаси бир жойда. Бутун бошли шаҳар бир иловада. Қидирув панелига калит сўзларни киритинг: "сувенирлар", "парфюмерия", "кийимлар" ва 100 хил вариант келиб чиқади.

Қизалоғим Самияга нима совға олсамикин?

Иловани эса шу ердан юклаб олинг. Бепул Android ва iOS иловаси.
5.4K viewsedited  15:36
Ochish/sharhlash
2021-12-24 11:50:09 UzQUIZ ҳақида гапирмоқчиман

UzQUIZ бу йиллар давомида олган билимингиз, маълумотларингиз, дунёқарашингизни баҳолаб олишга имкон берадиган ўйин. Унда адабиёт, санъат (кино, мусиқа ва ҳ.), архитектура, тарих, география, мантиқ, фалсафа, физика, астрономия, дин ва бошқа турфа хил соҳаларга оид саволлар ўйналади. Биринчи мавсум жуда омадли бўлди.

Атмосферага гап бўлиши мумкинмас. Мен таниган иштирокчиларнинг барчаси ҳаётда ўз ўрнини топган, тенгдошларига ўрнак бўладиган жамият локомотивлари бўлган инсонлар. Савол-жавоб, жамоавий ҳаракат, адреналин - булар UZQUIZнинг асосини ташкил қилади. "Таътиб кўринг", сизга ёқади.

UzQUIZ ҳақида дўстларим Нурбек Алимов, Баҳодир Аҳмедов ўз тарифларини бериб ўтди. Ҳа, биз жавобини топган саволларимизга қувонамиз. Ҳа, биз ютқазишни ҳам, ютган дўстларни самимий табриклашни ҳам ўргандик, ўрганишда давом этамиз. Уни ҳафта давомида кутишимиз, қайсидир миқдорда тайёрланишимиз ҳам рост. UzQUIZ'да барчаси ўзаро ҳурмат ва тенглик устига қурилган.

Шу ўринда, UzQUIZ'нинг яна бир тарафини айтмасам бўлмайди. Бу иштирокчилар қаторида эркаклар билан ҳар соҳада беллаша олишини исботловчи гўзал ҳамда ақлли аёл-қизлари борлигида. "Жаззда фақат қизлар" ёки шу каби жамоаларни назарда тутяпман. Уларга ҳурматим чексиз. Тенгма-тенг курашмоқда. Қачондир биринчи ўринни олишига тилакдошман ва ўрнимдан туриб қарсак ҳам чаламан, насиб.

Ташкилотчиларга эса гап бўлиши мумкинмас. Саидкамол ака, Низомиддин ака, Равшан ака, жавоб варақларини йиғиб юрадиган ўғил-қизлар, Югай брат каби фотографларимиз, сизларга таъзимдамиз! Вақт ажратиб, молиявий манфаат кўзламай, бефарқ бўлмай, умримизнинг маълум қисми мазмунли ўтишига ҳаракат қилганингиз, қилаётганингиз таҳсинга сазовор!

Фурсатдан фойдаланиб дегандек, Ёшлар лидери Алишер Саъдуллаевга "вызов" ташламоқчиман. Алишер, биламан, сиз ва жамоангиз яхши лойиҳаларни доим қўллашга ҳаракат қиласиз. Ўйинларимизда бир қатнашиб кўринг. Лойиҳа оммалашиши учун қўлдан келганча ҳаракат қилинса, биз бундан жуда мамнун бўлардик. Ҳар қандай муносабатингизни ҳурмат қиламиз.

UZQUIZ'нинг кейинги мавсумида барчага омад тилайман. Ушбу мавсум ғолибларини эса чин дилдан табриклайман. Муносибсизлар!

UZQUIZ https://t.me/UZQUIZ2021
8.2K views08:50
Ochish/sharhlash
2021-12-24 10:37:25 Ўзбекистон Миллий университетида баҳоси «миллион доллар» туриши айтилаётган китоблар йўқолган. Ректорат изоҳ беришдан қочаётган экан XIII асрга оид Абу Бакр Собунийнинг қўлёзма асари, Шарафиддин Али Яздийнинг ХV асрда ёзилган «Муқаддимаи Зафарнома» қўлёзма…
8.5K viewsedited  07:37
Ochish/sharhlash
2021-12-24 10:30:44 Яхши хабар

Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш лойиҳаси амалга оширилаётганди.

Энергетика вазирлиги матбуот котиби хабарига кўра, яқин 7-8 кун ичида электр станция Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланиб, қувват узатишни бошлайди. Йилига 550 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

@Zafarbek_Solijonov
8.9K viewsedited  07:30
Ochish/sharhlash
2021-12-24 10:20:26 Манбаларга кўра, президент яқинда ўтказган селекторларининг бирида мансабдор шахсларнинг барчасига янги йилнинг бошида маълум муддати борлиги, таътилга чиқадигани таътилга чиқиб олиши, соғлиғи ёки бошқа масалаларда муаммоси бўлса, ҳал қилиб олиши ҳақида айтган.

2022 йилда президентнинг ҳудудларга ташрифи давомийлиги муддати ўзгариши мумкин. Эшитишимча, бу режа амалга ошса, президент ҳар бир вилоятда бир неча кун қолади, керак бўлса, ташрифи кўзланмаган ҳудудларда ўзи юради, асл ҳолатни ўрганади. Ҳозирдан аксар маҳаллий ҳудуд раҳбарларида ваҳима босиши бошланган.

2023 йил бошидан эса сарҳисоб бошланади. Кетадиган кетади, сурадиган суради, "кирадиган киради", қоладиган эса қолади. Айни вақтдаги энг асосий эътибор - соҳалардаги ўсишни пандемиядан олдинги давр (2017, 2018, 2019) кўрсаткичларига қайтаришга қаратилган. Кўп соҳаларда вазият оғир.

Маълумот расман тасдиқланмаса ҳам керак)

@Zafarbek_Solijonov
9.4K viewsedited  07:20
Ochish/sharhlash
2021-12-23 20:48:40 Ўзбекистон Миллий университетида баҳоси «миллион доллар» туриши айтилаётган китоблар йўқолган. Ректорат изоҳ беришдан қочаётган экан

XIII асрга оид Абу Бакр Собунийнинг қўлёзма асари, Шарафиддин Али Яздийнинг ХV асрда ёзилган «Муқаддимаи Зафарнома» қўлёзма китоби, Алишер Навоийнинг тилла суви юритилган «Хамса» достони ва бошқа ўнлаб нодир қўлёзмалари ЎзМУ кутубхонасидан «сирли» тарзда ғойиб бўлган дейилмоқда. Дахшат!

@Zafarbek_Solijonov
5.8K views17:48
Ochish/sharhlash
2021-12-23 20:37:14
"Дунёнинг маркази" Асакада "OH SHIT GROUP" МЧЖ ҳам боракан.



@Zafarbek_Solijonov
5.7K viewsedited  17:37
Ochish/sharhlash
2021-12-23 20:23:11
Вазирлар ва амалдорлар билан гаплашса бўлар экан-ку!

Шу йилнинг 20-21 декабр кунлари Тошкент шаҳридаги Congress Hall'да бўлиб ўтган Тошкент Ёшлар форуми нафақат ёшларга берилган яхши имконият балким давлат мутасаддилари учун ҳам таклифларни тинглаш майдони бўлиб хизмат қилди.

Айтиш жоизки, кўпчилик вазирларнинг учрашувга ҳам руҳан, ҳам маънан яхши тайёргарлик кўрганликлари билиниб турди. Биргина Озодбек Назарбековнинг дўпписини сўраб қолишларини билган ҳолда, ўзлари билан олиб олганликлари уларнинг кучли "страховка" билан келганликларидан маълум бўлди. Шунингдек, Олий Таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳам ёшларнинг "қитмир" ёки пропагандали саволлари билан эмас, аксинча соҳа ривожи учун ўз таклифлари билан келганликларидан мамнунлигини изҳор этиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

Бу форум ўзида нафақат юртимиз ёшлари ва амалдорларни балки хорижлик ёшлар ва мутахассисларни ҳам ўзида жамлай олди. Ва ёшлар йили учун ажойиб якун бўлди.
5.8K views17:23
Ochish/sharhlash