Get Mystery Box with random crypto!

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Kanal manzili: @yuristxonimdaftari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.23K
Kanalning ta’rifi

Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!
Мурожаатлар учун: @yurist_xonim_admini

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 12

2023-04-21 11:21:37
"Mен" дема.....

Зинҳор, фалончи мени фақат муҳтож бўлсагина эслайди-да! - деманг!

- Балки, менга одамларнинг эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! - денг!

- Зотан, Одамларнинг Аллоҳга энг маҳбуби одамларга фойдаси тегадиганидир!

Атоуллоҳ Сакандарий: “Одамларни сенга муҳтож бўлишлари Аллоҳнинг сенга ато қилган фазлу марҳаматидир”, деган эдилар.

Бир оч-мискин келиб сиздан егулик сўраса жеркиманг!
Балки унинг бугунги ризқи сендадир...
Бир ғариб эшигингизни қоқиб сиздан бера оладиган нарсангни сўраса қуруқ қайтарманг!
Балки унинг истаги сиздадир...
Дўстингиз сизга ўз дарди ила чиранаётганда шикоят қилманг!
Балки, унинг дармони сиздадир...
Йиғлаганнинг устидан кулманг, беморга беэътибор бўлманг!
Балки унинг шифоси сиздадир...

Барча сенга муҳтож кўринса, ҳаргиз "Мен" дея ўзингдан кетма!
Сен "Ҳечсан" аслида илоҳий чизгининг тажаллиси сендадир.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.7K viewsedited  08:21
Ochish/sharhlash
2023-04-21 09:07:10
Иймон нуридан қалбингиз тўлсин.
Кўнгил шодонлигин дўстингиз бўлсин.
Шундай қутлуғ кунда эй биродарим, Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин....!

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.1K views06:07
Ochish/sharhlash
2023-04-21 02:03:13
Муборак кунлар....

Аслида, уйингизнинг шифтидан нарига чиқмайди  деб ўйлаган дуонгиз, етти осмонни забт этади.......

У эшитади ва кўради....

Унутманг, баъзи неъматларнинг калити қўлларимизда эмас, балки дуоларимиздадир...

Аллоҳ уйғотганларга, сажда қилиш бахти муборак бўлсин!


Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.7K views23:03
Ochish/sharhlash
2023-04-21 02:02:19
Гўзал айёмларингиз муборак бўлсин..

Йўқлигинг Рўзадек машаққатли бўлса-да,
Биламанки келишинг ифтордек лаззатли бўлади
Сени кутиш таровеҳ каби узун бўлса-да,
Кулишинг ҳайит каби файзли бўлади...


Аллоҳ таоло барчамизни рамазондан гуноҳлари кечирилган ҳолда чиққанлардан қилсин. Ийдни бизлар учун баракотли қилсин.
Кейинги рамазонларга иймонимиз ва жисмимиз соғ-омон ҳолда сафимиз камаймай, балки кўпайиб етишимизни насиб этсин.

Барча мусулмон аҳлига ҳайит ва жума айёмлари муборак бўлсин!

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
12.8K views23:02
Ochish/sharhlash
2023-04-21 02:01:14
Жума тонгида ўқиганларимнинг энг гўзаллари...

Ким севаётган бўлса билсин-ки демак, севилмоқда..!
Бу ҳазрат Румийнинг сўзлари.

Яъни, ким Раббисини чин дилдан севаётган бўлса, албатта билсинки, Роббиси ҳам уни аниқ севаяпти...

Биз уйғонган яна бир Жума тонги муборак!
Роббимизга ҳамду-санолар, Расулимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду- саловатлар бўлсин!



Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.8K views23:01
Ochish/sharhlash
2023-04-20 18:09:31 ​​ Сўнги кунлар....

Нью-Йоркдаги такси ҳайдовчиларидан бири ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай сатрларни битди:

"Манзилга етиб келдим ва сигнал бердим. Бир неча дақиқа кутгандан сўнг, яна сигнал бердим. Бу менинг сўнгги қатновим бўлиши керак эди, мен кетиш ҳақида ўйладим. Лекин фикримдан қайтиб, машинани тўхтатдим, эшик олдига бордим ва тақиллатдим ... "Бир дақиқа кутиб туринг", деган овоз эшитилди: заиф, кекса аёл овози. Мен полда нимадир судраб кетилаётганини эшитдим. Узоқ сукутдан кейин эшик очилди. Қаршимда 90 ёшлардаги кичкина аёл турарди. У 1940 йиллар фильмларидаги каби либос ва пардали шляпа кийганди. Унинг ёнида кичкина чамадон бор эди. Квартира кўп йиллар давомида ҳеч ким яшамаганга ўхшарди. Барча мебеллар чойшаб билан ёпилган. Деворларда соат йўқ, жавонларда на заргарлик буюмлари, на идиш-товоқлар йўқ эди. Бурчакда фотосуратлар ва шиша идишлар билан тўла қоғоз қути турарди.
— Менга сумкамни машинага олиб боришга ёрдам бера оласизми? — сўради у. Мен чамадонни машинага олиб бордим, кейин аёлга ёрдам бериш учун қайтиб келдим. У қўлимдан ушлаб олди ва биз секин машина томон юрдик. У меҳрибонлигим учун раҳмат айтишда давом этди.
Мен унга йўловчиларимга онамга қандай муносабатда бўлишни хоҳласам, шундай муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан дедим.
— Вой, сиз жуда яхши фарзанд экансиз, — деди у.
Машинага ўтирганимизда, у менга манзилни айтди ва сўради: —Шаҳар марказидан ҳайдай оласизми?
—Бу энг яқин йўл эмас, —деб жавоб бердим.
—Майли мен ҳақини тўлайман, — деди у. —Мен шошмаяпман, хосписга боряпман. Мен орқа кўзгуга қарадим. Унинг кўзлари чақнаб кетди.
—Менинг оилам узоқ вақт олдин кетган...— у паст овозда давом этди. —Докторнинг айтишича, умрим поёнига етиб қолди.
Мен хотиржамлик билан ҳисоблагични ўчириб қўйдим. Қайси йўлдан боришни хоҳласангиз, ўша йўлдан ҳайдайман, дедим.
Икки соат давомида биз шаҳар бўйлаб юрдик. У менга бир пайтлар ўзи лифт оператори бўлиб ишлаган бинони кўрсатди.
Бино ҳозир мебеллар дўкони экан. Баъзан у мендан маълум бино ёки кўча олдида секинлашишимни сўрарди ва ҳеч нарса демасдан қоронғиликка тикилиб ўтирарди. Кейин у тўсатдан: "Мен чарчадим, энди кетайлик" — деди. Кейин биз индамай у айтган манзилга бордик. Бу кичкина санаторийга ўхшаган пастак бино экан, айвон бўйлаб машина йўли бор эди. Биз тўхташимиз билан машина олдига икки ходим келди. Улар унга эҳтиёткорлик билан машинадан тушишига ёрдам беришди. Улар кекса аёлни кутаётган бўлса керак.
Мен багажни очиб, кичик чамадонни олдим.
Аёлни аллақачон ногиронлар аравачасига ўтқазишганди.
—Сиздан қанча қарзим бор? – сўради у ҳамёнини чиқариб.
— Ҳеч қанча, — дедим мен.
— Ахир сиз тирикчилик қилишингиз керак...
—Бошқа йўловчилар ҳам бор, — деб жавоб бердим.
Кейин энгашиб, уни қучоқлаб олдим. У ҳам мени маҳкам қучоқлади.
— Кампирга қанчалик бахт инъом этдингиз, — деди у. — Раҳмат.
Мен унинг қўлини сиқдим ва кейин кетдим...
Ортимда эшик ёпилди. Бу яна бир умр китобининг ёпилиши эди...
Қайтишда бошқа йўловчиларни олмадим. Кўзим қаёққа қараса, ўйларимга шўнғиб кетавердим. Ўша куни мен зўрға гапира олдим. Агар бу аёлга ғазабланган ҳайдовчи ёки навбатчилигини тезроқ тугатмоқчи бўлган одам учраганда нима бўларди? Агар мен унинг илтимосини бажаришдан бош тортсам ёки бир-икки марта сигнал бериб, кетиб қолсамчи?..
Охирида шуни айтмоқчиманки, мен ҳаётимда бунданда муҳимроқ иш қилмаганман...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.9K viewsedited  15:09
Ochish/sharhlash
2023-04-20 17:02:04
Келишинг байрамдир, кетишинг хижрон...

Эй йилда бир ойга келиб, кўнгил уйимизга шараф келтирган қийматли меҳмоним!

Эй рўзалари, таровеҳлари, сахар ва ифторлари, инфоқ ва эҳсонлари билан бизларни сийлаган раҳмоний меҳмоним!

Эй нафсларимизни тарбия этиб, Қуръон билан орамиздаги унсият ришталарини ислоҳ қилган муслиҳ меҳмоним!

Эй қалблар мағфират дарёсида чўмилиб, покланишига астойдил ҳизмат қилган жўмарт меҳмоним!

Сендек қадрдонни қандай кузатайин?! Бизларни фироқингда кўп интизор қилма!
Яна кел, бизларни яна иҳё эт!

Хайр Рамазон.......

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.6K viewsedited  14:02
Ochish/sharhlash
2023-04-20 11:06:03 ​​ У бизни севади, шу сабаб биз ҳам Уни севдик.....

Сарий Сақотий роҳимаҳуллоҳ шундай ҳикоя қиладилар:
"Қул бозорига кирдим, у ерда бир жорияни мақтаб "айблардан холи" деб жар солиб туришганини кўриб, уни ўн дийнорга сотиб олдим. Уйга қайтганимизда унга таом таклиф қилсам: "Мен рўзадорман", деди.
Кеч бўлгач, унга егулик келтирдим. У таомдан озгина еди. Хуфтон намозини ўқиганимиздан сўнг у олдимга келиб:
- Эй Хожам, менга бирор юмушингиз борми? - деди.
- Йўқ, - дедим.
- Унда Улуғ Хожам билан ёлғиз қолишим учун менга ижозат берсангиз! - деди.
- Майли боравер, - дедим. У ўзининг намоз ўқийдиган хонасига йўл олди, мен эса ухлашга ётдим. Кечанинг учдан бир қисми ўтганида, у келиб эшигимни тақиллатди.
- Ҳа тинчликми, нима хоҳлайсан? - дедим.
- Эй Хожам, тундан оладиган улушингиз йўқми? - деди.
- Йўқ! - дедим.
У кетди, кечанинг ярми бўлгач, келиб яна эшигимни қоқди-да: - Эй Хожам, таҳажжуд аҳли тунги вазифаларини адо қилгани турдилар, солиҳ зотлар тундан олажак ўз улушлари учун енг шимардилар, - деди.
- Эй Жория, кечаси мен қотиб ухлайман, чунки кундузи қул каби ишлаб чарчайман, - дедим.
Кечанинг учдан бир қисми қолганида, жория эшигимни янада қаттиқроқ таққиллатиб: - (Жаннат) шавқи сизни Аллоҳ билан сирли суҳбат қуришга ундамаяптими, қани туринг, ўз жойингизни эгалланг, ахир хизматкор сиздан ўзиб
кетди-ку? - деди.
Унинг сўзларидан таъсирланиб, туриб таҳорат олдим-да, намоз ўқишга киришдим. Қарасам, тун оғушида жория сажда қилиб:
"Аллоҳим, мени яхши кўришинг ила овунурман, акс ҳолда кечиришингни ўзи менга кифоя қилур", деб дуо қилаётган экан. Шунда мен унга: - Аллоҳ сени яхши кўришини қаердан билдинг? - дедим.
“Аллоҳ таолонинг: “Аллоҳ уларни севади, улар ҳам Аллоҳни севадилар!” деган каломини билмайсизми...? Агар Унинг севгиси бўлмаганида эди, мен ибодатга уйғонмас эдим, сиз эса уйғонмаган бўлар эдингиз….” дея жавоб берди.
- Бор кетавер, Буюк Аллоҳнинг розилиги учун сен озодсан, - дедим. У эса:
- Буниси кичик озодликдир, энди катта озодлик - жаҳаннамдан озод бўлиш қолди, - деганича чиқиб кетди.....

Солиҳлардан бири шундай деди: "Агар ибодат қилишда дангасалик ва сусткашлик қилаётган бўлсангиз, балки Аллоҳ сиз билан мулоқот қилишни хоҳламаётганлиги сабаб, намозда қоим эмаслигингиздан қўрқинг!" дедилар...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.2K viewsedited  08:06
Ochish/sharhlash
2023-04-20 02:35:13
Агар сизда шу хислат бўлса.....

Агар сизда шу икки хислат бўлса, Аллоҳга севимлисиз:
Тақво.
Гўзал хулқ.

Агар сизда шу икки хислат бўлса, инсонларга севимлисиз:
Саховат.
Яхши амалларни кўпайтириш..

Агарда сизда шу икки хислат бўлса, дўстларингизга севимлисиз:
Очиқ чеҳра.
Яхши муомала.

Агар сизда шу икки хислат бўлса, яқинларингизга севимлисиз:
Уларнинг яхшиликларини эсда тутиш.
Ёмонликларини унутиш.

Агар сизда шу икки хислат бўлса, шогирдларингизга севимлисиз:
Илмни етказиш йўлида изланиш.
Уларга нисбатан кечиримли бўлиш.

Агар сизда шу икки хислат бўлса, устозларингизга севимлисиз:
Уларни тез англаш.
Ҳурматларини жойига қўйиш.

Агар сизда шу икки хислат бўлса, оила аҳлингизга севимлисиз:
Уларга нисбатан яхши муомалада бўлиш.
Уларнинг ташвишларин англаш.

Агар Кимда шу икки хислат бўлса, Аллоҳга ҳам, бандаларга ҳам бирдек севимлисиз:
Яхшилик қилиш.
Азият беришдан четланиш.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.3K viewsedited  23:35
Ochish/sharhlash
2023-04-20 02:07:02
Хайр Рамазоним бизни унутма...

Ўтиб борар сўнги лаҳзалар,
эшитилар шом учун азон.
Алвидо, дейишга қўрқаман ишон.....
Кўришгунча дейман, жоним рамазон...

Келишинг энтикиб кутганимиз фазилатли ой ҳам кўз очиб-юмгунча сафари қариб, жўнашга шайланиб турибди...

Аслида, Ҳаёт ҳам шундай...

Аллоҳнинг фазли ила кўпчилик қатори Рамазон рўзасини тутишга қодир бўлдик, саҳарлик ва ифторликларда ҳозир бўлдик, ҳар биримиз ўз ҳолимизга кўра Қуръон тиловатига машғул бўлдик ва яна қанчамиз таровеҳларда иштирок этдик. Алҳамдулиллаҳ.
Хайр Рамазон! Сенла яна кўришиш умидида хайрлашар эканмиз, қалбларимизда тақво зиёда бўлишини, Унинг ҳузурида шафоатчимиз бўлишини қаттиқ истаб қоламиз..
Рамазоним, билмайман яна сени кўраманми ёки балки йўқ..
Балки, охирги Рамазоним сен ила кетди...
Бироқ, қайтар чоғда шуни унутма, сендан маҳрум бўлишдан кўра, марҳум бўлмоқлигим минг карра афзал.
Сени соғинаман Рамазоним, бизни унутма....

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari...
5.8K viewsedited  23:07
Ochish/sharhlash