Get Mystery Box with random crypto!

Албатта, хотиржамлик келади...... Марям бинти Имрон оғир ва | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Албатта, хотиржамлик келади......

Марям бинти Имрон оғир вазиятда колганида, у зотга "Егин, ичгин, хурсанд бўл!” дейилди.
Демак, ўз ҳаётингни яша. Ўйлайвериб ўзингни қийнама. Гўзал тадбир Аллоҳнинг ҳузуридадир. Эсла, Аллоҳ таоло бандаларига: “Ноумид бўлманглар!" деди. Яъкуб алайҳиссалом фарзандларига “Умидни узманглар!” деб тайинлади. Юсуф алайҳис салом биродарларига: “Ҳасрат чекманг!" деб айтди.
Шуайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга “Қўрқма!” деди....
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғорда дўстлари Абу Бакрга: “Маҳзун бўлма!” деб айтдилар.
Ташвиш соатларида кишиларни хотиржам қилиш илоҳий манхаж, пайғамбарлар йўлидир.
Хотиржамликни тарқатинг, Аллоҳга ишонинг, сабабларни қоим қилинг. Ҳар ишда У Зотга таваккулда бўлинг. Албатта, хотиржамлик келади......

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari