Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: - "Қиёмат қачон, эй Аллоҳнинг Расули...?"- деб сўради. - "Сен унга нима тайёрладинг...?"- дедилар Расулуллоҳ ﷺ. - "Мен унга кўп намоз, рўза ва садақа тайёрлаганим йўқ. Лекин Аллоҳга ва Унинг Расулига муҳаббат қиламан"-, деди у..... - "Сен ўзинг муҳаббат қилганлар билан биргасан», дедилар Расулуллоҳ ﷺ....".
Содиқ муҳаббат шуки, – киши агар гапирса Аллоҳ учун гапиради ва Аллоҳнинг Сўзи билан гапиради. Сукут сақласа, фақат Аллоҳ учун сукут қилади. Агар ҳаракатланса, Аллоҳнинг амр- буйруқларини адо этиш учун ҳаракатланади. Сокинлиги бўлса, сокинлиги Аллоҳнинг розилигига ноил бўлиш учун юзланиш, ёрдам сўрашдан иборат бўлади. Унинг муҳаббати Аллоҳ учун, Аллоҳ сабабли, Аллоҳ биландир.