Get Mystery Box with random crypto!

Бyюклик сири..... Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари – Исмо | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Бyюклик сири.....

Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари – Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи онамиз билан суҳбатдан.
– Кўпчиликни қизиқтирадиган савол: Ҳазратдек улуғ зотнинг қандай кароматлари бўлган..?!
– Ҳазрат каромат ҳам, авлиёлик ҳам даъво қилмаганлар. Менимча, ҳазратнинг асарлари ва уларнинг элга манзуру мақбул бўлгани, илмий фаолиятлари ва хизматларининг бу қадар баракали, серҳосил бўлиши энг катта кароматдир. Шу билан бирга, у кишининг Аллоҳга яқин эканларига далолат қилувчи аломатлар кўп эди. Мисол учун айтадиган бўлсам, ҳазрат дуоси ижобат бўладиган банда эдилар. Биз ҳар бир ишни ҳазратдан дуо олиб қилардик, ҳатто энг оддий ва одатий ишларимизни ҳам, масалан, бирор зарурат билан камларимизни олгани чиқсак ҳам, у кишидан дуо олмай чиқмасдик. Чунки бир - икки у кишидан дуо олмай иш қилиб, панд еган кунларимиз бўлган.
Шунингдек, ҳазратнинг назарларидан қолган кўпчилик кишиларнинг ёмон оқибат топганини ҳам кўрганмиз. Ҳазратга азият берган баъзилар хорлик билан ўлим топди ҳам. Ҳазрат бағрикенг инсон эдилар, анча - мунчани ўтим қилиб юборар, ҳуда - беҳудага бировдан кўнгиллари қолмас эди. Аммо кимдандир кўнгиллари қолса, ўша одамга яхши бўлмас эди ва буни ўзлари ҳам билардилар. Шунинг учун ўша нуқтага боришдан қочардилар. Бир сўз билан айтганда, ёнимизда фариштага ўхшаб юрган эканлару, билмаган эканмиз. Мен амин бўлдимки, авлиёлар ғайриоддий одамлар бўлмас экан, балки сизy биз каби оддий инсон бўлиб яшар экан. Уларни ортиқча илоҳийлаштириш нотўғри деб биламан. Авлиёлар ҳам оддий инсон сифатида еб - ичиб, ухлаб - уйғониб яшар экан. Ёнингизда камтаргина бўлиб яшаб, ўтиб кетаркан. Аммо улар доим Аллоҳ билан ва Аллоҳ ҳам улар билан бўлар экан.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari