Get Mystery Box with random crypto!

Шайх Шаъровий шундай дедилар: Агар бировнинг ташвиши сени ҳ | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Шайх Шаъровий шундай дедилар:

Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг, истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
бири табассум;
иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.


Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari