Get Mystery Box with random crypto!

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Kanal manzili: @yuristxonimdaftari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.23K
Kanalning ta’rifi

Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!
Мурожаатлар учун: @yurist_xonim_admini

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-04-19 19:26:48
Ҳаловат манзилим......

Гоҳида умидсиз ва ёлғиз қолган лаҳзаларимда, ўз ҳикоямдаги ёлғон чеҳралар, ёлғон ташвиш ва ёлғон қувонч умидидан чарчаган онларимда мени иситган, меҳр ила бағрига олган, ҳаётимнинг энг иложсиз дақиқаларда ўзимга ўзим, ҳаммаси тугади дея хотима ясаган онларимда ушбу макон, мени ўз ҳикоямга қайтарган....
Унинг тафти ўзгача. Ким-ки ихлос ила унинг бағрига кирса, албатта буюк хотиржамлик, буюк бахтни туҳфа қилар....
Баъзан ибодатимни ниҳоялаб, бошимни саждага қўйиб, жимгина йиғлай бошлайман.... Бу манзил ўзимни хавфсиз ҳис қилa оладиган ягона макон, ягона қўрғоним...
Биласизми, аслида, ўлимдан қўрқмайман, чунки у мен учун катта мусибат эмас. Балки ўлим ҳаётнинг, умрнинг суннатидир.
Бироқ, энг катта мусибат ва қўрқув бу, ўзинг ҳаёт бўла туриб қалбингда Аллоҳдан бўлган қўрқинчнинг ўлишидир....

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.1K viewsedited  16:26
Ochish/sharhlash
2023-04-19 12:25:27 ​​ ​​Ойнангизни артиб берайми...

Доктор Муҳаммад Хоний ҳикоя қилиб берган эди.
"Кунларнинг бирида машинамда ўтиргандим. Ўн олти ёшли бола келиб, "Олд ойнани артиб тозалаб берайми?" деб сўради.
"Хўп" дедим.
Ажойиб қилиб тозалади. Унга 20 доллар бердим. Бола ҳайрон бўлиб, "Америкадан келдингизми?" деб сўради.

"Ҳа" дедим.

"Тозалаш ҳақини олмай, ўшанинг эвазига сиздан Америка университетлари ҳақида сўрасам майлими?" деди бола.
У шу даражада одобли эдики, гаплашиш учун ёнимга чақиришга мажбур бўлдим.

"Ёшинг неччида?" деб сўрасам, "Ўн олтида" деди.
"Ўрта мактабнинг иккинчи синфида ўқийсанми?" десам, "Йўқ, эъдодиянинг олтинчи синфини тамомладим" деб жавоб берди бола.
"Қандай қилиб?" деб сўрадим.
(Араб мамлакатларида мактаблар ўқувчилар ёшига, ўқитиладиган фанларнинг мураккаблигига қараб турлича бўлади. Мутавассита деб номланган ўрта мактабларда кичик ёшдаги болаларга енгил фанлар ўқитилса, эъдодия мактабида ёши каттароқ болалар ўқитилади. Ҳикоядаги бола мутавассита мактабида ўқиш ёшида экан. Аммо эъдодияда ўқияпти)
"Дарсларни ўзлаштиришда бошқа ўқувчилардан устунлигим ва барча фанлардан баҳоларим беш бўлгани учун улар мени бир неча йил олдинга ўтказишди" деди.
"Нега бу ерда ишлаяпсан?"
"Отам икки ёшлигимда вафот этганлар. Онам бир уйда пазандалик қиладилар, мен ва синглим кўчада ишлаймиз. Эшитишимча, Америка университетларида дарсларни пухта ўзлаштирган, аълочи талабаларга стипендия берилар экан" деди.
"Бу ерда сенга ёрдам берадиган киши борми?" деб сўрадим.
- "Ўзимдан бошқа ҳеч ким" деди.
"Кел, овқатлангани борамиз" дедим.
"Орқа ойнани артиб бериш шарти билан" деди. Рози бўлдим.
Ошхонада таомни ўзи емади, балки онаси ва синглисига олиб бориш учун халтага солиб келишларини сўради.
Инглиз тилида равон гаплашишини сездим. Бола кўп ишларни маҳорат билан бажарарди.
Ўзининг ҳужжатларини уйидан менга юборишга, мен уларни Америкага жўнатишга уриниб кўришга келишдик. Олти ой ўтгач, уни ўқишга қабул қилишларига эришдик. Ўқишга қабул қилинганидан икки кун ўтиб менга қўнғироқ қилди ва "Аллоҳга қасамки, биз уйда қувончдан йиғлаяпмиз" деди.
Икки йилдан сўнг унинг исми Нью Йорк таймс газетасида замонавий технологиялар соҳасидаги энг ёш олим сифатида нашр этилди. Мен ва оилам бундан хурсанд бўлдик. Аёлим менга билдирмай, боланинг онаси ва синглиси учун виза олибди.
Бола онаси ва синглисини Америкада кўриб, на гапира оларди, на йиғлай оларди.
Бир куни уйда мен ва аёлим ўтиргандик. Қарасак, у ташқарида машинамни ювяпти. Кутилмаган ҳолдан ҳайратда қолиб, уни қучоқлаб олдим ва "Нима қиляпсан?" дедим. Шунда у "Мени қўйиб юборинг. Ўзимнинг олдин қандай аҳволда бўлганимни ва сиз мен учун нималар қилганингизни унутмаслик учун" деди.
Фаластинлик бу йигитнинг исми Фарид Абдул Олий бўлиб, бугун у АҚШдаги Гарвард университетининг энг афзал ва машҳур профессор ўқитувчиларидан бири.
Инсондаги юксак хулқлардан бири қилган яхшилигини миннат қилмаслик ва бировдан кўрган яхшилигини унутмасликдир....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.6K viewsedited  09:25
Ochish/sharhlash
2023-04-19 02:44:42
Мен мунофиқманми....

Гуноҳ қиламан, сўнгра тавба қиламан. Гуноҳ қиламан, яна тавба қиламан. Мен мунофиқманми.....?
- Йўқ, сен аввобсан(пушаймон қилувчи, Аллоҳ томон қайтувчисан)!
Қуръони каримда "аввоб"лар кўп бора мақталган. Аллоҳ таоло Довуд алайҳис саломни "аввоб" дея зикр қилган. Биз гоҳо нафсимизга кучимиз етмасдан Аллоҳга исён қилиб қўямиз. Аммо бундай ҳолатда умидсизликка тушмасдан дарҳол тавбага шошилишимиз лозим. Ана шунда "аввоб"лардан бўламиз иншааллоҳ!

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўрашди: - Биздан биримиз Роббисига истиғфор айтади. Сўнгра яна гуноҳ қилади. Яна истиғфор айтади, сўнгра яна гуноҳ қилиб қўяди. Аммо Роббисидан ҳаё қилмайди?!
Ҳасан Басрий деди:
- Шайтон сиздан ана шу (умидни узишингиз) билан ғолиб бўлишни истайди. Истиғфордан чарчаманг!
Бир қавлда Ҳасан Басрий буни "мўъминлар ахлоқидан" деган!

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.9K views23:44
Ochish/sharhlash
2023-04-19 01:49:10
Ўзингизга қалб сўранг.....

Мўъжиза эмасми...

Тафаккур қилиб кўринг-a...
Ер юзида жойлашган бу улуғ мўъжизавий маконга етишмоқ умидида кимдир ўн минглаб километрлик йўлни босиб ўтди, яна кимдир балки охирги чақасигача инъом этди, яна қайсидур Роббисига ошиқ қалбнинг орзуси ушалиб, барчаларини Аллоҳ ўз уйида меҳмон қилди. Каъбатуллоҳ атрофига йиғилган миллионлаб инсонларнинг ҳар бирини ўз ҳикояси, ўз дарди ва ўз ташвишлари бор. Бироқ, ҳаммалари Аллоҳга ибодат қилиш ва мағфират умидида шу нуқтага йиғилганлар...
Зеро, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганларидек, "Қалбингизни уч жойда изланг. Қуръон эшитаётганингизда, зикр мажлислари ва хилват чоғларида. Агар уни ушбу жойларда топа олмасангиз, унда Аллоҳдан ўзингизга бир қалб беришини сўранг. Чунки сизда қалб йўқ экaн..
Сен бизнинг Роббимиз эканлигинг бизга кифоя....

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.3K views22:49
Ochish/sharhlash
2023-04-19 01:46:29
Жаннат Сизларга муштоқдир...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Тўрт нафар зот борки, жаннат уларга муштоқдир: ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрат Умар ибн Хаттоб, ҳазрат Усмон ибн Аффон ва ҳазрат Али ибн Абу Толиб – розияллоҳу анҳум».

Яна ул зот алайҳиссалом дедилар: «Жаннат тўрт нафар кишига муштоқдир: ҳазрат Али, ҳазрат Аммор ибн Ёсир, ҳазрат Миқдод ва ҳазрат Салмон Форсий – розияллоҳу анҳум».

Яна ул зот алайҳиссалом дедилар: «Тўрт тоифа кишига жаннат муштоқдир: очларни тўйдирувчига, рамазон ойи рўзасини тутувчига, етимларга инъом-икром қилувчига ва кечаси одамлар ухлаган вақтда намоз ўқувчига».

Шайх Аҳмад Ғаззолий, "Баҳрул-маҳабба" асаридан.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.7K views22:46
Ochish/sharhlash
2023-04-18 18:21:59 ​​ Аёлингизнинг қадрига етяпсизми...

Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман.
Малайзияда бир укам бор.
Тақдир тақозоси билан малай қизга уйланган.
Шу укам айтади:
– Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг. Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми, қуюқми овқат тайёр бўлса, бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч, икки дона тухум пишириб бер, десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман...

Дубайда ишлайдиган дўстим айтади:
– Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман.
Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди:
– Бу овқатни қаердан олиб келяпсан?
– Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти.
– Қўйсанг-чи, алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сенинг хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими? Машааллоҳ, субҳаналлоҳ, деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди...

Туркиядаги танишим айтади:
– Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрининг қўлида пули борми-йўқми, умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "Бизни фалон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти", деб фарзандларини кийинтириб, тайёр бўлиб олар экан. Қўлимда пулим йўқ, ойлигим чиқса борамиз, деса ҳам деб қайсарлик қилиб туриб олар экан...
Буларни ёзиб, бошқа миллат аёлларини камситиш эмас мақсадим. Шунчаки ўзбек аёлларимизнинг қадрини билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман, холос.....
Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб-оқ тараб мактабга жўнатса, кийимларингизни дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса.

Бунақанги аёллар қаерда бор..

Аёлингиз меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг.
Инсон неъмат қадрини фақат йўқотгандагина ҳис қилар экан. Кейин кеч бўлиб афсус қилиб қолманг, дейман-да...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
8.4K viewsedited  15:21
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:33:34 ​​ Туз ҳаққи......

Усмонийлардан қолган бир гўзал одат бор. Эркак киши Рамазон ҳайитидан уйига қайтганида хотини уйларни тозалаб, чиройли кийимларини кийиб унга бир финжон қаҳва тутади. Қаҳвани ичган эр уни бўш қайтармайди. Финжоннинг ичига ё тилла узук, ёки тилла билакузук солиб қайтаради. Бу аёлининг Рамазонда қилган меҳнатларига мукофот бўлади.
Бу одат шахсан менга ёқади. Бу одат ҳақида эшитганимдан буён унга амал қиламан. Аммо бизникида қаҳва тутиш одати йўқ. Нимадир совға қиламан ва пешанасидан ўпиб: "Бу туз ҳаққи!", дейман.
Гоҳида қўлига пул бериб: "Бозорга бориб истаганингни сотиб ол!", дейман.
Менга нисбатан бу иш кўр-кўрона тақлид эмас. Кишининг гўзал ва буюк ишларда бировга тақлид қилишининг зарари ҳам йўқ. Аммо мен бировларнинг меҳнатини қадрига бориш, фидокорлигини эътироф қилиш уларни нечоғли хурсанд қилишини яхши биламан!
Эр хотинининг уй ичидаги заҳматларини қадрлаши, хотин ҳам эрнинг кўчадаги меҳнатларининг қадрлаши лозим. Йўқса сакийнат қаердан келади?! Муҳаббат ва раҳмат булутлари остида йўқса қандай сояланамиз?!
Эр агар хотини тайёрлаган ҳар-бир овқат учун хотинини тақдирласа бундан ҳеч бир зарар кўрмайди. Гоҳида ширин гап кифоя қилади. Лутфнинг ўзи ҳам ҳадядир. Аммо бу лутф, бу ширин сўзларга бирор моддий совғани ёки унинг пулини тож қилсангиз нур устига нур бўлади!
Хонадонларни нарсага тўлдиргандан кўра муҳаббатга тўлдириш заруроқдир. Қалбдаги совуқликни дунёдаги барча ўчоқлар ҳам қизита олмайди. Аммо қайноқ қучоқ, ширин сўз, ўзаро раҳмат уйларимизни жаннатга айлантиради! - дедилар Абдулқодир Самарқандий ўз саҳифаларида....

Менинг ақл ва доноликда тенгсиз Муваффақаларим мазкур постни кимларга юбориб қўйишни англагандурсиза....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.9K viewsedited  12:33
Ochish/sharhlash
2023-04-18 14:14:26
Ҳазратим....

«Улуғ мураббий, мухлис, фазилатли олим, Шайх Муҳаммад Содиқнинг қадрини билган барча инсонларга, шогирдларига, қавм-қариндошларига, яқинларига, юртдошларига у кишининг ҳаққини адо этишлари вожибдир...»

Шайх Муҳаммад Аввома,
Ибн Халдун университети мударриси, Истанбулдаги Сулаймония ҳадис марказининг шайхи, муҳаддис

Албатта, дуоларингизда Ҳазрат раҳимаҳуллоҳни эслашни одат қилинг, зеро у киши бизга қолдирган илмий мерослари сабаб, бизнинг исломга бўлган муҳаббатимиз сайқаллашди. Уларнинг ҳаққини адо этишимиз биз учун ҳам вожибдир...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.9K viewsedited  11:14
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:50:31
Tонгда эшитган энг гўзал сатрларим...

Дугонам ҳикоя қилиб бермоқда:
Учта ўғли қори бўлган ва иккинчи ўғли хатмга ўтган бир аёл билан таровеҳ намозини адо этдим... Ўқияпман-ку, ич-ичимдан хавас қилдим. Бу аёл ҳозир энг бахтлилардан бўлсалар керак. Шунақанги файзли овозки..

Бола боқишим керак деб кўчага чопмаган, ишлаяпманку деб очилиб сочилмаган, буни номи тирикчилик деб бошқаларни алдамаган, овозини уйда ҳам кўтармаган аёлга қараб шуларни ўйладим.

Учта қори-я, МашаАллоҳ!
Биласизми, завқ нимада..?

Бой фарзандингизни сизга мошина совға қилишида ва уни ижтимоий тармоқларга кўз - кўз қилишида эмас...

Завқ бу хотиржамликда.

Болангиз ортида иқтидо ила намозни адо этишингизда, унинг тиловатида қалбингиз шукуҳга тўлишида, меҳр билан “онажон” деб хизматингизга шай туришида экан....

Агар дунё ва охират кўз қувончини истасангиз болангизга Аллоҳни каломини танитинг. Ишонинг ризқ ҳам, молу давлат ҳам ўзи келаверади....

Вақтни бой бериб қўйманг..!

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
8.0K views06:50
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:13:08
20 апрель ― пайшанба оқшоми шаввол ҳилолини кузатамиз, иншаоллоҳ.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.8K views05:13
Ochish/sharhlash