Get Mystery Box with random crypto!

Гўзалроқ..... Тўрт нарса гўзал, лекин тўрт нарса ундан ҳа | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Гўзалроқ.....

Тўрт нарса гўзал, лекин тўрт нарса ундан ҳам гўзалроқдир....

🪻Ҳаё эркакларда гўзал, лекин аёлларда гўзалроқ...

🪻 Адолат ҳар бир инсонда гўзал, лекин қози, ҳоким ва раҳбарларда гўзалроқ...

🪻 Саховат бойларда гўзал, лекин фақирларда гўзалроқ..

🪻 Тавба қарияларда гўзал, лекин йигит-қизларда гўзалроқдир...

Ҳамма мусибат ҳам ёмонлик эмас. Шунингдек, ҳамма яхшилик ҳам неъмат эмас. Мусибат неъматдир, қачонки сени Аллоҳга яқинлаштирса. Неъмат мусибатдир, қачонки сени Аллоҳдан узоқлаштирса...

Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлмади. Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди. Уни қул қилиб сотиб юборишди. Лекин у подшоҳ бўлди.
Отасининг қалбидан унинг муҳаббатини буткул ўчириб юбормоқчи бўлишди. Бироқ у янада зиёда бўлди. Бандаларнинг тадбиру ҳийлаларидан хавотирга тушманг. Аллоҳнинг тадбири барчасидан устундир..

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari