Get Mystery Box with random crypto!

Зинҳор бўш сават билан кетманг....... “Фараз қил, бир под | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Зинҳор бўш сават билан кетманг.......

“Фараз қил, бир подшоҳ сенга мана бу саватни олиб боғга кир. Бу боғ жуда кўп бўлмалардан иборат. Ҳар бўлмада турли мевалар бор. Саватни хоҳлаган мева билан тўлдир. Нақадар яхши мева билан тўлдирсанг, шу қадар мукофот олурсан. Лекин шуни яхши ёдингда тутгинки, бир бўлмадан иккинчи бўлмага ўтганингдан кейин ортга йўл йўқ. Орқангда қолган бўлмадаги боғга ҳаргиз кира олмассан”. Сен саватни олиб биринчи бўлмадаги боғга кирдинг. У ердан бирор мева олмадинг-да, иккинчи бўлмага кириб кўрайин-чи, янада яхшироқ мевалар бордир, дединг. Иккинчи бўлмага кирдинг, ҳақиқатда янада яхшироқ экан. У ердан ҳам бирор нарса олмай, учинчиси бундан ҳам яхшироқдир, деб ўтиб кетдинг. Шу аснода бўлмалардан ўтавериб, охир-оқибат, энг сўнгги бўлмага кириб қолдинг.
Энг охирги бўлмада эса дарахтларнинг қовжираб, қуриб қолган ҳолатига дуч келдинг, орқага эса йўл йўқ.
Подшоҳ эса сени шу бўлмадан чиқаверишда кутиб турибди. Саватни бўш кўтариб чиқишдан ўзга чоранг йўқ энди. Бу ўша подшоҳнинг қонуни эди. Сен эса афсус-надоматдан ўзга нарсага эриша олмадинг.
Сен ўтган умрингдаги кунларингни ғанимат билмадинг. Эртага қиларман деб нафснинг алдови билан кунларингни беҳуда ўтказиб юбординг. Сен бадбахтнинг эртанг ҳеч келмади-да. Охир-оқибат бўш сават билан ўлимнинг остонасига келиб қолдинг, айтганимиздай, орқага эса йўл йўқ.
Подшоҳ бу - Аллоҳ таолодир. Сават эса бу - номаи аъмолинг. Бўлмалар эса бу - сенинг кунларинг. Мевалар эса бу - сенинг солиҳ амалларингдир" - дедилар Ғаззолий ҳазратлари.....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari