Get Mystery Box with random crypto!

Барчамиз ўлимни тотгувчимиз... 'Миттивине' тахаллуси билан | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Барчамиз ўлимни тотгувчимиз...

"Миттивине" тахаллуси билан танилган ушбу сиз кўраётган блогер Фарҳод Маннопов бугун тонгда вафот этди. Маълумотларга кўра, у йиқилиш оқибатида олган тан жароҳати сабаб операция қилинган ва шундан сўнг, у кома ҳолатидан чиқа олмаган. Фарҳод Манноповнинг Инстаграмъда 1,1 миллион обуначиси бўлган. Тонгда шу хабарларни ўқир эканман, яна бир бор ажал ҳар лаҳза, ҳар соат, ҳар кун сайин бизга яқинлашаётганини ҳис қилдим. Хўш, қандай амалим бор қабримга олиб кетадиган савол бердим ўзимга...
Умримни 40 ёшгача қандай ўтказдим? Ибодатларим тўкисми, гуноҳлардан узоқда яшадимми? Ғийбат қилмадимми, мунофиқ бўлмадимми, зулм қилмадимми, бировларнинг қалбларини оғритмадимми фақат ҳалол едимми, бировни оғринтирмадимми? Ота-онам мендан розими, хайрли ишларим борми, фарзандларимга тўғри тарбия бера олдимми, Аллоҳни танитдимми?
Шунга ўхшаш саволларга жавобим борми.....

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari