Get Mystery Box with random crypto!

​​ Умид.... Шайх Али Тантовий айтдилар: Бир куни ўзимга ў | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Умид....

Шайх Али Тантовий айтдилар:
Бир куни ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда Аллоҳ сени севадими?" деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатининг сабабларини Ўзининг китобидан зикр қилган экан. Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг китобини варақлай бошладим. Қарасам унда: "Тақводорларни севади", деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим. Кейин: "Сабр қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра "Яхшилик қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Бундан унча узоқламасдан қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки, Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Бажарган амалларимни текширишни бошладим. Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гуноҳларга қоришиб кетганини ҳис қилдим. Шунда Аллоҳнинг "Аниқки, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади", деган сўзи эсимга тушди. Ана энди шу оят мен ва мен каби гуноҳкорларга тааллуқли эканини тушундим ва шояд Аллоҳ мени ҳам севиши мақсадида "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ", деб пичирлашни бошладим.


Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari