Get Mystery Box with random crypto!

Жаннатимдир.. Саудиялик шайхлардан бири ҳикоя қилади: Ваазл | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Жаннатимдир..

Саудиялик шайхлардан бири ҳикоя қилади:
Ваазларимнинг бирида инсонлардан 8 кишини олдинга чиқишини сўрадим, ҳеч қандай тайёргарликсиз улар чиқишди.Улардан телефонларида онасини нима деб ёзнини сўрадим. Бирида "онам", бошқасида "меҳрибоним" деб ёзилган экан. Уларнинг ичидан 23 ёшдаги бир йигит менга шундай жавоб берди. Қачон унга онаси қўнғироқ қилганда унинг телефонида "Жавоб бер, эй ўғлим, мен сенинг жаннатингман"деган ёзувни кўрар экан. Чунки унга ҳар сафар онаси қўнғироқ қилганда у шу ёзувни кўриб онасининг унинг олдидаги даражасини аҳамияти эслайди…
Базилар борки ота-онасининг қўнғироқларига малолланади, дўстлари олдида онаси билан гаплашишни хохламайди, уялади. Уларнинг ота-онаси фақатгина фарзандидан қаерда ва нима билан бандлигини билмоқчи бўладилар холос. Ота-онангизни борида қадрланг, албатта улар сизнинг жаннатингиздир!

Менинг қадрлиларим сиз ота-онангизни телефонингизда қандай ном билан сақлагансиз албатта, изоҳларда қолдиринг..

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari